ФИТНА-ҚОТИЛЛИКДАН ҲАМ ОҒИР ГУНОҲ

Мусанниф Адҳамнинг бу туҳмати фитнадан бошқа нарса эмас. Исломда ҳар бир мусулмон турли фитна-фасод ишлардан, бузғунчилик, хусусан бир жамиятда яшовчи инсонлар ўртасига тафриқа солиш, бузғунчи фикр ва ботил ғояларни тарқатиш каби ношаръий амаллардан сақланиши фарз ҳисобланади. Бугунги пандемия вақтида инсонлар ўртасига тафриқа солиш, бузғунчи фикр ва ботил ғояларни тарқатиш орқали ҳар хил фитналарни келтириб чиқариш мусулмон одамга мутлақо тўғри келмайди. Чунки Аллоҳ таоло Қуръони каримнинг “Бақара” сураси  191-оятида: “…Фитна қотилликдан ҳам ашаддийроқдир…”дейилган.

 Имом Бухорий ривоят қилган ҳадисда шундай дейилади: яъни: «Мусулмонларнинг афзали тилидан ва қўлидан мусулмонларга озор етмайдиганидир дейилган. Мазкурнинг бу хатти харакати Республикамиздаги барча диний ходимларни дилини оғритди. Аслида бугунги шароитда ўзини мўмин деб билган, динини ҳурмат қилган ҳар бир одам ўз масжидининг ходимларидан, имомларининг, қориларининг ҳолидан хабар олиши керак. Қадимдан ҳам ота-боболаримиз имомларини ўзлари яшайдиган ҳудудда ўртача оиладан кам бўлмаган миқдорда шароитларини қилиб берганлар. Имом-домлалар ҳам шу юрт халқининг бир бўлаги, биримизнинг акамиз, биримизнинг тоғамиз. Уларга берилган кўмакдан мўмин мусулмон аҳли хурсанд бўлиши керак, фақат қалбида касали бор кимсаларгина бундан фитна чиқаради. Аллоҳ таоло барчаларимизни ислоҳ айлаб, ҳақда собитқадам қилсин.

 

Х.Аҳмедов

Шовот туман бош имоми

Leave a Reply

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *