СИНОВЛАРГА САБР ҚИЛИШ ГЎЗАЛ ФАЗИЛАТ.

Ушбу кунларда коронавирус балоси нафақат мамлакатимизни, балки бутун дунёни ташвишга солаётгани барчамизга маълум. Оммавий ахборот воситалари орқали ҳар куни унинг салбий оқибатларига доир аянчли маълумотлар билан танишар эканмиз, олдини олиш чора-тадбирларига доир ҳам керакли кўрсатма ва тавсиялар бериб борилмоқда. Юртимизга келган бу офатни даф қилишда ҳар бир инсоннинг масъулияти ҳам тушунтирилмоқда.

Ҳар бир мўмин касалликни, мусибатни Аллоҳ таолонинг  синови деб қабул қилиши лозим. Зеро ҳадиси шарифда ҳабар берилади,касаллик онларида ҳам ҳолига шукур қилган банданинг  гуноҳи темирчининг босқони темирнинг зангини кетказгани каби гуноҳларини кетказади.    Хитойнинг Ухан шаҳрида юзага келган каранавирус инфекцияси хозирга келиб сир эмаски бизнинг юртимизни ҳам четлаб ўтгани йўқ. Бу албатта яхши эмас, чунки катталарнинг, ҳаётнинг баланд пастини кўрган кишиларнинг  назарида арзимасдай кўринган ҳолатлар, вазиятлар, тажрибасиз, иродасиз, сабр тоқатга ўрганмаганлар учун чорасиздай жуда мушкул туюлиши мумкин. Шу боис ёши катталар, фаоллар, устозлар ўз масъуллигидаги ҳар бир одамга эътиборли бўлишлари лозимдур. Айниқса оилада бола тарбиясида, оилани муқаддас билишда, саранжом сариштада аёлнинг роли катта. Касаллик, бу ҳам инсонларга оллоҳ томонидан берилган бир синов эканини, карантин қоидаларига амал қилиб сабр қилинса, буларни ҳаммаси ўткинчи эканлигини тушунсалар бу касалликни енгиб ўтамиз албатта.

Мана онлайн орқали ўқувчиларга дарс ўтилаяпди. Шифокорлар, ички ишлар ходимлари кечани кеча демай, кундузни кундуз демай халқнинг соғлигини қайғуриб уйларига бормасдан меҳнат қиляпдилар.  Ижтимоий ҳимояга мухтож  оилалар учун меҳр саҳоват фонди ташкил қилинди. Буларнинг ҳаммаси ҳурматли юртбошимизнинг  саъйи –ҳаракатлари билан бўляпди.

Бу ўткинчи дунёнинг  мусибатлари ҳам доимий эмас. Аллоҳ таоло мусибатларни енгиллаштириб, бало қазоларини химоя воситаларини ҳам бериб қўйган. Улар эса Сабр ва Дуодир. Мусибатлар ушбу ҳислатларга эга бўлган зотларга яқин йўламайди. Яқин йўласа-да, тезда чекинишга мажбур бўлади. Шундай вазиятда авваламбор каранавирус  инфекциясини юқтириб олмасликни йўлини қилиб карантин қоидалароига қаттиқ эътибор қаратишга ҳар биримиз масъулмиз.

Касаллик синов эканини, сабр қаноат зарурлигини, дардига яраша ажр-савоблар борлигини унутмаслиги керак.

 Ҳазрати Али розиаллоҳу анҳунинг ёнига бир одам келиб деди:

-Дардим жуда оғир, бу қайғудан жон берсам керак!

 Ҳазрати  Али карамуллоҳ важҳаҳу  деди:

 -Иккита савол сўрайман, жавоб берсанг дардинга жавоб топасан.

-Сўранг  эй Али (р.а)!

— Туғилганингда бу дард бормиди ,

— Йўқ. Жавоб берди ул одам.

— Унда дунёдан ўтганингда бу дард ҳамроҳинг бўладими,

Ул одам яна рад жавобини берди.

Шунда ҳазрати Али розиаллоҳу анҳу  бундай дедилар:- туғилганингда, ўлганингда сен билан бирга бўлмайдиган дард вақтингни кетказишга арзимайди. Сабр қил! Ҳар кимга оҳ-вох қилаверма Аллоҳ таолога юзлан!- деган эканлар.

Ҳайрли амаллар, тавба ва дуолар сабаб қилинаётган истиғфорлар туфайли иншааллоҳ, Аллоҳ таоло бу дарддан бутун дунёни тез орада халос этади.

З.Машарипова

Урганч  шаҳар  “Янгиобод”  маҳалласи отинойиси

Leave a Reply

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *