АЛЛОҲНИНГ ТАҚДИРИГА ИЙМОН КЕЛТИРГАНМИЗ

            “Иймон” сўзи “ишониш” маъносини англатади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга Аллоҳ таоло томонидан нозил қилинган барча нарсага ишониш имондир. Имон калимаси “ашҳаду аллаа илааҳа иллаллоҳ ва ашҳаду анна муҳаммадан ъабдуҳув ва росувлуҳ”дир. Бунинг маъноси “гувоҳлик бераманки, Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ ва Муҳаммад Унинг бандаси ва Расулидир”. Ким шу калималарни айтса, Аллоҳнинг Ягоналиги, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам У Зотнинг Бандаси, Элчиси ва Пайғамбари эканига ишонса, мусулмон саналади. Банда қилаётган эзгу амалларнинг қабул бўлиши учун имон шартдир. Зеро динсизлар томонидан қилинадиган ҳар қандай иш қабул қилинмайди. Аввал имон, кейин ният ва ихлос билангина амаллар комил бўлади ва бундай амалларни Аллоҳ қабул қилади.

              Исломда имон келтириш лозим бўлган нарсаларни қалб билан тасдиқлаб, тил билан иқрор бўлиш имоннинг рукнидир. Ислом динида қалб билан тасдиқлаб қабул қилиш лозим бўлган нарсалар имоннинг шартларидир. Имон шартларидан биронтасини инкор қилиш билан киши Ислом динидан чиқади.Имон шартлари Қуръони карим, мутавотир ҳадислар ва ижмоъ билан собит бўлган.Имон масалаларининг барчаси қалбга тааллуқлидир. Шу сабаб улар ақидавий масалалар дейилади. “Ақида” сўзининг маъноси ҳам қалб боғланган нарса, демакдир.

Соф ва тўғри ақида Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам ва салафлар ақидасидир. Мана шу ақида “Аҳли сунна вал-жамоа ақидаси” дейилади. Аҳли сунна вал-жамоа ақидаси ашъарийя ва мотуридийя мазҳабларидан иборат. Ақида масалалари замон, макон, шахс ва жамиятга қараб ўзгармайди. Ақида масалаларининг ҳаммасига иқрор бўлиш лозим. Уларнинг бир қисмига ишониб, бошқасини инкор қилиш мумкин эмас.

          Юқорида баён қилинган Дин асослари Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳадисларидан олингандир. Ўша ривоятда бежизга ақида масаласи биринчи зикр қилинмаган. Зеро амалларнинг энг бошида имон туради. Улардан кейинги ўринда турувчи намоз, рўза, закот ва ҳаж ақидага боғлиқдир. Иймон арконларининг энг муҳимларидан бири яхшию ёмон қадарни Аллоҳ таолодан деб билишдир. Қадарга, яхшилик ҳам, ёмонлик ҳам Аллоҳ таолонинг иродаси, хоҳиши, яратиши билан бўлишига ишониш иймоннинг ажралмас бир қисмидир. Ҳамма нарса ва ҳаракат, жумладан, инсон хоҳиши ва ихтиёрининг яхши ёки ёмон, қачон ёки қаерда ва қанча бўлишининг бари Аллоҳ таолонинг иродаси, илми ва яратиши билан бўлади. Инсон Аллоҳ таоло унда яратган ихтиёр билан танлаган амалига яраша яхшилик бўлса – савоб олади, ёмонлик бўлса – гуноҳга ботади. Қазою қадар масаласи Аллоҳнинг Ўзига хос илмларидан ҳисобланиб, аввалда ҳам, ҳозирда ҳам кўплаб тортишув-баҳсларга сабаб бўлган масаладир. Мусулмон кишига бу масалада чуқур кетмай, беҳуда тортишувларга берилмай Қуръон ва Суннатда келган кўрсатмаларга амал ва  эътиқод қилиш тавсия этилади.

        Аллох Таоло бандалар нима килишларини билган бўлса, (ўша амалларгина килинади, хеч нарса кўшилмайди ва хеч нарса камайтирилмайди). Хар бир киши нима учун яратилган бўлса, ўшанга муяссар этилади. Амалларга якунига караб бахо берилади. Чинакам бахтли инсон — Аллохнинг такдири ила бахтли бўлган инсондир. Хакикий бадбахт — Аллохнинг такдири ила бахтсиз бўлган кимсадир.

           Такдир аслида Аллох Таолонинг бандаларидан сир тутган бир нарсасидир. Ушбу сирдан хеч бир мукарраб фаришта ва хеч кайси пайгамбар вокиф бўлмаган.  Шунинг учун бу хакда мунозара килиш, фикрга шўнгиш, васвасаланиб колишдан хазир бўлмок лозим. Зеро, Аллох Таоло такдир илмини махлукотдан беркитди ва уни билишга интилишдан бандаларини кайтарди. «(Аллох) килаётган иши хакида сўралмайди, бандалар эса сўраладилар». Нима учун Аллох бундай килди?- деб сўраган кимса, юкоридаги оят хукмини рад этган бўлади, Куръон хукмини рад килмок эса куфрдир. Шуларнинг бари Аллохга дўст бўлган, калби (иймон нури билан) мунаввар зотлар учун керакли маълумотлардир. Илмда мустахкам бўлганлар даражаси хам шудир.  Чунки илм икки хил бўлади: махлукотлар орасида мавжуд илм ва уларга берилмаган илм. Бор илмни инкор килиш хам, йўк илмни даъво килиш хам куфрдир. Мавжуд илмни кабул килиш ва йўк илмни излашдан тийилиш билангина иймон собит бўлади.  Лавхга, каламга ва лавхга битилган барча нарсага иймон келтирамиз. Аллох Таоло лавхда «бўлади», деб ёзиб кўйган нарсани бўлдирмаслик учун барча халклар жамлансалар хам, кўлларидан хеч нарса келмайди. Аллох Таоло лавхда «бўлмайди», деб ёзиб кўйган нарсани бўлдириш учун барча халойик жамланса хам, хеч нарсага эришолмайди. Киёмат кунига кадар нима бўлиши керак бўлса, ўшани калам ёзган, сиёх куригандир. Бандага нимаики тегмаган бўлса, аслида унга тегиши хам керак эмас эди. Унга теккан нарса эса, аслида уни четлаб ўтиши хам мумкин эмас эди.

           Банда яна шуни билиши лозимки, махлукот тарафидан нимаики содир бўлса, ўшани Аллох Таоло аввалдан билган хамда уни пухта ва ўзгармас килиб такдир этгандир. Осмонлару ердаги бирон махлук ушбу такдирни бузишга, кечиктиришга, йўкотишга, ўзгартиришга, камайтиришга ёки кўпайтиришга кодир эмас. (Такдир хакида) ана шундай эътикодда бўлиш иймон арконларидан хамда Аллохни тўгри таниш ва рубубиятда Унинг ягона зот эканлигини эътироф этиш асосларидандир. Аллох Таоло мархамат килади: «У хар бир нарсани яратди ва унинг такдирини аник ўлчаб-белгилаб кўйди.». Яна бир оятда эса: «Аллохнинг амри-иродаси (албатта содир бўлиши лозим бўлган) такдири азалий бўлди». Шундай экан, такдир борасида касал калб билан фикр юритиб, ушбу масалада Аллох билан талашган кимсага вайл бўлсин. Зеро у ожиз фикри билан гайбни титкилаб, Аллох беркитган сирни билмокчи бўлди ва (такдир тўгрисида) ёлгон сўзлаб гунохкор бўлди.

Х.Матяқубов

 Хонқа тумани бош  имом-хатиби

Leave a Reply

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *