Мустақиллик шодиёналари муборак бўлсин, азиз ватандошлар!

Ҳеч шубҳа йўқки, мустақиллик ҳақида сўз борар экан, озод ва обод юртимизда истиқомат қилаётган ҳар бир фуқаронинг қалбида шодлик, фахр-ифтихор туйғулари уйғонади. Жаннатмакон Ўзбекистоннинг дунё ҳамжамиятидаги мавқеи юксалиб, муқаддас ислом динимизга эътибор янада ортиб, шаҳар ва қишлоқларимизда эскирган масжидларимизни янгидан қуриш ва кўркам қиёфа бериш ишлари ҳам бораётгани, меҳнаткаш халқимиз бугунидан бахтиёр, шукроналик, эртасига тўла ишонч руҳи билан яшаётганлигини кўриб қувонмай бўладими?! Дарвоқе, серқуёш ўлкамизда сўнгги 29 йилда асрларга татигулик мислсиз ўзгаришлар рўй бераётганлигига ўрта яшар ва кекса инсонлар гувоҳдирлар.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг эътироф этилганидек, яқин ўтмишда қолоқ аграр республика бўлган, иқтисодиётининг асосини пахтачилик ва пахтани қайта ишлаш корхоналари ташкил этган Ўзбекистон бугунги кунда саноати тез суръатлар билан ривожланиб бораётган, замонавий ишлаб чиқариш тармоқларини барпо этиш ҳисобидан иқтисодиётда саноатининг куч-қудрати ва салоҳияти юксалиб бораётган мамлакатга айланди..

Шу сўнги 4 йилда меҳнаткаш ва бағрикенг ўзбек халқи муҳтарам Юртбошимиз раҳнамолигида ҳеч кимдан кам эмаслигини, кам бўлмаслигини дунё кўз ўнгида амалда исботлаб келмоқда. Шу маънода сиз билан биз, серқуёш Ўзбекистонда истиқомат қилаётган бугунги авлод бахтли инсонлармиз. Эркин, обод ва тинч, осойишта юртда яшаяпмиз, фарзандларимиз ва невараларимиз бизданда кучлироқ, билимлироқ ва албатта бахтлироқ яшаши учун мустаҳкам пойдевор яратаяпмиз. Ана шундай олижаноб мақсад йўлида қўлни-қўлга бериб меҳнат қилаяпмиз. Энг муҳими, улкан бунёдкорлик ва яратувчанлик ишларимизнинг самараларини ҳар кун ва ҳар дақиқада кўраяпмиз.

Ахир, бу бетакрор Ватан – Ўзбекистоннинг буюк келажаги учун астойдил хизмат қилишдан ортиқ бахт борми?!

Азиз юртдошлар, Сизларни яна бир бор Истиқлол байрамининг 29 йиллиги муносабати билан қутлайман. Аллоҳ таъоло Барчаларимизга оилавий бахт-саодат, мустаҳкам соғлиқ, хонадонларимизга файзу барака, Ватанимиз истиқболи йўлидаги ишларингизда улкан омадлар насиб этсин. Мустақиллик шодиёналари муборак бўлсин, азиз ватандошлар!

 

 

Р. Отажонов

Янгиариқ туман бош имоми:

 

Leave a Reply

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *