Сохта даъватчиларнинг даволарига раддия.

            Бугунки кунда ҳар – хил бузғунчи  терорчи ва экстремистик оқимлар алданиб ўзга давлатбарда яшаб юриган  Ўзбекзабон даъватчилар Ислом динининг муқаддас тушунчалари бўлган, «Ҳижрат», «Жиҳод» каби ибораларни ўз ўрнида ишлатмасдан бошқа ўринларда ишлатиб,  Қуръони Каримдаги оятларни бузиб талқин қилиб келаётган, чет давлатдаги  ўзбекзабон «даъватчилар»нинг даъволарига муносабат билдирадиган бўлсак,      Қисқа муддат ичида Сурия, Ироқ, Миср каби давлатларда минглаган тинч аҳоли нобуд бўлди ва бўлмоқда. Масжидлар, мадрасалар ва улуғ зотларнинг қабрлари барбод қилинмоқда, дунё тамаддунига ўз ҳиссасини қўшган, Ислом умматининг кўзга кўринган алломалари, пайғамбаримизнинг муносиб меросхўрлари шаҳид қилинди. Маҳаллий аҳолининг аксар қисми бомбалар остида қолиб нобут бўлган бўлишса,  қанчалари оч наҳорликдан нобуд бўлишди, яна бир нечалари ўз юртини ташлаб бошқа диёрларга ҳижрат қилишга мажбур бўлишди. Энг аянчлиси шуки, қанчалик бегуноҳ гўдаклар ва муштипар аёллар хору зорликда халок бўлишди. Уларни бу аҳволга солганлар ҳам номи мусулмон бўлган ўз диндошлари эмасми. Жиҳод сўзининг мазмун-моҳияти. Жиҳоднинг луғатдаги хусусиятидан келиб чиққан ҳолда қатор турларга ажратилган.   Ислом динига сўз билан даъват қилиш ёки фарзандни ота-онаси хизматида бўлиши ҳам жиҳод ҳисоблангани боис, унинг кенг маънода қўлланиши малум бўлади.  Ота фарзандаридан, фарзандлар ота онасидан айрилиб қолиш даражасида, содир қилинган хунрезликларда у бечораларнинг айби нима эди? Агар баъзи араб давлатларига ҳижрат қилиш зарур бўлса, нега ўша давлатлар аҳолиси ўзлари бошқа юртларга ҳижрат қилишмоқда.      Пайғамбар алайҳиссалом Макка даврида мушриклар томонидан содир бўлган қийинчиликларга барча саҳобаларни сабр қилишга чорлаб, уруш қилишдан қайтарганлар. Қуръон илмлари билан шуғулланган уламоларнинг таъкидлашларича, 70 дан ортиқ ояти-каримада мусулмонлар кофирларга қарши жиҳоддан қайтарилган. Мусулмонлар қатнашган жанглар фақатгина уруш ҳудудларида бўлиб, Пайғамбар алайҳиссаломнинг кўрсатмасига мувофиқ жангда қўлида қурол бўлган кимсалар билан урушилган, агар улар тўхтатишни хоҳлашса сўзсиз тўхтатилган. Шунингдек, жангни хоҳламаганларга тегилмаган, аёллар, болалар ва кекса ёшдагиларга ҳужум қилинмаган.     Ўзаро аҳдлашган кимсаларга хабар бермасдан ёки тўсатдан ҳийла билан уруш очилмаган, душман томон олдин жанг бошламагунча, уларга уруш қилинмаган.Пайғамбар алайҳиссалом мусулмон жамиятини барпо этиш ёки унга ҳудуд ҳозирлаш учун умуман жанг қилмаган. Ва ҳатто хос давлатни барпо этиш мақсадида мусулмонларни жамлаш учун ҳам амалга оширмаган. Агар “жиҳод” ислом давлатини қуриш учун ёки инсонларни динга киришга мажбурлаш учун жорий этилганида, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам ўзи бу борада намуна бўлур эдилар. Бироқ Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам бундай йўл тутмаган. Аксинча, мусулмон жамияти тинч йўл билан табиий равишда юзага келган. Аллоҳ таоло ўз каломида «динда зўрлаш йўқ» дея мархамат қилган. Афсуски хозирда турли гуруҳ ва тоифалар ўзлари илгари сураётган ғояга эришиш мақсадида “жиҳод” турларидан фойдаланишга уринмоқдалар. Улар баъзи мусулмонларнинг ислом аҳкомларини тўғри талқин этадиган илмий савияга эга эмаслигидан фойдаланиб, “жиҳод – муқаддас уруш”, деган тушунчаларни тарғиб қилиб, исломнинг тинчлик дини эканини унутган ҳолда ноҳақ қон тўкилишга сабабчи бўлмоқдалар. Бунга дунёнинг турли чеккасида “жиҳод” ниқоби остида содир этилаётган қўпорувчилик ҳаракатлари мисол қилиниши мумкин. Аллоҳ таоло барчаларимизни бундай нобакорлар сафига қўшилиб қолишдан асрасин. 

M. Мадиримов 

Ҳазорасп тумани «Ҳазрати Шайх Муҳаммад Амин»  масжиди имоми

Leave a Reply

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *