НЕЪМАТЛАР ЗИКРИ ШУКРДИР

   Мустақиллик йилларида диний соҳада кўплаб хайрли ишлар амалга оширилди. Айниқса, кейинги уч йил ичида бу ўзгаришлар алоҳида кўзга ташланди. 2017 йил 15- июнда Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган “Ижтимоий барқарорликни таъминлаш, муқаддас динимиз софлигини асраш- давр талаби” мавзусидаги видеоселекторда президентимиз Шавкат Мирзиёев бир қатор таклифларни берганди.

          2017 йил Самарқанд вилоятида Ўзбекистон мусулмонлари идораси қошидаги “Ҳадис” ва “Калом”  илмий мактаблари, Қашқадарё вилоятида “Ақида” илмий мактаби, Бухородаги “Мир Араб” олий мадрасаси ҳузурида  Баҳоуддин Нақшбанд тасаввуф илмий мактаби, Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фарғона вакиллиги қошиди ислом ҳуқуқи илмий мактаблари иш бошлади.

Ҳаж ва умра квоталари оширилди. 20 000 нафарга яқин шахс махсус ҳисобдан туширилди.

Дин соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий мақсади, вазифалари ва принциплари  кенг жамоатчиликка тушунтириш,  виждон эркинлиги кафолатлари бузилиши ҳолатларига нисбатан тезкор чоралар кўриш янги тизим доирасидаги ҳамкорликнинг устувор йўналиши этиб белгиланди. Мамлакатимизда сўнги уч йил давомида янги масжидлар барпо этилди, диний таълим ва илмий тадқиқот соҳасига эътибор кучайтирилди. Бу орқали диний соҳанинг етук мутахассислари, исломшунос олимларни тайёрлаш ҳамда ёшларни буюк аждодларимизнинг бой илмий мероси асосида тарбиялаш асосий мақсад қилиб қўйилди.

       Ўзбекистон республикаси президенти Ш. Мирзиёев томонидан “Душманни дўстга айлантириш” таклифи асосида ДЭО  таъсирига учраб, жазо муддатини ўтаган, махсус ҳисобда турган шахсларга эътибор қаратилди, уларнинг муаммолари ўрганилиб бартараф қилинишга ёрдам берилди.

      Пандемия сабабли аҳолининг кам таъминланган қатламига моддий ва маънавий ёрдамлар берилди. Шунингдек, диний соҳа вакилларини қўллаб қувватлаш учун  давлатимиз томонидан 150 миллиард сўм маблағ “Вақф фондига ўтказиб берилди. Масжид имом хатиблари ва имом ноибларига бир марталик моддий ёрдам берилди.

     Давлатимиз томонидан олиб борилаётган ислоотларни кўплаб келтириш мумкин.Сўз эркинлиги ва ҳукумат фаолиятининг очиқлиги таъминлангани, халқ қабулхоналарининг ташкил этилгани, Президентга мурожаатлар тизимининг фуқаролар учун қулай шакллари ишлаб чиқилгани, қўшни давлатлар билан алоқалар мустаҳкамлангани, ОАВлари ходимлари, журналистлар, матбуот хизматлари, блогерларнинг эркин фаолияти таъминлангани айниқса, республиканинг халқаро майдондаги мақеини   тубдан ўзгартирди.

Мақсадимиз, тинчликнинг қадрига етиш, қудрат манбаи, саодат маскани бўлган жонажон Ўзбекистонимизни кўз қорчиғидай асраш.

Энг сўнги ислоҳотлардан бири сифатида айтишимиз мумкинки, “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар  тўғрисида”ги қонуннинг янги таҳрири кенг жамоатчилик муҳокамасига қўйилди. Қонуннинг янги таҳририда диний соҳа учун кўплаб имконият ва енгилликлар мавжуд.

Жумладан:

ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар томонидан ўз фарзандларига диний амалиёт асослари ва одоб-ахлоқ қоидаларини (уй шароитида диний таълим бериш) ўргатиш ҳуқуқи белгиланди;

демак, энди ота оналар   ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар  фарзандларига уй шароитида диний амалиёт асослари ҳақида таълим бериш имконига эга бўлдилар. Бу эса халқимиз томонидан хурсандчилик билан қабул қилинади.

    Диний ташкилотнинг марказий бошқарув органи ва диний таълим муассасасини рўйхатдан ўтказиш тартиби соддалаштирилди;

  Илгарилари бу жараён ниҳоятда мураккаб бўлиб, бир мунча қийинчиликлаи бор эди. Бу тартибнинг соддалаштирилиши диний соҳа вакилларига анча енгиллик туғдиради.

Маҳаллий диний ташкилотни рўйхатдан ўтказиш учун талаб қилинадиган шахслар сони 100 тадан 50 тагача қисқартирилди;

Олдин ташаббускор шахслар 100 нафардан кам бўлмаслиги шарт эди ва ўз ўрнида етарли муамооларкелиб чиқиши мумкин эди. Энди эса ташаббускор шахсларнинг сонининг камайтирилиши бирмунча енгиллик олиб келади.

Бу қонуннинг янги таҳрирининг кенг жамоатчилик муҳокамасига қўйилиши истиқлол шарофати билан диний соҳада амалга оширилаётган ислоҳотларнинг узвий давоми дейишимиз мумкин.

 

Х. Адамбоев

Янгибозор туман бош имом-хатиби

 

 

Leave a Reply

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *