МУНОФИҚЛИК ВА ИККИЮЗЛАМАЧИЛИК

 Кишининг Аллоҳнинг ҳузурида даражаси баланд бўлишида ва икки дунёда саодатга эришишида асосий омил бу инсоннинг иймони мукаммал бўлишидар. Агар мукаммал иймонга эга бўлсангиз, иймонда бахтли ва саботли бўлсангиз, Аллоҳ таолога таянсангиз, икки дунёда саодатининг ҳаммасига сиз эга бўлишингиз мумкин, чунки Аллоҳ мўминларни севади ва уларга ўзлари кутмаган жойдан фойда келтиради.

Бу дунёда мусулмонлар учун энг қадрли нарса соғлиқ, пул ва мол-мулк эмас, болалар ва қариндошлар ҳам эмас, балки иймондир. Айнан иймон Аллоҳнинг марҳамати билан бу ҳаётда ва нариги дунёда муваффақият йўлини очиб берадиган қадрият ҳисобланади. Шундай экан, агар сиз кимгадир энг яхши нарса тиламоқчи бўлсангиз, унга мустаҳкам иймон тиланг, бу ҳақиқатда бебаҳодир!

Агар сиз бу ҳаётнинг неъматларидан бирор нарса истасангиз ва Аллоҳ сизга буни бермаса, тинчланинг: ёки кейинроқ сизга берилади, ёки бунда сиз учун шу қадар катта зарар бор, шунчалик хавфли-ки, бунга арзимайди.

Иймон учун энг хавфли хислатлардан бири мунофиқликдир (иккиюзламчилик). Мунофиқлик – мураккаб нарса. Одам аввалбошдан мунофиқ бўлиши шарт эмас, Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам даврида бўлгани каби, ўшанда баъзилар фақат хўжакўрсинга Исломни қабул қиларди, чунки ҳамма тўла ишонган бир пайтда мусулмон бўлмаслик «ҳамма қатори бўлмаслик» эмасди. Шу сабабли динсизлар Исломни чин дилдан эмас, ҳамма каби бўлиш, бошқа қабиладошлари билан бир хил ҳуқуқ ва имкониятларга эга бўлиш учун қабул қилган.

Бироқ инсон қалбининг мунофиқлик хусусияти аста-секинлик билан, иймонни шубҳалар, гумонлар, ёмон ахлоқ, манманлик ва инсонни бузадиган бошқа хислатлар орқали сиқиб чиқариб ҳам намоён бўлиши мумкин. Мен буни металл коррозияси билан таққослаган бўлардим. Мусулмон ўз иймонида самимий ва соф бўлганида уни ажойиб пўлат билан таққослаш мумкин: у чиройли, мустаҳкам, ишончли, қуёшда легирланган пўлат каби ялтирайди. Лекин ҳаёт ҳар биримизни мустаҳкамлик борасида синовлардан ўтказади. Пўлат (диндор) мураккаб, идеал бўлмаган ҳаётда, кўпинча ноқулай ва агрессив муҳитда, уни синайдиган, деформация қиладиган, «еб қўядиган» муҳитда яшайди.

Мунофиқлик қанчалик хавфли? Аллоҳ Таоло Қуръони каримда хавф даражаси ҳақида зикр қилади: «Албатта, мунофиқлар дўзахнинг энг остки қаватидадирлар ва ҳаргиз уларга бир ёрдамчини топа олмассан» (Нисо сураси, 45).

            Мунофиқлар исламофоблар ва исломнинг душманлари билан дўстлашади. Иккиюзламачилик белгиларидан бири Ислом мухолифлари билан мусулмонлар манфаатларига, мусулмон ахлоқига, шариат меъёрларига қарши бирлашиш, шунингдек, мусулмонларга зулм қилишда иштирок этишдир. Аллоҳ таоло қурони каримда шундай марҳамат қилади: «Эй иймон келтирганлар! Агар Менинг йўлимда жиҳод қилиб ва розилигимни сўраб чиққан бўлсангиз, Менинг душманларимни ва ўзингизнинг душманларингизни дўст тутманглар. Сизлар уларга дўстлик қиласизлар, улар бўлса сизларга келган ҳаққа куфр келтирарлар. Роббингиз бўлмиш Аллоҳга иймон келтирганингиз учун Пайғамбарни ва сизни ҳайдаб чиқарарлар» (Мумтаҳина сураси, 1).

            Мунофиқлар одамларни алдайди. Аллоҳ таоло қурони каримда шундай марҳамат қилади:  «Албатта, мунофиқлар Аллоҳни алдамоқчи бўларлар. Ҳолбуки, Аллоҳ уларни «алдовчи»дир!» (Нисо сураси, 142). Ёлғон иккиюзламачилар қалбига шу қадар хоски, у атрофидаги ҳаммага ва ҳатто ўзига ёлғон гапиради. Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам ёлғон ва иймоннинг бир-бирига мос келмаслигидан огоҳлантирганлар. Агар киши ёлғонга ботган бўлса, унинг иймони тезда камайиб, нолга яқинлашади.

Мунофиқлар диндорлар ўртасидаги муносабатларни бузади. Замонавий мусулмон умматининг энг катта муаммоларидан бири-бу иккиюзламачилар томонидан яратилган қаттиқ ва муросасиз ички можаролар бўлиб, улар ўзларининг худбин манфаатлари билан мусулмонларни бир-бирига боғлаб, ёлғон ва провокацияларни амалга оширадилар. Айни пайтда, Аллоҳ таоло, аксинча, мўминларни тинчлик ва ўзаро муҳаббатли бўлишга чақиради. Аллоҳ таоло қурони каримда шундай марҳамат қилади:  «Албатта, мўминлар биродардирлар, бас, икки биродарингиз ўртасини ислоҳ қилинг, Аллоҳга тақво қилинг, шоядки, раҳм қилинсангиз» (Ҳужурот сураси, 10).

            Мунофиқлар исломдаги мункар ишларни қилишга буюрадилар ва маъруф ишларни тақиқлайди. Аллоҳ таоло қурони каримда шундай марҳамат қилади: «Мунофиқ эркаклар ва мунофиқ аёллар ҳаммалари бирдирлар, ёмонликка буюрарлар, яхшиликдан қайтарарлар ва қўлларини маҳкам юмарлар. Аллоҳни унутдилар, бас, У ҳам уларни унутди. Албатта, мунофиқлар–улар фосиқлардир!» (Тавба сураси, 67).

Агар сиз доимо яхши ишларни, хайр-эҳсонларни ва муҳтожларга ёрдам беришни қоралайдиган ва масхара қиладиган, лекин ҳеч қачон гуноҳ ишларда хасислик қилмайдиганларга дуч келмасангиз, билинг-ки — бу иккиюзламачиликнинг аниқ белгисидир.

Мунофиқлар мўминларни бадном ва уларни мазаҳ қилади. Аллоҳ таоло мўминларни жуда аниқ таърифлайди ва уларга тавсиф беради. Масалан, «Анфол» сурасида уларнинг эътиқодларини очиб беради, ахир улар дин бу – алдов деб ҳисоблаб, мўминларни уйдирмаларга ишонадиган соддадил одамлар деб ҳисоблайди: «Ўшанда мунофиқлар ва дилларида мараз бўлганлар: «Анавиларни дини мағрур қилиб юборди», дедилар» (Анфол сураси, 49).

Бунда уларнинг иккиюзламачилиги фош бўлиши ва жамият уларнинг чириб кетган ички моҳиятини кўришидан қўрқади.

Ислом тарихида даҳшатли ва ғайриинсоний жиноятлар, шу жумладан мусулмонларга қарши яхши ишлар ниқоби остида амалга оширилган кўплаб ҳолатлар бўлган. Мусулмонларнинг манфаати учун ҳаракат қилган «Исломий террористик ташкилотлар» қурбонларининг 90 фоизига қадар мусулмонлар бўлганлигини эслаш кифоя. Улар ўз жиноятлари билан олиб келган зарар Исломнинг обрўси ва идрок қилинишига шу қадар таъсир қилдики, унинг зўравонлигини ҳаттоки тахминан ўлчаш ҳам мумкин эмас эди.

Ислом номидан қичқирган ҳар бир киши ҳам динга фойда келтирмайди. Энг катта фойдани даъват қилиш, ахлоқ, маърифат ва хайрия соҳаларида сокин, узоқ, машаққатли иш келтиради. Яхши ишлар бақириб эълон қилинмайди, улар юракдан юракка муҳаббат билан оқади. Ўртага чиқиб, ўзидан уламо ясаб олгану аммо қилган иши фитна-фасод, тафриқа қилаётганлардан узоқда бўлишимиз керак.

Р. Рахимов

Янгиариқ тумани “Ҳазрати Ғоиб ота” масжиди имом-ноиби

Leave a Reply

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *