Иқтидорли имомларимиз “Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот” марказида

Бугун, 10 ноябрь куни  Хоразм вилоятида диний сохада хизмат қилиб келаётган обрў-эътиборли, тажрибали имом-хатиблар Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг ташаббуси билан Самарқанд шаҳридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази иш жараёни ва келгусидаги фаолияти билан яқиндан танишдилар.

Даставвал, Имом Бухорий халқаро илмий тадқиқот маркази билан танишилди. Тадбир давомида мутасадди вакиллар томонидан  тингловчиларга Бу муҳташам илмий марказда юртбошимиз ташаббуслари билан амалга оширилган ишлар ҳамда Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази фаолияти ва ушбу марказнинг аҳамияти ҳақида маълумотлар берилди. Шунингдек, унинг маънавий ва маърифий соҳадаги ҳамда аждодларга муносиб авлодлар етиштиришдаги ўрни ҳамда Ислом динига бўлган эътиборни ва кенг кўламда олиб борилаётган ислоҳотлар тўғрисида гапириб ўтилди.

 Сўнгра, Самарқанд шаҳридаги муқаддас қадамжоларни зиёрат қилиш асносида Имом Бухорий халқаро илмий тадқиқот маркази ёнида жойлашган “Хадис илми мактаби” зиёрат қилинди. Илмий мактабда ўқув хоналари алоҳида таништириб ўтилди. Шуни таъкидлаш жоизки, мутахассислик фанлари аудиторияларида ҳар бир талаба учун алоҳида замонавий компьютер, мултимедия қурилмалари ва жиҳозлар билан таъминланган. Ахборот ресурс маркази ҳам замонавий тизим асосида тузилганлиги барчанинг диққатини ўзига тортди. Бундан ташқари, Хадис илми мактабининг ўзида талабалар турар жойлари, ошхона ва таомланиш жойлари ва ундаги шарт-шароитлар алоҳида таҳсинга сазовор.

 

ЎМИ Хоразм вилояти вакиллиги матбуот хизмати

 

Leave a Reply

Ваш адрес email не будет опубликован.