БАҒРИКЕНГЛИК ТИНЧЛИК ГАРОВИ

Пайғамбаримиз (с.а.в.)нинг ҳадисларидан бирида гайридин бўлган қўшнига ҳам инсонийлик юзасидан яхши ва чиройли муомалада бўлишга буюрганлар. Бу ўринда саҳобаи киром ва тобеинлар ҳаммамизга ўрнак ва намуна кўрсатишган. Тарихдан маълумки, Узбекистон ҳудуди қадимдан диний бағрикенглик борасида дунёга намуна бўлиб келган. Шунингдек, юртимиздан етишиб чиққан Бурҳониддин Марғилоний, Абу Лайс Самарқандий, Алоуддин Косоний каби уламолар томонидан таъриф этилган асарларда ўзга дин вакилларига нисбатан бағрикенг бўлиш масаласига алоҳида аҳамият қаратилган. Афсуски, бугунги кунда биз жаҳоннинг турли нуқталарида, айниқса Яқин Шарқ мамлакатларида диний, миллий ва бошқа ижтимоий-сиёсий омиллар негизида юзага келган қуролли тўқнашувлар оқибатида юзлаб одамларнинг курбон бўлаётгани, минглаб кишиларнинг ўз бошпаналаридан айрилиб, туғилиб ўсган юртларини ташлаб кетишга мажбур бўлаётгани каби аянчли жараёнларнинг гувоҳи бўлмокдамиз. Минг афсуслар бўлсинки, баъзи бир ёшлар дин ниқоби остида билиб-билмай мана шундай уруш ўчоқларида ўзга дин вакилларини турли қийноқлар билан азоблаб, ҳатто уларни ваҳшиёналик билан ўлдирмокдалар. Зеро, Пайғамбаримиз алайҳи салом ўз ҳадисларида; “Ким аҳли зиммага бирор заҳмат етказса, қиёмат куни Мени ўзининг душмани сифатида кўради”. (Аҳмад ибн Ҳанбал, «Муснад»).

Буюк аждодларимизнинг бой маданият ва маърифат булоқларидан баҳраманд бўлган халқимиз нафақат миллатлараро тотувлик ва диний багрикенглик балки дину- диёнат, иймону-эътиқод, одобу-ахлоқ, меҳру-мурувват, оила, фарзанд тарбияси, ота-она ҳурмати ва иззати борасида ҳам ўзига хос кенг феъллик, саҳоват ва мўътадиллик тамойилларига амал қилиб келмокда. Мамлакатимиз тарихан кўп миллатли ўлка бўлганлиги туфайли бу заминда турли-туман дин вакилларининг эмин-эркин яшашлари учун барча шароитлар яратилган. Юртимиздаги бошқа ташкилотлар қатори диний жамоалар ҳам жамият тараққиётида тобора фаол иштирок этиб, халқимизнинг маънавияти ва қадриятини тиклаш, ўзлигимизни англаш, энг асосийси, мустақиллигимизнинг мустаҳкам ва боқий бўлишига ҳиссаларини қўшмокдалар.

Ислом диниття бошқа дин вакилларига нисбатан бағрикенглик тамойиллари белгилаб берилган, унга кўра, инсон дини, ирқи, миллатидан қатьий назар мукаррам қилиб яратилган. Бу ҳақца Қуръони каримда: “Дарҳақиқат, (Биз) Одам фарзандларини (азиз ва) мукаррам қилдик”, дейилган (Исро,70). Ушбу мукаррамлик ҳар бир инсонни инсонлиги учун ҳам ҳурмат қилиш ҳаққини келтириб чиқаради. Исломда ҳар бир тирик жоннинг хурмати ва ўрни бор. Инсонларни турли эътиқодца бўлишлари Аллоҳнинг ҳоҳиншга кўра бўлган ишдир. Аллоҳ инсонларга танлаш эркинлигини берган. Мусулмон китпи Аллоҳнинг иши бехикмат эмаслиги яхши билади. Муқадцас ҳадисларда миллатлараро можаролар, қонли тўқнашувлар қораланган.

Пайғамбаримизсоллаллоҳу алайҳи     васаллам “Ким бекордан-бекорга муоҳид(исломни қабул қилмасдан ислом диёрида келишув асосида яшовчи одам) ни ўлдирса, Аллоҳ унга жаннатни харом қилади”, — деб марҳамат қилганлар. Ҳар хил миллат вакиллари гарчи динлари ва диний эътиқодлари ўзаро фарқ қилсада, бир- бирларининг тиллари, тарихлари, маданиятлари, миллий урф-одатлари ва қадриятларини билиш ва хурматлашга, ўзаро тотув бўлиб яшашга даъват этилган. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳадисларидан бирида дини бошқа бўлган қўшнига ҳам инсонийлик юзасидан яхнш ва чиройли муомалада бўлишга буюрганлар. Диний бағрикенглик — бу турли эътиқодларга эга бўлган кишиларнинг бир замин, бир Ватанда олижаноб ғоя ва ниятлар йўлида ҳамкор, ҳамжиҳат бўлиб яшашини ифодалайди. Диний бағрикенглик маданияти — шахснинг диний қадриятларни ҳурмат қилиши, бошқа динлар, урф-одатлар, диний урф-одатлар, ўзга диний қадриятлар, эътиқодлар ва турмуш тарзига нисбатан сабр-бардошлик, чидамлилик, виждон поклиги ҳамда руҳий покланишдир.

Ўзбекистонда турли динларга мансуб қадриятларни асраб-авайлашга, барча фуқароларга ўз эътиқодини амалга ошириш учун зарур шароитларни яратиб беришга, динлар ва миллатлараро ҳамжиҳатликни янада мустаҳкамлашга, улар ўртасида қадимий мупггарак анъаналарни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратиб келинмоқца. Давлатимиз раҳбари эътироф этганидек “Ўзбекистоннинг бойликлари кўп, лекин бизнинг энг катта бойлигимиз, энг юксак қадриятимиз — жамиятимизда ҳукм сураётган тинчлик, миллатлараро дўстлик ва ҳамкорликдир”.

С.Сапаев

Хива тумани бош имом-хатиби

Leave a Reply

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *