ИСЛОМ ДИНИ ЖОҲИЛЛИКНИ ҚОРАЛАЙДИ

 Авваламбор ислом дини инсониятни ҳидоятга чақиради, ҳаммамизга маълумки, ҳали Аллоҳнинг мўминларни эзгуликка чақирувчи муқаддас китоби Қуръони Карим Пайғамбаримиз (САВ)га нозил қилинишидан олдин жоҳилият замонлари бўлган. Жаҳолат замони одамлари яхшилик ва ёмонлик, эзгулик ва баднафслик, ҳалол ва ҳаромнинг фарқига боришмаган. Ислом дини аҳкомлари айнан ана шу қараш, яшаш тарзини яхшилаш, фақат яхшиликка, эзгуликка чорлайдиган амалларни бизларга суннат ва фарз қилди. Ҳозирги вақтда интернет саҳифаларига ин қуриб олган  жоҳил, мутаассиб кучлар эса муқаддас Қуръон оятларини, ҳадисларни бузиб талқин қилиш орқали ёшларни онгини заҳарлашмоқда, уларни қадим қадриятларимиздан узоқлаштириб, охири вой бўлган йўлларга тортаяпти.

Азизлар: шуни унутмаслик керакки, динимиз тенглик, бағрикенглик, инсонпарварлик, бир сўз билан айтганда эзгуликни ўзида мужассам этган. Пайғамбаримиз (САВ) айтадилар: “Умматим ҳеч қачон залолатда бирлашмайди.” Залолат бу жаҳолатнинг бир кўриниши, инсоннинг икки дунёсини барбод қиладиган, барча ёмонликлар жамланган бир аҳлат ўрасидир. Кўп минг йиллик қадриятлар аслида буюк бобокалонларимиз амал қилган, даъват этган, ўзларининг гўзал хулқлари, инсоний одоблари, кўп ҳайрли бўлган амалларда собит қадам бўлганлар.

Инсон ўз умрини диний ва дунёвий эгаллашга, бошқаларга шу йўлда ибрат бўлишига бағишланган буюк олимларимиз, ҳаёллари, яратган, асарлари, қилинган яхши амалларини ўргансак, бунга янада ишонч ҳосил бўлаверади. Буюк зотлар, олимлар, маърифат эгалари ҳеч қачон хато йўлга юрмаган, жаҳолатдан доимо огоҳ бўлган, ўз замондошларини бундан огоҳ қилган, ҳатто ўта оғир замонларда ҳам ўз эътиқодларини сақлаган, имонидан айро тушмаган шундай улуғ зотларнинг ҳаётий сабоқларини билишимиз керак. Азизлар узоқ ёки яқин тарихда ўтган манфаатпараст, жоҳил, бузғунчи кимсаларни бугун ким ҳам яхши тафаккур қилади.

Қайси бир юртларда номлари қолган бундай кимсаларни аслида ёмонликдан огоҳ қилиш учун эслаймиз ва ёмон амалларини лаънатлаймиз. Аллоҳ таоло Бақара сурасининг 195-оятида қатъий огоҳлантиради: “Ўз қўлларинигиз билан ўзларингизни ҳалокатга ташламанг!”

Бугунги кунда ёвуз куларнинг пуч ғоялари, сохта даъватларига билмасдан учиб, йўлидан адашган ёшларимизни жаҳолат ботқоғидан қутқариш, уларни маърифат сари йўналтириш ҳар биримизнинг вазифамиздир. Аллоҳ таоло барчамизни ўз йўлидан адаштирмасин.

Хива тумани бош отинойиси М.Абдуллаева

Leave a Reply

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *