Президент Шавкат Мирзиёевнинг парламентга Мурожаатномасига муносабат

Ёшлик ва ўспиринлик даври ҳаётнинг энг жўшқин ва ғанимат даври ҳисобланиб, унда тана аъзолари куч-қувватга тўлган ва ҳаракатлар жўшқин бўлиб, киши кўп ютуқларни қўлга киритиши мумкин бўлади. Ёшлик даври ғаниматлиги ҳақида Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи вассаллам шундай марҳамат қилганлар:

яъни: “Ёшлик, ўспиринлик даврини кексайиб, мункиллаб қолишдан аввал ғанимат билинг ва бўш вақни бирор иш билан машғул бўлиб қолишдан олдин ғанимат билинг!” (Имом Термизий ривояти).

Демак, ёшликда қилинган ишлар пухта ва мустаҳкам бўлади. Шунинг учун ҳам юртнинг келажаги, унинг мустаҳкамлиги, куч-қудрати ва тараққиёти ўша юрт ёшларининг салоҳияти билан чамбарчас боғлиқдир.

         Айниқса, ёшларимизни ва фарзандларимизни бўш вақтларидан унумли фойдаланишга ўргатишимиз биз ота-оналарнинг, ёши улуғлар кексаларнинг бурчимиздир.

           Бугунги доруломон пайтда уларнинг бўш вақтларини тўлдириш, илм билан шуғулланишлари учун барча шароит ва қулайликлар муҳайё. Ўсиб келаётган ёш авлод бу қулайликларга шукр қилиб, турли касб-ҳунарларни эгаллашлари, илм-фанда етук мутахассис бўлиб етишишлари даркор. Шунингдек, уларнинг дину диѐнатли бўлиб ўсишларига алоҳида аҳамият беришимиз ва кўмаклашишимиз лозим. Бунда аждодларимиз ҳаёти биз учун ибрат бўлиши керак.

   Демак, ҳар бир ота-она фарзандларига ёшлик даврининг бўш кунларини ғанимат билишни ва ундан унумли фойдаланиш зарурлигини тушунтиришлари лозим. Уларни ёшлигидан бошлаб, одоб-ахлоқли қилиб тарбиялаш билан бирга, илму фаннинг барча қирраларини эгаллашга қизиқтириб, ҳалол меҳнатга ўргатиб, пешона тери билан топилган ризқ-рўзида барака бўлиши ҳақида панду насиҳатлар қилишлари айни муддаодир.

          Уламоларимиз ёшларни янги экилган ниҳолга ўхшатадилар. Боғбон ниҳолни парваришлаб, вақтида сувини қуйиб, нотўғри ўсган шохларини бутаб турса, янги кўчат чиройли ва боғбон кўзлагандай бир гўзал дарахт бўлиб шаклланиб, мева беради. Агар кўчатни экиб, парваришига эътибор берилмаса, у ўзи хоҳлагандай ўсиб, ҳар хил керак бўлмаган шохларни чиқариб, натижа боғбон кўзлагандай бўлмайди. Ёшларни ҳам “ҳали ёшку” демасдан, уни ўз вақтида одоб-ахлоқи, таълим-тарбияси, илм-маърифати билан ҳар бир ота-она ва масъуллар шуғулланса, келажакда бизнинг фарзандлардан ҳам Имом Бухорий, Имом Термизий, Имом Мотуридий, Имом Насафий, Имом Замахшарий, Имом Марғилоний, Имом Косонийлар каби буюк олиму алломалар чиқади. Иншааллоҳ.

          Шунинг учун ҳам маҳтарам Президентимиз парламентга Мурожаатномаси 2021 йилни “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили” деб эълон қилди.

           Аллоҳ таоло ушбу янги йилни барчаларимизга унумли қилиб, фарзандларимиз тарбиясига янада масъулият билан ёндашувимизни насиб айласин!

Х.Аҳмедов

Шовот туман бош имом-хатиби

Leave a Reply

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *