ТИНЧЛИК –ЭНГ АЗИЗ НЕЪМАТ.

Инсониятга,  дов дарахтга боринки бу оламда бор нарсаларга ҳаводек зарур бўлаётган тинчлик, хотиржамлик, осайишталикдан ҳам зиёда мўътабар неъмат йўқ. 

Дархақиқат Аллох асрасин, оила ва юрт нотинч бўлса ҳаёт лаззатини тасаввур қилиб бўлмайди, урушлар сабабидан  меҳр –оқибат, инсонийлик унитилади, ҳар қандай эзгу амаллар, умидлар, орзу-мақсадлар паёнига етмайди. Муқаддас динимиз  Қуръон оятларида тинчлик осайишталикка катта эътибор қаратилиб, Аллох таола  “Қачон (Биз) инсонга (Тинчлик,  саломатлик, фаровонликни) ином этсак,  у (Шукр қилишдан ) юз ўгириб, ўз холича кетар, қачон унга (Хасталик , камбағаллик каби ) бирор ёмонлик етса, ноумид бўлур(Исро. 83)  деб тинчлик ва осайишталик тўғрисида марҳамат қилади. 

 Аллох таола бандаларини –ўзаро иттифоқликда, ахилликда, тинчлик ва омонликда яшашга даъват этиб, “Агар мўминлардан икки тоифа ўзаро уришиб қолсалар, дархол улар ўртасини ислох этингиз” (Хужрот.9) деган инсонпарварлик тамойилини яратишга чақиради.   Ибн Аббос  р.а.дан  ривоят қилинган хадиси шарифда айтилганидек, “Икки энг азиз неъмат бору, кўплар буни қадрига етишмайди, бу саломатлик ва тинчлик, хотиржамликдир”
(Имом Бухорий ва  имом Термизий ривояти).  Тинчлик қарор топган юртда хотиржамлик хукм суради, фарзандлар эмин –эркин камолга етишади, оқибатда жамиятда ҳар тамонлама юксалиш ва ривожланиш рўй беради.Яратган Парвардигор Қуръону каримда анашу тинчликни сақлаш ва қадрлаш вазифасини , инсон зиммасига юклаб , ислом дини тинчликка тарғиб қилишни, шайтоний йўлларга эргашмаслик лозимлигини таъкидлаб шундай дейди. “Эй имон келтирганлар! Ёппасига итоатга киришингиз ва шайтоннинг измидан эргашмангиз! “ Албатта у сизларга аниқ душмандир”. Қуръон нозил бўлган кеча хам салом кечасидир. Бу ҳақда Аллох таола каломи шарифида “У (Кеча)  то тонг отгунча саломатликдир” дейди (Қадр. 5). Тинчлик ва хотиржамлик Аллох таоланинг буюк илохий неъматларидан биридир, Қолаверса барча эзгу ишларнинг рўёобга чиқишининг боиси ҳам тинчлик осайишталикдир. Ислом дини ўз номи билан тинчлик динидир.  Муқаддас динимиз-асосий таълимоти, инсонларни тинчликка чақириш, кишиларни  меҳр –мурувватли  бўлишга, миллати динидан  қатъий назар, бир –бирига иззат –ҳурмат кўрсатишга чорлайди.

Абу Хурайра ривоят қилган хадисда  Расуллуллох  (с.а.в.) “Қайси бир мусулмон киши иккинчи бир мусулмон биродарига тиғ кўтарса, то ўша тиғни қайтариб ўрнига қўймагунча  Аллохнинг фаришталари  унга ланат айтиб турурлар” –дейилган (Муслим ривояти). Юртимиздаги ҳар бир фуқаро тинчликдек азиз неъматни кўз қорачиғидай  асраши лозим. Аллох таола  тинчлик,  осайишталикимизни хамиша барқарор айласин . Жаннатмакон юртимизни, тинчликсевар халқимиз хамиша фаровон айласин.

    

  П.Бобожонов. 

Шовот тумани “Қорри Эшон бобо” жоме масжиди имом-хатиби 

Leave a Reply

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *