Ҳашарга марҳабо!

Хоразм вилояти Тупроққалъа тумани Тупроққалъа маскани маҳалласида янгидан масжид барпо қилинаётганлиги тўғрисида хабар берган эдик.

Бугунлик кунда халқимиз хурсанд бўлиб, ушбу масжид қурилишида нафақат Тупроққалъаликлар балки воҳамизнинг барча туман ва шаҳарларидан ҳашарга келиб ўзларининг ҳиссаларини қўшмоқдалар. Хусусан, бугун 11 ноябрь куни Ҳазорасп тумани “Шоҳпир” жоме масжиди жамоаси янгидан барпо этилаётган ушбу масжидига ташриф буюриб, у ерда бўлаётган қурилиш ишларига ўз ҳиссаларини қўшиш учун ҳашар уюштирдилар.
Мазкур ҳашарчилар янги масжидда ҳашар қилиш баробарида қурилиш материаллари ва озиқ овқат маҳсулотларини хайрия тариқасида тақдим қилдилар.

 Ҳашарчиларимизнинг холис қилган хизматлари ва эҳсонларини Аллоҳ таоло Ўз даргоҳида қабул қилсин.

ЎМИ Хоразм вилояти вакиллиги матбуот хизмати 

Leave a Reply

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *