ИСЛОМ ДИНИДА КИЙИНИШ МАДАНИЯТИ

Ислом дини инсонларни ҳайрли ишларга чавиради, оила ва жамият ҳаётида ўзаро бирдамликда бўлишга бир-бирига меҳр оқибатли бўлишга ундайди. Ислом динида аёлга бўлган ҳурмат ва эътибор ҳар бир мусулмон ҳаёти учун таъсири жуда катта бўлиб уни асраш ва эъзозлаш жуда катта муҳим саналади, балки шу сабабли ҳозирги кунда бутун дунёда жумладан тавсия ва бошқа кўплаб европа давлатларида ислом динига қизиқиш аста-секинлик ўсиб бормоқда.

Бутун дунёни эгаллаб олган бир пайтда ғарб цивилизацияси ўртасидаги ўзаро номутаносибликни ва шарқ кўзгуси саналган муслима аёлнинг кийиниш маданияти инсон саломатлиги учун экани ҳам тиббиёт нуқтаи назаридан исботланди.

Ҳурматли азизлар, кийиниш маданияти ҳар бир инсонниг феъл атворини намоён этади. Билакс, баъзи аёлларнинг очиқ-сочиқ юриши оқибатида ўзларига эътиборни тортиши ва атрофдагиларда ҳис-эҳтирос уйғотишга сабаб бўлмоқда ва бу салбий оқибатларга олиб келмоқда. Муқаддас Ислом динида муслима аёл фақат ўз оиласи учун зийнатланиши мумкин. Бу нафақат соғлом оила ва тинч-тотув ҳаёт асоси бўлиб хизмат қилади, балки эркакларнинг саломатлиги учун ҳам ниҳоятда зарурдир, шу сабабли ҳам бир қатор ғарб олимлари бу йўлда баҳоли қудрат бир қатор тадқиқотва текширув ишлари олиб борлилар. Натижада соғлом оила ва шу ўринда ислом динида аёлларнинг ички ва ташқи маданияти ўрни беқиёс эканига яна бир бор амин бўлишди.

Инсоннинг онгига унинг нафақат кийиниши ўз таъсирини кўрсатди, балки атроф муҳит замонавий даврдаги ранг-баранг беҳаё кўрсатувлар, ярим яланғоч реклама роликлари, вахший, жангари, эҳтиросни қўзғатувчи фильмлар, беҳаёликни юқори чўққига олиб чиқишига замин ўлмоқда. Жангари ва вахший фильмлар инсон руҳиятида ва вахшийликни юзага келтиради.

Бизнинг мақсадимиз эса, ҳаётий меъёрларга амал қилган ҳолда асрлар давомида асраб келаётган қадриятларимизга амал қилиш, ёшларда меҳр-оқибат туйғуларини шакллантириш ва ўз миллий маданиятимизни сақлаб қолишдан иборатдир.

Азизлар, замонавий юқори технологиялар даврида яшаётган бўлсак-да, инсон тафаккури ва онгини заҳарлаётган ташқи таъсир омилларига берилмасак, асрлар давомида аждодларимиз томонидан асраб кеинаётган қадриятларимизни қадрлаш ва ислом динимизни соф ва мусаффолигини сақлаш ҳар биримизни вазифамиз эканлигини доимо билмоғимиз керак.

Аллоҳ таоло бир биримизга бўладиган муҳаббатни зиёда қилсин.

Н.Яқубов

Хива тумани “Гулланбоғ” масжиди имом-хатиби

Leave a Reply

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *