МАҚСАДИ МАНТИҚСИЗ МАНҚУРТЛАР

     Юртимиз истиқлолга эришгач, барча сохаларда бўлгани сингари, халкимиз диний ва милллий кадриятларига яна эга булди, масжид ва мадрасалар очилди, зиёратгохлар таъмирланди, азалий орзуларимиздан бўлган Мукаддас Хаж зиёратига йуллар очилди, мустақиллик йиллари диний эътикод эркинлиги конун йули билан кафолатланди.Мамлакатимизда 16 та диний конфессияга тегишли 2231 та диний ташкилот, жумладан 2037 та масжид, 9 та мадраса, шунингдек, Тошкент Ислом университети ва Тошкент Ислом институти, “Мир Араб” олий мадрасаси фаолият кўрсатмокда, лекин дераза очилганда мусаффо хаво билан чанг — губорлар хам кирганидек, гўёки “Исломни ургатиш” шиори остида юртимизга турли оким вакиллари хам кириб келиб, аждодларимиз бир неча асрлар давомида амал килган “ Ахли сунна вал жамоат “ йуналиши, “Ханафий” мазхабига тугри келмайдиган даъватлар билан халкимизни чалгитишга уриндилар, натижада маълум бир вактдан кейин халкимиз орасида хам турли фирка ва окимларга кушилиб, адашган инсонлар пайдо бўлди. «Фирка» сўзи маълум бир тоифага ишлатилади, бошка динларда бўлгани каби Мусулмонлар ичида хам фиркалар бор.Пайгамбаримиз Мухаммад Мустафо С.А.В. айтганларидек, Ислом динида 73 та фиркага булиниш юз беради, уларнинг биттасигина тугри йулда, колгани эса залолатда хисобланади.Куръони карим оятлари ва хадислар фиркаларга булинмасликка буюради. Исломда дастлаб пайдо булган фирка – “хорижийлардир”.

“Хорижийлар” – “ажралиб чикканлар”, яъни,”исёнчилар” деган маънони англатади. Афсуски, хозирги даврда экстремистик оким ва харакатларнинг доираси бирмунча кенгайганини таъкидлаш зарур. Аввало “экстремизм” сузини маънолари билан танишиб олмогимиз керак. Экстремизм – лотин тилидан олинган булиб, “кескин фикр ва чораларни ёклаш, кескин чораларга тарафдорлик” маъносини англатади. Диний экстремизм – “жамият учун анъанавий булган диний кадриятлар ва акидавий ахкомларни рад этиш ва уз ғояларини муросасизлик ва мутаассиблик билан таргиб килиш”.

     “Хизбут тахрир ал исломий”.(Ислом озодлик партияси) норасмий диний сиёсий партиясига 1953 йилда Такиюддин Набахоний (1909 – 1979) томонидан асос солинган.”Хизбут тахрир” пирамида шаклидаги тузилишга эга булиб, унинг куйи погонасини 5 кишилик халкаларга бирлашган “дорислар” ташкил этади.Халкага “мушриф” рахбарлик килиб, 4-5 “мушриф”дан иборат махаллий “жихоз” “накиб” га, “накиблар” эса вилоят даражасида “мусоид”га буйсунадилар.”Мусоид”лар фаолияти минтакавий рахбар “муътамад” томонидан бошкарилади. “Хизбут – тахрир” — шариат асослари хамда инсонийлик тамойилларидан умуман узок булган фаолиятини Куръон оятлари ва хадисларни нотўғри талқин қилиш орқали исботлашга уринади. Хозирги кунда “хизбут-тахрир” бевосита ўз фаолиятини махфийлаштириш максадида ўзаро алокаларда бир бирларига аслий исм эмас, балки исломий исмлардан иборат бўлган тахаллуслар билан мурожаат этиб, оқим фаолиятини ёритувчи варақа ва адабиётларни бевосита интернет электрон сайтлари орқали алмашадилар.

     “ Жиходчилар” (Ваххобийлик)– диний сиёсий экстремистик оким булиб, 18 – асрда Марказий Арабистоннинг Нажд вохасида юзага келган.Унинг асосчиси Мухаммад ибн Абдулваххоб ибн Сулаймон ( 1703-1792) хисобланади. Мухаммад ибн Абдулваххоб издошларини унинг номи билан “ваххобийлар” деб аташган.”Ваххобийлар” бевосита дин номидан иш кўрган ва динни гуёки тозалаш, яъни Пайгамбар давридаги асл холатига қайтариш, барча арабларни яшил байрок остида бирлаштириш каби экстремистик ғояларни илгари сурган, уларнинг фикрига кура, бутун Ислом дунёси “тавхид” (якка худолик) тамойилидан чекинган. Ибн Абдулваххобнинг таъкидлашича, Пайгамбаримиз ва авлиёларнинг кабрларини зиёрат килиш ширк хисобланади.”Ваххобийлар”нинг эътикодига кўра, мархумлар рухига тиловатлар укиш, хайру – эхсон килиш каби амаллар ножоиз хисобланади.Бу оқимнинг хозирги замондаги тарғиботчилари дунёвий мамлакатлар халқларини, давлатларни куфр ва ширкда айблаб, уларга карши курашиш учун кулай фурсат излайдилар.”Ваххобийлар” кишиларда муросасизлик, ўзгалар фикрлари ва манфаатларига хурматсизлик рухини сингдиришга харакат киладилар. Хозирги замон ваххобийлари диний – сиёсий оқим сифатида Ислом дини пайдо булган пайтдаги ибтидоий шаклга кайтиш, бу таълимотни ер юзидаги мусулмонлар орасига таркатишни “жиход”, яъни тинч ахолига карши очикдан – очик уруш эълон қилиш йулини танлаб, мажбурий мафкураланган тарғибот ташвиқот килмокдалар. Террорчи, радикал ва экстремистик ташкилотлар аксариятининг таълимоти асосини ваххобийлик ташкил этади, воқеалар тафсилоти шуни кўрсатмокдаки, ваххобийлик окими аъзоларининг асл максади жиход, яъни куч ишлатиш йули билан хокимиятни эгаллашдир.Ваххобийлар томонидан илгари сурилаётган “жиход” тушунчасига келсак, унинг замирида инсонларни куркитиш, вахима уйготиш, дахшат, кириб ташлаш, динлараро иғво, нифоқ уйготиш, оқибатда кўплаб инсонларнинг ўлимига сабаб булувчи ўта огир жиноятларни содир этиб, факат сиёсий хокимиятга эга булишга интилаётгани кўзга ташланмокда.

“ Нурчилар” диний жамоаси.Туркиядаги диний оқимлардан бири булган “Нурчилар” жамоасига туркиялик Саййид Нурсий (1873 – 1960) асос солган. Нурчилар ғоялари С.Нурсий томонидан ёзилган “Рисолаи Нур” қўлланмасида ўз аксини топган бўлиб, бу туркум китоблар дунёнинг 15 тилига таржима қилинган.С.Нурсийнинг шогирдларига берган машхур дарслари рисолалар тарзида чоп этилиб, баъзилари тўғридан тўғри дарснинг рақами билан масалан, “Йигирма бешинчи дарс” деб аталади. Оқим адабиётларининг мазмуни ўта фалсафий, мушохада ва тамсиллардан иборат бўлиб, баъзи жихатларда чалкашлик мавжуд. Бу ўринда яна бир нарсага эътибор қаратиш лозимки, оқим вакиллари ўзларига янги аъзони жалб этишда биринчи навбатда “Нурчилар” жамоаси фаолияти сиёсатдан узоқ, деган фикрни берадилар, аслида эса бу бир никоб бўлиб, уларнинг фаолияти негизида сиёсатга аралашув ётади.С.Нурсий вафотидан кейин Туркиянинг Эрзурум шахрида яшовчи Ф.Гюлен (1942 йилда тугилган) рахбарлик қилмокда.Нурчилар жамоаси ғояларининг юртимизга кириб келиши 1992 йилнинг бошларига тўғри келади, бу жамоа расмий руйхатдан ўтмаган норасмий хисобланади.

“Таблиғчилар” жамоаси.“Таблиғ” – арабча “етказиш”, том маънода Аллохнинг каломини одамларга етказишни англатади.Бу оқимга Хиндистонда Мухаммад Илёс Кандехлавий (1885 – 1994) томонидан 1927 йилда асос солинган.Оқимнинг таркибий тузилиши хақида маълумотлар кам.Таъкидланишича, “Таблиғ “харакати баробарлик ва кенг оммани жалб килиш асосида фаолият юритади, лекин ташкил топгандан бери ягона бошкарув услубига асосланган холда кичик – кичик гурухлар сифатида иш юритади.”Таблиғчилар” жамоаси амир томонидан бошқарилади, унинг кўрсатмалари сўзсиз бажарилиши лозим. ”Таблигчилар”нинг Ўзбекистондаги фаолияти 20 – асрнинг 1990 – йилларига тўғри келади.

1)Оқимнинг Ислом арконларини бажарилиши юзасидан кескин даъватлар олиб боришлиги ва намоз хамда бошка ибодатларни бажаришда юртимизда минг йиллар давомида илдиз отган Ханафий мазхабида эътироф этилмаган харакатлар қилишлари фукароларнинг норозиликларига сабаб булиши мумкин,

  2) Оқим кўрсатмаларига кўра, хар бир “таблиғчи” йилда бир ой, ойда уч кун, хафтада бир кунни Аллохнинг йулида даъватга сарф этиши керак,

3) Оқимга қўшилиб қолган кишиларнинг урф- одатларимизга хилоф равишда ўз оила ва ота-оналарини ташлаб, юкоридаги муддатларда ўзлари тўлиқ билмаган амалларга даъват қилиш учун чет элларга чиқиб келишлари,

4) Оқим даъватчилари асосан жуда саёз билимга эга бўлиб, хеч қандай илмий асосланмаган далилларни хам кишиларни Исломга чақириш учун келтираверадилар, бундай харакат эса кишиларда Исломга бўлган қарашда салбий холатларни вужудга келтириши мумкин.

 5) Бошка динларга нисбатан муросасиз муносабатда булиш,

6) Энг асосийси эса, жамият кишилари орасида бундай кескин ва таассубга берилган гурухларнинг пайдо булиши, миллий ва диний низолар келиб чикишига сабаб булиши мумкин.

“Акромийлар” – Фаргона водийсида 1990 йилларнинг ўртасида вужудга келган ноанъанавий қонституцион тузум ва ислом ақидаларига зид ғояларни тарғиб қилувчи диний гурух хисобланади.Асосчиси – Акром Сотволдиевич Йулдошев, 1963 йили Андижон шахрида туғилган.У Андижондаги“жиходчилар”нинг гоявий рахнамоси Абдували Мирзаев шогирдларидан бири бўлиб, 1990 йилларда “Хизбут тахрир”нинг махаллий рахбари Абдурашид Косимовдан “Хизбут тахрир” ғояларидан сабок олган, кейинчалик мустакил равишда 12 дарсдан иборат, янги “Иймонга йул” рисоласи ва харакат дастурини ишлаб чиккан.

“Акромийлар” “Ахли сунна вал жамоа” эътикоди асосида кундалик ибодат ва диний турмуш тарзида яшаб келаётганларни “хакикий мусулмон” деб хисобламайдилар, дин ахллари билан маслахатлашиш ёки улардан илм олишни умуман ўзларига эп курмайдилар, жамиятдаги барча ёмон иллатларни кишиларнинг маънавий қашшоклиги, ахлокий нопоклиги ва жохиллигида эмас, балки нотугри тузумда деб бахолайдилар ва уни узгартиришни узлари учун бирламчи вазифа килиб белгиладилар. Юкоридаги каби адашган фиркалар турли ташвикотлар олиб боришларига карамай, халкимиз орасида эътибор топа олгани йук, Ўн турт асрдан буён эътикодида мустахкам булган халкни нотугри йулга бошлаш самарасиз кечиши турган гап, чунки Расулуллох С.А.В.“ Менинг умматларим залолатда жамланмас” деганлари бежиз эмас.Дину – диёнатимизга шунчалар имкониятлар берилиб турган бир пайтда булар каби бузгунчи тоифалар мукаддас Ислом динимизга факат зарар келтирмокда. Аниқки, инсон ҳаётда динсиз, эътиқодсиз яшай олмайди. Бироқ дин соғлом асосда ўрганилмас экан, яхшилик ўрнига ёмонлик, хотиржамлик ўрнига изтироб, бахтсизлик вужудга келади. Қуръони каримнинг “Наҳл” сураси, 91-оятида Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади: “Албатта, Аллоҳ адолатга, эзгу ишларга ва қариндошга яхшилик қилишга буюради ҳамда бузуқчилик, ёвуз ишлар ва зулмдан қайтаради”. “Ислом” ва “террор” сўзларини бирикма – ибора шаклида ифода этиш уларнинг мазмун-моҳиятига зиддир. Ислом дини зулм ва зўравонликнинг ҳар қандай кўринишини қатъий қоралаган.

Шундай экан Пайгамбаримиз Мухаммад Мустафо С.А.В.нинг “Мумин киши бир ковакдан икки марта илон чикиб чакмогига йул куймас” – деган хадисларини ёки халкимизнинг “ Кўр хассасини бир марта йуқотади”–деган гапини доимо ёдимизда тутиш керак.

   Ф.Матяқубов

Хонқа тумани “Бобо хўжа бобо” масжиди имом-хатиби

Leave a Reply

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *