ВАҚТДАН УНУМЛИ ФОЙДАЛАНАЙЛИК

Ҳаётдан йўқотилган ҳар қандай нарсани қайта топиш мумкин, аммо йўқотилган вақтни топишнинг асло иложи йўқ. Чунки вақт қўлдан бой берилса, афсус надоматдан пайдо қилмайди, шунинг учун ҳам вақт қадри энг улуғ нарса деб қаралади. Оқил инсон вақтга бепарво бўлмайди, ҳасис одам эса мол-дунёга зиқна бўлганидек, мусулмон киши ҳам вақтни бекор кетишига рози бўлмаслиги керак.

Инсон баъзан ўзи яшаб ўтказган ҳаётга қарайди, ҳаёти бошланган соатдан ҳисоблаб, шунча йил, шунча кун яшабман дейди, лекин бу муддат унга бир муддат кун ўтганга ҳам ўхшамайди. Инсон бу ҳақиқатни шу дунёнинг ўзидаёқ ҳис қилмоқда. Аллоҳнинг ҳузурида ҳисоб бериши учун ҳозир бўлганида-чи?

“Уларни жамлайдиган кунда (қиёматда ўзларини бу дунёда) гўё кундуз куннинг бир соатича тургандек сезишиб, бир-бирларини таний бошлайдилар. Аллоҳ билина мулоқотда бўлишини инкор этганлар зиён кўрдилар, ҳидоят топганлардан бўлмадилар” (Юнус сураси 45-оят) Бу оят изоҳи қуйидагича: ”Бизнинг ҳаётимиз фақат шу дунёда, кейин тупроққа айланиб кетамиз” деб гумон қиладиган кимсалар учун аччиқ ҳақиқатдир, лекин умрини фарзандлари ва уларнинг тақдири учун қайғурмай бефойда ишларга сарфлаган, эртанги кунидан ғафлатда қолган киши бу ҳақиқатни сезмай, алданиб юради. Инсон қачонки ўлимга рўбарў келган вақтдагина бк ҳақиқатни аниқ билади, унда афсус кеч бўлади. Ҳар биримизнинг қилган амалимиз ҳисобга олиниб турибди, лекин буни унутиб қўямиз.

Ҳақиқий мусулмонлар вақт қадрини жуда яхши билади, чунки ўтган ҳар бир дақиқа умрнинг бир парчасидир. Бундан зое кетган умр парчасига қаттиқ ачиниш керак бўлади, келажакда ана шу вақтнинг ҳам ҳисоб китоби бордир.

Азизлар, ҳаёт ўтиб турсаю унинг ўтаётганини пайқамаган киши жоҳил ва нодондир. Муқаддас ислом динида вақтнинг қадр қимматини билдирадиган ва уни жуда эъзозлайдиган дир. Ҳар бир мусулмон ҳам шу имонига далолат бўлади десак муболаға бўлмайди. Вақтнинг ўлчови ва аниқ чегараси ҳаммага маълум.

Бир шоир айтадилар:

Йигитлик ёшмиди?

Куну тун ўтиб турса,

Кексалар боқиймиди?

Куну тун ўтиб турса,

Одамзод хурсанд бўлар

Кунинг ўтганидан.

Кун ўтгани далолат

Умрнинг ўтганидан

Азизлар вақт ғанимат, оқил кишиларга яхши амалларни қилиш олиш учун берилган фурсатдир. Аллоҳ таоло барчаларимизни вақтни қадрига етадиган мусулмонлардан қилсин. 

Н.Яқубов

Хива тумани “Гулланбоғ” масжиди имом-хатиби               

Leave a Reply

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *