МУСТАҚИЛЛИК УЛУҒ БАЙРАМ

Аллоҳ таоло инсонларни бу дунёда турли-туман неъматлари билан неъматлантирган. Ҳар бир неъматнинг ўзига яраша қадр қиймати бор, аммо булар ичида бебаҳо яна бир шундай бир неъмат борки, қолганлари шу неъмат сабабли вужудга келади. У тириклик, сиҳат-саломатлик, тинчлик неъматидир.

Ҳурматли азизлар, қайси бир юртларда бу неъматга ета билмай юрибдилар, қайси бир юртларда бу неъматларни орзу ҳавас қилиб юрибдилар. Шунинг учун ҳам бу неъматларни қадрига ета билсак янада зиёда бўлиб бораверади. Қайси бир юртда тинчлик ва осоишталик ҳукм сурса, ана шу юртда тараққиёт бўлади. Азизлар агар истиқлолнинг ўтган йилларига назар солсак, чекка қишлоқларда ҳам катта ўзгаришлар рўй берганига гувоҳ бўламиз. Бугунги кунда айрим юртларда нотинчликлар оқибатида бегуноҳ одамлар азият чекмоқда.

Аллоҳ таоло марҳамат қилади: “Кимки бирон жонни ўлдирмаган ва ерда бузғунчилик қилиб юрмаган одамни ўлдирса, демак гўё барча одамларни ўлдирибди ва кимки унга ҳаёт ато қилса (яъни уни ўлдиришдан бош тортса) демак, гўё барча одамларга ҳаёт берибди” (Моида сураси 32-оят)

Юртбошимиз айтганларидек: “Бугунги кунда дунёнинг турли минтақаларида, хусусан, араб мамлакатларида содир бўлаётган нохуш воқеалар ҳар қандай соғлом фикрли инсонни чқур ташвишга солади. Турли можаролар, ўзаро қарама-қаршиликлар, қон тўкишлар жаҳоннинг қайси мамлакатида рўй бермасин, бундан кўнглимиз ғаш бўлади. Дилни ҳира қиладиган бундай воқеалар биздан узоқда деб, унга лоқайд қараш хомҳаёлликдир. Нега деганда бундай бало бир мамлакат ёки минтақа доирасида чегараланиб қолмайди, вақтида бартараф этилмаса, тобора кучайиб бошқа мамлакат ва минтақаларга ҳам ёйилиши мумкин. Шунинг учун дунёда бўлаётган воқеа ва ҳодисалардан огоҳ бўлиш она Ватанимиздаги тинч, осоишта ва фаровон ҳаётнинг қадрига етиш, шу фаровон осуда ҳаётни янада мустаҳкамлаш учун ҳар бир инсон ўз ҳиссасини қўшмоғи, эл юрт тақдири, келажаги учун даҳлдорлик туйғусини дилига жо қилмоғи даркор” деб айтганлар.

Азизлар ҳар бир инсон буларни қадрласа келажаги янада фаровон бўлади. Аллоҳ таоло юртимизни тинч улуғ неъмат бўлган тинчлик неъматини бардавом қилсин.

 

С.Сапаев

Хива туман бош имом-хатиби

 

Leave a Reply

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *