ҚЎШНИЧИЛИК ҲАҚЛАРИ

Аллоҳ таоло инсониятни улуғ ва мукаррам қилиб яратган. Инсон авваламбор қариндош уруғи билан, қўшнилари билан доимо силаи раҳмда бўлмоғи керак, чунки узоқдаги қариндошдан яқиндаги қўшнисини яхшилиги тезда бўлади. Амр ибн Ос айтадилар: ”Қариндошчиликни боғловчи кишига боғланиб, узилган кишидан узилганни боғловчи деб бўлмайди, балки у инсофли кишидир. Албатта, ҳақиқий боғловчи эса ким узган бўлса боғлайди, ким хафа қилган бўлса, юмшоқлик билан мулойимлик қилади. Ҳалим инсон ҳам унга ҳалимлик қилганда ҳалимликни қилиб, унга қўполлик қиладиган киши эмасдир, балки у инсофли кишидир. Ҳақиқий ҳалим эса унга ҳалимлик қилганда ҳам, қўполлик қилганда ҳам, гўзал муомалада бўлгувчи кишидир.”

Ҳурматли азизлар, Аллоҳ инсонга улуғ неъматни ато қилган, берилган ақлни тўри ишлатиб қўшничилик бўлсин, маҳалла-кўй билан умргузаронлик қилиб яшаса, ана шу инсон Аллоҳни суюкли бандаси ҳамда мусулмончиликда риоя қилган бўлади.

Абу Лайс Самарқандий айтадилар: “Мусулмон киши қўшнининг азиятига сабр қилиши лозим бўлади. Қўшнисига бирор азият бермайди, қўшни ундан омонда бўлади, қўшниси учун унинг тинчлиги омонлиги уч нарса биландир: Қўли билан, тили билан, аврати билан. Тили билан омон бўлиши, қўшниси эшитиб қолишидан қўрқадиган ва қўшнисининг олдида гапиришдан уяладиган гап-сўзларни гапирмаслигидир. Қўлидан омонда бўлиши, агар қўшниси бозорда бўлсаю, қопи қўшнисининг уйида қолганини эслаб қолса, шунда қўшнисининг уйи ҳам ўзимнинг уйимдек-ку, халтамга ҳеч ким тегмайди, деб хотиржам бўлишидир. (Яъни шу даражада ишонишдир) Авратдан омонда бўлиши, агар у сафарда бўлса ва уйига қўшниси кирганини эшитиб қолса, қалби хотиржам бўлиб, хурсанд бўлишидир. (Яъни шундай хотиржамлик даражада ишонч, меҳр садоқат ўртада бўлишидир)

Бежизга айтилмаган қўшничилик минг йилчилик, қўшниси билан яхши муносабатда бўлиб яшаса ҳақиқий қўшничилик бўлади. Абу Ҳарйра (РА) ривоят қилди: “Пайғамбаримиз (САВ) айтдилар: “Эй Абу Ҳурайра, тақводор бўлгин, одамларнинг обидроғи бўласан, қаноатли бўлгин, одамларнинг шукр қилувчироғи бўласан. Ўзинг яхши кўрган нарсангни бошқаларга ҳам раво кўр, мўмин бўласан. Сенга қўшни бўлганга яхши қўшничилик қилгин, мусулмон бўласан. Кулишни камайтиргин, чунки кўп кулиш қалбни ўлдиради” дедилар”

Азизлар, Ҳасан Басрий айтадилар: “Қўшнидан азиятни тийиш яхши қўшничилик эмас, яхши қўшничилик, қўшнидан бўлган азиятга сабр қилишдир.” Пайғамбаримиз (САВ) дан: “Бир киши Пайғамбаримиз (САВ) ҳузурларига келиб, қўшнисидан шикоят қилди. Пайғамбаримиз  (САВ) унга ўзинг озор беришдан тийилгин ва унинг озорига сабр қилгин ва ажралиши учун ўлим кифоядир” дедилар. Мана шу ҳодисадан маълум бўладики, ҳақиқий қўшни қўшнидан келган озорга сабр қилган инсон ҳақий қўшни бўлади экан. Ҳар бир инсонни қалбида яхшиликдан, мусулмончиликдан заррача бўлса ҳам насибаси бўлса у ҳақиқий мўмин бўлади. Аллоҳ таоло қўшнилар билан яхши мулойимлик билан умр ўтказишимизни насиб қилсин.

К.Исмоилов

Хива шаҳар “Космаобод” масжиди имом-хатиби

Leave a Reply

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *