“ВИЖДОН ЭРКИНЛИГИ ВА ДИНИЙ ТАШКИЛОТЛАР ТЎҒРИСИДА”ГИ ҚОНУН ЛОЙИҲАСИНИНГ ҚАБУЛ ҚИЛИНИШИ 

                  Бугунги кунда Истиқлол шарофати билан Ўзбекистондаги динлар ва диндорларга муносабат тубдан ўзгарди, яъни янги тахрирдаги “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги қонуннинг қабул қилиниши динлар ва диндорлар ҳақ-ҳуқуқларини таъминлашда тарихий аҳамият касб этади. Бу динлараро ўзаро муносабатларнинг устувор йўналишини белгилаб берди. Бугунги кундаги Ижтимоий муносабатларнинг ривожланиб бориши ҳар қандай қонунга ўзгартириш ёки қўшимчалар киритишни тақозо этади. Белгиланган бу ҳуқуқий меъёр эркин ҳаётнинг, фуқаролар эътиқодий истак-хоҳишларининг мустаҳкам кафолати сифатида хизмат қилади.

               Ҳозир виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар фаолиятини тартибга солувчи қонун ҳужжатлари, мамлакатимизда виждон эркинлигини таъминлаш, миллатлараро тотувлик, диний бағрикенгликнинг муҳим ҳуқуқий асоси бўлиб хизмат қилади.

               Ўзбекистон Республикаси амалдаги сиёсатининг устувор вазифаларидан бири – виждон ва дин эркинлигини таъминлаш ҳисобланади. Шунга кўра, янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги Қонун лойиҳасининг қабул қилиниши – ушбу соҳадаги ҳуқуқий асосларни яратиш ва доимий такомиллаштириш нуқтаи назаридан катта аҳамиятга эга.

                   Ушбу қонун лойиҳаси ҳақида гап кетганда, аввало, уни ишлаб чиқишда қўшни давлатлар, шунингдек яқин ва узоқ хориждаги диний вазият, шунингдек, Ўзбекистон халқининг кўп асрлик ўзига хос тарихи, маданий-тарихий анъана ва қадриятлари инобатга олинганини алоҳида қайд этиш лозим.

                   Қолаверса, ушбу Қонун лойиҳасини тайёрлашда халқаро меъёрлар ва талаблар, биринчи навбатда, Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси, Фуқаролик ва сиёсий ҳуқуқлар тўғрисидаги халқаро факт ҳамда БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича қўмитасининг умумий тартибдаги шарҳлари инобатга олингани диққатга сазовордир.

                   Бугунги кундаги ислоҳатлар туфайли Демократия тамоилларига асосланган миллий давлатчилик ва ҳуқуқ тизими шакллантирилмоқда, ижтимоий-маданий соҳа барқарор ривожланиб, кишиларимизнинг маънавий қиёфаси янгиланмоқда, уларнинг онгига истиқлол ғояси тобора чуқурроқ сингиб бормоқда, мустақил ёш давлатимиз халқаро жамиятда ўзининг муносиб ўрнини эгалламоқда. 

               Хулоса қилиб айтганда, ушбу қонун лойиҳаси инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро стандартлар билан кафолатланган диний соҳада умумэътироф этилган ҳуқуқ ва эркинликлар, юртимиздаги ҳозирги диний вазиятнинг ўзига хос хусусиятлари ва бевосита Ўзбекистон шароитида динлараро муносабатларни шаклланишининг тарихий шароитларини ўз ичига олган. 

                    Р.Эрназаров

Боғот туман бош имом-хатиби

Leave a Reply

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *