Ҳашар элга ярашар!

Халқимизнинг минг йилликларга бориб тақалувчи қадимий қадриятларидан бири бу ҳашардир. Аждодларимиз бу анъанани доимо улуғлаганлар. Зеро, динимиз аввало инсониятни покликка, озодаликка чорлайди. Ҳар қандай ибодатлар, савобли амаллар поклик ила бошланади.

Хоразм вилояти Тупроққалъа тумани Тупроққалъа маскани маҳалласида янгидан масжид барпо қилинаётганлиги тўғрисида хабар берган эдик.

Бугунлик кунда халқимиз хурсанд бўлиб, ушбу масжид қурилишида нафақат Тупроққалъаликлар балки воҳамизнинг барча туман ва шаҳарларидан ҳашарга келиб ўзларининг ҳиссаларини қўшмоқдалар. Бугун Ҳазорасп туманидаги “Сулаймон Бақирғоний” жоме масжиди имом-хатиби Аминбой домла Рахимов бошчилигидаги жамоа  янгидан қурилаётган масжидга ҳашар уюштирдилар. Унда масжид жамоаси қатнашди. Мазкур ҳашарчилар янги масжидда ҳашар қилиш баробарида қурилиш материаллари ва озиқ овқат маҳсулотларини хайрия қилиш асносида қурилишга ўз ҳиссаларини қўшдилар.

 Ҳашарчиларимизнинг холис қилган хизматлари ва эҳсонларини Аллоҳ таоло Ўз даргоҳида қабул қилсин.

ЎМИ Хоразм вилояти вакиллиги матбуот хизмати

Leave a Reply

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *