ТИНЧЛИК-ХОТИРЖАМЛИК – ЭНГ КАТТА НЕЪМАТ

Маълумки, инсоният ҳаёти давомида турли мафкура ва маслаклар ўртасидаги зиддият ва қарама-қаршиликларни бошидан кечирган. Бунинг оқибатида ўзаро келишмовчиликлар, нотинчликлар юзага келиб турган. Тарихга назар ташланса, ҳамма даврда ҳам давлатнинг ривожланиши, тараққий топиши жамиятнинг фаровон ва осойишта ҳаёт кечиришига боғлиқлиги аён бўлади. Шунинг учун ҳам Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам ҳадисларининг бирида тинчлик-хотиржамлик энг катта неъмат эканлигини таъкидлаб шундай деганлар: “Икки неъмат борки, кўпчилик инсонлар унинг қадрига етмайдилар. У- хотиржамлик ва сиҳат-саломатлик” . (Имом Бухорий ривоят қилган). Демак, тинчлик ва хотиржамлик Аллоҳ таъолонинг беҳисоб бўлган буюк илоҳий неъматларидан биридир. Қолаверса, барча эзгу ишлар рўёбга чиқишининг боиси ҳам осойишталикдир. Шундай экан, инсонлар нафақат мавжуд тинчликни қадрига етиб, шукрини адо этишлари балки, унга ношукрлик қилиб путур етказишдан ҳам сақланишлари лозим.

Тинчлик қарор топган юртда хотиржамлик ҳукм суради, оқибатда, жамиятда ҳар томонлама юксалиш ва ривожланиш рўй беради. Одамларнинг ўзаро бир-бирларига бўлган ишонч ва садоқатлари, меҳр ва мурувватларининг самимий бўлиши ҳам асосан хотиржамликка боғлиқдир. Демак, дунёда ҳаётнинг бир маромда давом этиши, халқнинг Ҳақ таоло буюрган ишларини мукаммал ва хотиржам адо этишлари учун тинчлик ва осойишталик лозим. Яратган Парвардигор Қуръони каримда ана шу тинчликни сақлаш ва қадрлаш вазифасини инсон зиммасига юклаб, Ислом дини тинчликка тарғиб қилишини, шайтоний йўлларга эргашмаслик лозимлигини таъкидлаб, шундай дейди: “Эй, имон келтирганлар! Ёппасига тинчлик ишига киришингиз!…! (Бақара сураси, 208-оят). 

Дарҳақиқат, тинчлик мавзуси ўта муҳим бўлганлиги боис ҳам Қуръони карим оятларидан ўрин олган. Араб тилидаги “салм”, “силм”, “салом”, ва “ислом” сўзлари бир ўзакдан чиққан, турли маънодаги сўзлар бўлсада, айнан бир мақсадга йўналтирилгандир.

Тинчлик ва хотиржамлик – инсоният бугун бошидан мкраккаб ўзаро зиддиятларни кечираётган бир пайтда сув ва ҳаводек зарурдир. Унинг қадрига етиб, фарзандларимизни ҳам Яратган берган бу тенгсиз неъматларни қадрламоқлари ва асраб авайламоқ инсониятнинг зиммамиздаги бурчи эканлигини тушунтирмоқлигимиз керак. Бу барча Пайғамбарлар қаторида бизнинг ҳам Пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в.)нинг суннати эканлигини юқоридаги ҳадисдан билиб олдик. Ислом тарихини ўқир эканмиз, унда инсонни кимлиги, нима учун яратилганлиги, инсоннинг зиммасига нима вазифалар қилмоқлиги юклатилганлиги, ҳаётда қандай инсон бўлиб яшаши кераклиги ҳақида берилган тавсиялар ва кўрсатмалар билан яқиндан танишиб чиқади. Бу берилган неъматларни қадрига етишда ва уни асрашда, бизга Пайғамларларнинг отаси бўлган, Иброҳим (а.в.) бу борада башариятга ўрнак бўлганлар. Муқаддас динимизнинг мўтабар манбаси Қуръони Каримда Иброҳим (а.с.)нинг Ватанлари бўлган Макка ҳақига қилган дуоларида биз ўрганаётган мавзумизнинг айнан тасдиғидир. Шунингдек, Макка шаҳрига тинчлик ва унинг аҳлига ризқ сўраганликлари сўзимизнинг ёрқин мисолидир. Бу ҳақида шундай дейилаган: “Эслaнг: Ибрoҳим: “Эй, Рaббим, бу (Мaккa) ни тинчлик шaҳри қилгин вa унинг aҳoлисидaн Aллoҳгa вa oxирaт кунигa ишoнувчилaргa (турли) мeвaлaрдaн ризқ қилиб бeргин” (Бақара;126). 

Бу жойда Аллоҳ таоло Пайҳғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в.)га ўтган умматларнинг пайғамбарларини ҳаётидан хабардор қилиб, умматларини унга тарғиб қилиб, улуғ неъматлар “Тинчлик” ва “Хотиржам”ликни қадрлаб, асраб авайлаб ҳаёт кечиришга ундалмоқда. Ўша вақтдаги тарихга назар ташласангиз Макка тинч шаҳарлардан бўлган. Шундай бўлсада, бу тинчлики доимо сўраб дуо қилиш муҳим эканлигига далолатдир. Пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в.) билан саҳобалар бир куни суҳбатлашиб ўтирганларида, саҳобалардан бирлари Ё Расулуллоҳ (с.а.в.) биз Аллоҳ таолодан дуо қиилб сўраганимизда кўпроқ нимани сўрайлик деб савол қилишганда, жанобимиз, ҳабибимиз Пайғамбар (а.с.): “Аллоҳ таолодан офият (тинчлик, хотиржамлик)ни сўранглар” деб айтган сўзлари ҳам, инсоният учун бу неъматлар нечоғлик муҳим эканлигига далолат қилади. Тинч бўлиб турган жойга яна тинчлик сўраб дуо қилиш эса, тинчликни давомий бўлиши учундир. Бу хусусида Қуръони Каримда шундай дейилган: “Яна Роббингиз эълон қилган (бу сўзлар)ни эслангиз: “Қасаммки, агар (берган неъматларимига) шукр қилсангиз, албатта, (уларни янада) зиёда қилурман. Борди-ю, ношукурлик қилсангиз, албатта, азобим (ҳам) жуда қаттиқдир” деб марҳамат қилган. (Иброҳим – 8).

Мазкур ояти каримани тинчлик ва хотиржамлик учун нима даҳли бор деб фикр қиладиган инсонларга динимиз чиройли жавоб берган. Яъни биз юқорида тинчлик ҳам неъматларнинг энг улуғи эканлиги ҳақида Пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в.)дан ҳадисни эслаб ўтдик. Мазкур ҳадисга мувофиқ бу буюк икки неъат бардавом бўлиши учун ҳам инсондан шукр ва қадрлаш талаб этилар экан. Тинчлик ҳукм суриб турган жойга яна тинчлик сўраб дуо қилиш эса, муқаддас диними ва давримизнинг энг долзарб шарафли вазифаларидан ҳисобланади. 

Н. Шожонов

Янгиариқ тумани“Хожибобо”

масжидии мом-хатиби              

Leave a Reply

Ваш адрес email не будет опубликован.