ЁМОН ХУЛҚ – ИМОН ЗАИФЛИГИНИ БЕЛГИСИДИР

Имон инсон ҳаётидаги улуғ тушунчадир, чунки Аллоҳнинг бандага берган улуғ неъматидир. У турли ёмонликлардан қайтиши ва яхшиликларни қилишда инсонга катта куч бағишлайди. Шунинг учун ҳам Аллоҳ таоло бандаларини яхшиликка буюриб, ёмонликдан қайтаришни имон тақозоси билиб яшамоғи керак. 

“Эй мўминлар, Аллоҳдан қўрқингиз ва имонлари ростгўй бўлган зотлар билан бирга бўлингиз” (Тавба сураси 119-оят). Яъни Аллоҳдан тақво қилган банда ҳақиқий имони мустаҳкам ростгўй Аллоҳни суюкли бандаси бўла олади. Пайғамбаримиз (САВ) ҳадиси шарифларида гўзал хулқ кучли имонга, ёмон хулқ эса имон заифлигига далолат қилишини айтиб ўтганлар. Хулқи бузуқ ва уятсиз инсон ҳеч кимни писанд қилмайди, гуноҳ ишларни қилишдан тўхтамайди, ҳижолат ҳам чекмайди.

Расулуллоҳ (САВ): “Ҳаё билан имон бир-бирига яқиндир. Улардан бири кетса иккинчиси ҳам кетади” деганлари худди шундай кишиларга айтилган. Инсон беҳуда гап сўзлардан юз ўгириши кераклигини айтиб уламоларимиз шундай деганлар: “Аллоҳга ва оҳират имон келтирган киши фақат яхшиликни гапирсин, бўлмаса жим турсин” дер эдилар.

Азизлар, шундай инсонлар борки ўзини мўмин мусулмон ҳисоблайдию, аммо фарз ибодат ва амалларни бажаришга бепарво қарайди. Имон тақозосига кўра яшашга одатланмайди, гўзал хулққа зид амаллларни қилади, яна ўзини тақволи диндор қилиб кўрсатишга уринади. Агарда банданинг гуноҳлари кўпайиб, зарарлари очиқ кўринса, у динини бой берганига далолат қилади, мўминликни даъво қилиши ҳам ёлғонга айланади. Агар инсонни гўзал хулқли бўлмаса, диннинг қадр қиммати йўқолади, Аллоҳнинг бандасиман деб иқрор бўла туриб, нима учун бузуқ ишларни қиладиган инсонларни ким дейиш мумкин.

Имоннинг аҳлоққа боғлиқлигини Расулуллоҳ (САВ) бундай тушунтирганлар: “Намоз ўқиса, рўза тутса, ҳаж ва умрага борса, мен мусулмонларданман деса ҳам учта нарса учта одатга эга бўлса, яъни ёлғон гапирса, ваъдани бажармаса ва омонатга ҳиёнат қилса, у мунофиқдир. Банда қилаётган амалларига алданиб қолмаслиги керак.”

Пайғамбаримиз (САВ) айтадилар: “Мунофиқлик аломати ўзида борлигини сезса, улардан ҳалос бўлиш ҳақида ўйласа ва уларни тарк этса, демак у ҳақиқий мўмин мусулмон деб айтишга лойиқ иш қилган бўлади.”

Аллоҳ таоло барчаларимизни Муҳаммад (САВ) умматига ҳос амал қилгувчилар қилсин, ёмон хулқдан – имоннинг заифлигидан барчаларимизни омонда сақласин.

Ш.Жуманиязов

Хива тумани “Мулла Абдуқодир бобо” масжиди имом-хатиби               

Leave a Reply

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *