ЁШЛАРИМИЗНИНГ ЭКСТРЕМИЗМГА ҚАРШИ ИММУНИТЕТИНИ ШАКЛЛАНТИРАЙЛИК

Истиклол йилларида барча кадирятларимиз қатори муқаддас динимиз ҳам  халкимиз, ватанимиз хаётида ўз ўрнини эгаллади. Тарихий кадамжолар, буюк аждодларимизнинг бой маънавий меросига булган эътибор юксалди. Бугун юртимиз мусулмонлари ўз ибодатларини эмин-эркин адо этишлари учун барча шароитлар яратиб берилган. Масжидларимиздаги ободлик, файз, мунавварлик ҳар кандай инсонда хайрат уйготади. Ҳар йили минглаб ватандошларимиз хаж ва умра зиёратларини жуда чиройли тарзда адо этиб келишмокда.

Мамлакатимизда хукум сураётган тинчлик, осоишталик ҳар биримиз  учун беназир,бетимсол неъмат. Ана шу  тинчлик туфайли ҳар куни эрталаб ҳар биримиз хотиржамлик билан  болаларимизни  богча, мактабларга жунатамиз, ўзимиз ҳам бемалол ишга отланамиз. Бирок, афсуски, осоишта хаётимизни куролмайдиган, жаннатмакон юртимизга нифок, хунрезликлар бўзгунчиликлар килишга уринаётган кимсалар йук эмас. Улар ўз бўзгунчи гоялари билан одамларимизни, хусусан ёшларимизни ўз йўлига оғдириш учун  ҳар кандай хийлаю найрангларини ишга солишмокда. Энг ачинарлиси, бундай кимсалар азалдан поклик, эзгулик, мехр-окибат, тинчлик-тотувлик, осоишталик дини булган Исломни мусулмончиликни никоб килган. Улар амалга ошираётган ёвўзликлар , вахшийликлар туфайли дунё аҳли Ислом ва мусулмонлар хакида мутлако нотугри тасаввур ва хулосаларга боришмокда. Холбуки ислом уламолари бундан бир неча асрлар илгари бунаканги адашганларга куръон ва хадис билан раддиялар билдиришган  пайгамбаримиз Муҳаммад  с.а.в айтган хадисларида «Мусулмон киши – мусулмонлар  унинг  тили  ва  қўлидан  саломат  булган кишидир» дедилар (муттафакун алайх). Демак хакикий мусулмон киши  инсонларга тили билан озор бермайди. Хакоратламайди лаънатламайди, гийбат ҳам килмайди. Хаттоки ислом динида ёмонликга ҳам яхшилик билан жавоб кайтарилади. Бутун дунё куриб турган манкуртлар эса нималар килишаётгани барчага маълум.

Ҳар биримиз учун  мукаддас булган ватан бор, агар ўзок сафарга чикиб кетадиган булсак  албатта согинамиз, кумсаймиз, чунки у заминда аждодларимиз  хоки бор, чунки у ерда волидаи мухтарамаларимиз онаизорларимиз  бор, чунки у ерда киблагохларимиз оталаримиз бор, чунки у ерда бизнинг дусту-ёрларимиз бор . Албатта  ота –оналар,  у зотларни  жонимиздан ортик курамиз…хаттоки мукаддас китобимиз қуръони каримнинг  Исро сурасини 23 оятида  “Аллоҳ  таоло ўзига ибодат килишдан сўнг ота-оналарга яхшилик килишга  буюради”. Лекин ана ушалар манкуртлар, адашганлар ижтимоий тармоклардан  бизлар жаннат диёрларидамиз деб даъво килаётганлар! Жаннатни ташлаб ўз уйини оёк ости килиб,  еган тўзига тупириб  жаннатга эмас дўззахга кетганини нахот билмаса.

Экстремистик  окимларнинг хозирги кундаги фаолиятида  замонавий ахборот коммуникацияларидан кенг фойдаланиш, интернет оркали таргибот ишларини олиб боришга алохида эътибор каратилган, интернет орқали суҳбат олиб бориш  жараёнида ёшларга  куфр диёри, ҳижрат, жиҳод, шаҳидлик, халифаликни  тиклаш  каби  ғоялар сингдирилиб улар турли хил тўқнашув ва низога жалб қилинмоқда. Ижтимоий тармокларда  бўзғунчилик ва бузғунчи ғояларни тарғиб қилувчи юзлаб гуруҳлар  мавжудлиги фикримизнинг яққол далилидир. Шунинг учун ҳам ёшларда хабар ва маълумотларни  таҳлил эта олиш малакасини  хосил килиш зарур.

Зеро ҳар кандай хабар ҳам тўғри ва холис бўлавермайди. Ҳар бир маълумотни текшириб кўриб кейин хулоса килиш хакида  Аллоҳ  таоло  бундай  дейди: «Эй мўминлар! Агар сизларга бирор фосиқ кимса хабар келтирса, сизлар (хакикий ахволни) билмаган холингизда бирон кавмга азият етказиб қўйиб, (кейин) килган ишларингизга  пушаймон булмаслигингиз учун (у хабарни) аниклаб (текшириб) кўрингиз» (Хужурот, 6)

Демак, ҳар биримиз ижтимоий тармоклар оркали кўраётган , эшитаётган хабарларимизни олдин текшириб кўриб ҳақ ёки ботил, ёлгон ёки рост, кора ёки оклигини билмай  унга эргашиб амал килиб кетавермайлик.Фарзандларимиз тарбиясига  ҳаммамиз масъулмиз.

М.Хабибуллаев

Гурлан тумани бош имом-хатиби

 

Leave a Reply

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *