АҲЛОҚ ОДОБ БАРЧАГА БАРАВАР

Муқаддас ислом динида ҳамма нарсанинг одоб аҳлоқи тартиб қоидаси батафсил буюрилган, шулар қаторида аҳлоқ одобга ҳам буюрилган. Ислом динида бурилган ибодатларни мўмин мусулмонлар бажаришнинг асосий ва амаллардан деб билмоғимиз керак. Бошқа диндагиларнинг унинг алоқаси йўқ, аммо аҳлоқий таълим билан боғлиқ амаллар ибодат амаллар қабилида эмас, чунки ислом фақат мусулмонларга эмас, балки бутун инсониятга ўзидаги одоб ва фазилатларни тарқатган, яъни мусулмон ёки бошқа дин вакили билан муомала қиладими, ким бўлишидан қатъий назар, фақат рост сўзлаши шарт, нафақат рост сўзлаши, балки берган ваъдасини устидан чиқиши, мурувват изҳор этиши, иложи борича ёрдам бериши ва ўзидаги исломий одоб ва аҳлоқни намойиш этиши керак бўлади. Агар мазлум фожир бўлса ҳам, унинг дуоси мустажобдир, чунки унинг фожирлиги ўзигадир. Агар мазлум фожир бўлса ҳам унинг дуоси олдида ҳеч қандай тўсиқ йўқдир.

Ҳурматли азизлар, муқаддас ислом динида динимизни мусулмонларни ҳатто ислом душманларига ҳам ёмонлик қилишдан қайтарган, бошқа диндаги кимсалар билан гўзал муомала қилишимизга Ҳазрати Умар (РА) ҳаётида бўлиб ўтган мана бу воқеа ёрқин далил бўла олади.

Бир куни Ҳазрати Умар (РА) уйига келса, бир қўй сўйилган экан, у зот: “Яҳудий қўшнимизга ҳам насиба бердингизларми? “ деб сўрайдилар сўнгра Расулуллоҳ (САВ) нинг: “Жаброил биродарим менга чиройли қўшничилик қилишмизни буюрар эди. Буни кўп айтганидан қўшним мендан мерос олармикин-а деб ўйлаб қолардим” деганларини айтиб берди.

Ислом динида мусулмонга ота-оналари кофир бўлса ҳам, уларга гўзал муносабатда бўлишга буюради, чунки ислом динига кириш бу динни рўкач қилиб яқинларига жабр қилиш дегани эмас. Ҳар бир инсоннинг гуллаб яшнаши, бу умматда гўзал аҳлоқ борлигига далолат қилади, аҳлоқи йўқ инсонни мавжуд ва узоқ яшайди деб бўлмайди.

Уммат-уммат эрур аҳлоқлари мудом бўлса,

Уммат-уммат эрмас аҳлоқлари агар йўса.

Пайҳамбаримиз (САВ) бундай марҳамат қиладилар: “Аллоҳ бир қавмига яхшиликни ҳоҳласа, у қавмнинг ишларини ҳаким кишиларга топшириб, мол дунёларни саҳоватли кишилар қўлида қилиб қўяди. Шунингдек бир қавмга ёмонликни ҳоҳлаб қўйса, уларнинг ишларини фаросатсиз кишиларга топшириб, мол дунёларини баҳил кишиларнинг қўлларига ўтказиб қўяди.

Ҳурматли азизлар, ҳар бир инсон одоби аҳлоқи, ҳусни ҳулқи билан чиройли умр ўтказса ана шу инсонда яхшиликдан, мусулмончиликдан насибаси бор десак муболаға бўлмайди.

Аллоҳ таоло барчаларимизга чиройли ҳаёт кечиришлигимизни насиб қилсин.

Ш.Бойназаров

Хива тумани “Хон Исмоил Журжоний” масжиди имом-хатиби                

Leave a Reply

Ваш адрес email не будет опубликован.