ДИНИЙ ТАЪЛИМ ВА ТАРБИЯ ЎТА ҲАССОС БЎЛГАН ЭЪТИБОРГА МОЛИК ЖИҲАТДИР!

Интернет, ижтимоий тармоқлар биз яшаётган асрни оламшумул ва тасаввурга сиғмайдиган қиёфада намоён этмоқда. Бугунга келиб инсонларнинг қарашлари, содир этаётган амаллари жамиятнинг бошқа аъзоларига ва ҳаттоки, бутун жамиятга таъсир этмай қолмаяпти. Баъзида эса бир жабҳада, бир тоифа инсонларнинг қилган қилмишлари туфайли мана шу жабҳа бошқаларнинг кўзида ёмон аҳамият касб этиб қолади.

Аввало шуни қайд этиш лозимки, Ўзбекистон фуқароси (у ким бўлишидан қатъи назар) Конституция ва қонунларга риоя этиши, бошқа кишиларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари, шаъни ва қадр-қимматини ҳурмат қилишга мажбурдир.

Юртимиз ҳудудида диний манбалар, қадриятлар, муқаддас туйғулар ҳурмат қилиниши шарт. Уларга нисбатан ёмон муносабатда бўлишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ.

Ўзбекистон Республикасининг «Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида»ги қонунда якка тартибда ноқонуний диний таълим бериш қонун билан тақиқланади деб ёзиб қўйилган. Бундан хабари бўлмаслик инсонни жавобгарликдан озод этмайди, албатта. Диний таълим ва тарбия ўта нозик ва хассос бўлгани туфайли муайян дин номидан ва унинг моҳияти ҳақида фақатгина мутахассислар муносабат билдиришлари, диний таълим беришлари мақсадга мувофиқ, деб ҳисоблаймиз.

Истиқлол йилларида диний соҳага хам эътибор ўзгарди. Масжидлар очилди, мадрасалар очилди. Тўғри диний таълим олиш керак, таълим бериш керак, лекин буни ҳам ўз қоидалари, одоблари бор. Ҳукуматимиз ва Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан диний таълим борасида шунча шароитлар яратилиб турган бир пайтда, куни кеча содир этилган “Ҳужра” тарзида ноқонуний таълим берилиши ва шу жараёнда болаларга қилинган зулмкорлик ачинарли ҳолат бўлди. Абдуллоҳ ибн Муборак ҳазратларининг бир ҳикматли гаплари бор: “Ахлоқ бўлмаган одамда суннат бўлмайди. Суннат бўлмаган одамда фарз бўлмайди. Фарз бўлмаган одамда маърифат бўлмайди. Маърифат бўлмаган одамда тавҳид бўлмайди.”деганлари бугунги кунимизда нақадар олтинга тенг хикматли сўзлар эканлигига барчаларимиз яна бир бор амин бўлмоқдамиз.

Янгиариқ туман бош имом хатиби:

Р. Отажонов

Leave a Reply

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *