Қонуннинг янги лойиҳаси Жамоатчилик муҳокамасида

Ўзбекистон Республикасининг “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги Қонуни 1991 йилда қабул қилиниб 1998 йилда янги таҳрирда қабул қилинган эди. Куни кеча мазкур қонуннинг янги таҳрири лойиҳаси бир неча йиллик синовлардан сўнг янада такомиллаштирилган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик Палатасининг http://parliament.gov.uz веб-сайтида жамоатчилик фикрини олиш мақсадида “Жамоатчилик муҳокамасига қўйилган қонун лойиҳалари” рукнига жойлаштирилди. 

Қонуннинг янги таҳрири яна шу томони билан ҳам эътиборга сазоворки, у ўзидаги бир қатор хусусиятлар билан бир қаторда 12-моддада белгиланганидек фуқароларнинг диний таълим муассасаларида профессионал диний таълим олиш ҳуқуқига эгалиги белгилаб берилган бўлса 11-моддасида ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар томонидан ўз фарзандларига диний амалиёт асослари ва одоб-ахлоқ қоидаларини (уй шароитида диний таълим бериш) ўргатиш ҳуқуқи белгиланган. Шунингдек Қонуннинг 3-моддасида диний соҳадаги қонун ҳужжатларида қўлланиладиган асосий тушунчаларга кенг таъриф берилганлиги; 31-моддасида давлат хизматлари кўрсатишнинг электрон тизимига ўтиш орқали диний ташкилотни тузиш ва рўйхатдан ўтказиш тартиби ўрнатилганлиги ҳамда 34-моддадаги диний ташкилотни рўйхатдан ўтказиш учун талаб қилинадиган шахслар сони камида эллик нафар қилиб белгиланганлиги (аввалги қонунда 100 нафардан кам бўлмаган Ўзбекистон республикаси фуқаролари бўлиши шарт қилинган эди ) айни муддао бўлиб, бир қанча енгилликларни  ўз ичига олганлиги билан аҳамиятлидир. 

ЎМИ Хоразм вилояти вакили                     Х.Абдуллаев 

Leave a Reply

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *