ПРЕЗИДЕНТИМИЗ Ш.МИРЗИЁЕВНИНГ ОЛИЙ МАЖЛИСГА ҚИЛГАН МУРОЖААТНОМАСИГА БЎЛГАН МУНОСАБАТ

Куни кеча Ўзбекистон тарихида учинчи маротаба давлатимиз раҳбарининг Олий Мажлисга йўллаган навбатдаги мурожаат учрашуви бўлиб ўтди. Тадбир давомида жамиятимизнинг қуйи поғонасидан бошлаб то юқори қатламдагиларнинг ичидаги муаммо ва камчиликларигача бирма-бир тўхталиб ўтилди.

     Давлат раҳбарининг халққа мурожаати илк бор 800 йил аввал Англия парламентида бошланган. Ҳозирги даврда эса мурожаат усули тараққий топган давлат сифатида Американи айтишимиз мумкин. Бу яхши ривожланган демократик институт ҳисобланади.

Мурожаатни ташкил этишнинг яна бир муҳим жиҳати, унда кимлар иштирок этиши масаласидир. Кечаги жараёнда жуда катта аудитория қамраб олинди: жами 250 нафар Сенат ва Олий мажлис депутатларидан ташқари 8000 га яқин маҳаллий кенгаш вакиллари ҳам жонли ва видео-селектор тарзда мурожаатни кузатиб боришди. Ташкилий жиҳатдаги кенг қамровли аудиториянинг учрашувда қатнашуви халққа яқин бўлишни таъминлашдаги муҳим ёндашув бўлди, деб айта оламан.

Шу мурожаатномада келгуси йилда мамлакатимизни янада ривожлантиришга қаратилган энг муҳим вазифалар, ички ва ташқи сиёсатга доир устивор йўналишлар белгиланиб, 2021 йил “Ёшларни қўллаб – қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили” деб эълон қилинди.

Яна бир хулосам шуки, барча соҳадаги камчилик ва муаммоларга тўхталиб, уларнинг ечими борасида ҳам фикрлар айтиб ўтилди. Давлатимиз раҳбари барчани биргаликда, ҳамжиҳат ҳолда иш олиб боришга чорладилар. Ўйлашимча, ўртага ташланган муаммоларнинг муносиб тарзда ечим топишида президент жамоасининг ўрни катта.

Муҳтарам юртбошимизнинг Олий мажлис ва Халққа қилган Мурожаатномасида сўз юритилган ва келгуси йилда амалга оширилиши керак бўлган ишларни ҳалқимиз катта умид ва ишонч билан кўтаринки руҳда қабул қилдилар ва эртанги кунга ишончи янада зиёда бўлди деб ўйлаймиз.

“Ёшларни қўллаб – қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили” бўлган 2021 йил халқимиз учун янада хайрли ва барокатли йил бўлишини Аллоҳдан сўраб қоламиз.

Р.Отажонов

Янгиариқ тумани бош имом-хатиби

Leave a Reply

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *