РАХМАТ ВА МАҒФИРАТ ОЙИ

Яратганга шукрлар бўлсинки, ойларни улуғи бўлган Рамазон ойига соғ-саломатетказди. Истиқлолимиз шарофати ила миллий ва диний қадриятларимизга эркинлик берилиб, Рамазон рўзаси, ҳайит каби ибодат ва маросимларни мукаммал адо этиш, фазилатли кунлар шарофатидан кенгроқ баҳраманд бўлиш имкониятига эга бўлдик. Рамазон раҳмат ва мағфират ойидир, бу ойда мусулмонлар улуғ савоблар умидида энг эзгу ишларни амалга оширадилар. Аллоҳ таолонинг яхши ишлар учун ажру мукофотларни бир неча баробар кўпайтириб адо этадиган бу кунларни ғанимат билмоғимиз, гуноҳлардан покланишга, ҳайрли ишларни кўпайтиришга ҳаракат қилмоғимиз керак.

Пайғамбаримиз (САВ) бундай марҳамат қилганлар: “Рамазон ойи келганида жаннат эшиклари очилади, дўзах эшиклари беркитилади” (Бухорий ривояти).

Азизлар, бу ойларни савобидан бебаҳра қолмасдан ҳаракатда бўлмоғимиз керак. Ҳадисларда марҳамат қиладики: “Эй мўминлар, бу ой шундай ойдирки, аввал раҳмат, ўртаси мағфират, охири эса дўзахдан озод бўлиш ўн кунликларидир. Рамазон ойи келганда Пайғамбаримиз (САВ) нинг саҳоватлари янада ошиб кетар эдилар.

Азизлар, сизу бизлар ҳам мана шу ойни барокатидан бебаҳра қолмаслигимиз учун муҳтожларга боқувчисини йўқотганларни ҳолидан хабар олсак, зиёдаси билан қабул бўладиган ойнинг савобидан бебаҳра қолмаймиз. Қайси бир инсон-ки холис Аллоҳ розилигини топиш учун ният қилса, нафс истагидан устун туради. Рўзадор банда буларнинг барчасини ягона Аллоҳ ризоси йўлида амалга оширади ва у Аллоҳга бошқа амал билан бу даражага яқин бўла олмайди, шунинг учун ҳам рўзадорга бериладиган ажрлар улуғдир. Буни Пайғамбаримиз (САВ) қуйидаги ҳадислари билан баён қиладилар: “Одам боласини қилган ҳар бир амали учун ўндан то етти юз баробарига қадар ажри зиёда қилинади. Аллоҳ таоло: “Тутатидиган рўзалари эса мен учундир, бинобарин унинг мукофотини ўзим берман, рўзадор мени деб еб-ичмайди ва шаҳватни тарк этади” дейди.” (Муттафақун алайҳ)

Азизлар, инсон рўзадор бўлганида шаҳват ва моддий майлга қулликдан холос бўлади ва ўзини нафс истагидан қайтариш унга ҳукмрон бўлиши керак қолаверса рўза инсонни сабр қилишга одатлантиради, у инсонда ирода қуввати, собитлик ва қатъийликни сифатларини пайдо қилади. Рўза инсонни ҳаётининг барча аччиқ-чучукларини бардош бериш ва уларга сабр қилишга чақиради, уни руҳан, ақлан ва жисмонан баркамол инсон бўлишига ёрдам беради.

Пайғамбаримиз (САВ) марҳамат қиладилар: “Эй йигитлар, сизлардан кимки қудрати етса уйлансин, чунки уйланиш киши кўзини номаҳрам аёлларга қарашдан, уни ношаръий жинсий алоқа қилишдан сақлайди. Агар ким уйланишга қодир бўлмаса, рўза тутсин, чунки рўза рўзадорнинг шаҳватини кесувчидир.

Азизлар, рўзадор инсон қанчалик савобга эга бўлади, лекин унинг буйруқларини бажариб юрсагина, чунки ихлосли қилишга ва маҳфий ҳамда ошкора тақвога ўргатади. У инсон ҳаётда бахтли ва рози бўлган ҳолда яшайди, жамият ҳам ундан рози бўлади.

Аллоҳ таоло барчаларимизни Рамазон ойида тутаётган рўзаларимизни, тоат-ибодатларимизни ҳусну мақбул айласин, барчаларимизни ажру савобларга етказсин.

С.Сапаев

 Хива тумани бош имом-хатиби

Leave a Reply

Ваш адрес email не будет опубликован.