РИЁ ВА УЖБ — ИНСОНЛАРНИНГ ҚАЛБ КАСАЛЛИГИДИР

Муқаддас ислом динида инсонларнинг доимо яхшиликка бир биров билан бўладиган самимийлик даъват қилади. Ислом динидаги ёмон амаллардан бўлган риё, манманлик, худфеълликлар, буларнинг барчаси қораланган. Ғафлат уйқусида эканлигини билганликлар ўз ҳоллари тўғрисида озгина бўлса ҳам ўйламоғи керак. Шундай бўлса ғафлат уйқусидан уйғониб ҳаракатда самимийликда ҳидоятни билиб юрмоғи керак. Агар инсон бу синовлардан эсон омон ўтиб ҳидоятдан адашмай юрса, бутун муаммолар, хатолардан қутулиб, ишида, тижоратида, умрида баракат бўлади.

  1. Инсонларнинг ишларини нозиклашиб, қийналиб кетиши, риё ва унинг амалларга қўшилиши сабабидандир.
  2. Йўқотишларнинг зарарларининг кўплиги риё ва ушб шундай бир офатдирки, бир сония ичида юз бераверади ва ўша вақтда етмиш йиллик ибодатни хабада қилади.
  3. Таҳликанинг катталиги ва қўрқинчлилиги бандаларга берган неъмати беҳисобдир.

Ҳар бир инсон шу бир лаҳзалик умрда нафсини жиловлаб айблаши етмиш йиллик ибодатдан хайрлироқдир, чунки бунда ихлос бор, ихлос билан қилинган ҳар амал мақбул бўлгусидир.

Азизлар, инсонда қалб холислиги деган биргина нарсанинг борлиги жуда кўп ва бебаҳо неъматни ҳосил қилади. Шу сабабли кўзи очиқ хушёр инсонлар бу нуқтага кўп эътиборли бўлди. Кўзга кўринадиган амалларнинг кўплигига қарамайдилар, ички оламнинг сирларини ўрганишни мақсад қиладилар, бундаги асосий нарса қалб тозалигидир.

Пайғамбаримиз (САВ) айтадилар: “Эй Муоз, риё ва ушбдан қутулиш йўли мана шулардан иборат:

  1. Тилингни ғийбат қилишдан тий, айниқса Қуръон аҳли ва Қуръоннинг ҳукмларига амал қилувчиларга қарши гапиришдан сақлан.
  2. Бошқаларнинг нуқсонларини ахтариб сақлангин, ўз камчиликларингни аниқлаб, уларни тузатиш учун ҳаракат қил.
  3. Атрофингдаги инсонларни ёмонлашдан ва ўзингни мақташдан сақлан.
  4. Атрофингдаги инсонларни пастга уриш йўли билан ўзингни кўкка кўтарма.
  5. Амалларингда риё аралаштириб савобларингни йўққа чиқарма.
  6. Дунёга оҳиратингни унутар даражада адашиб қолма
  7. Яқинларинг билан силаи раҳмни узмагин
  8. Одамларнинг орасида ўзингни такаббур тутма, мағрур ҳаракат қилмаки, дунё ва оҳиратнинг яхшиликлари сани ташлаб кетмасин.
  9. Жамоат жойларида ёмон сўзлар билан сўзламаслик, одамлар сенинг ёмон феълингдан озорланиб, сендан қочмасинлар.

Азизлар бу  ёмон риё ва ушбдан сақланмоғимиз керак, чунки инсон шулардан сақланса икки дунё саодатига мушарраф бўлади, барчаларимизни ўз ҳидоятида собит қадам қилсин.

Р.Жуманиязов

Хива тумани “Абдулла Румий” масжиди имом-хатиби

Leave a Reply

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *