БАҒРИКЕНГЛИК ТИНЧЛИК ВА БАРҚАРОРЛИКНИНГ АСОСИЙ ОМИЛИДИР

Бугун юртимизда 130 дан зиёд миллат ва элат вакиллари умргузаронлик қилмоқда. Энг муҳими, халқимизнинг аҳиллиги, ҳамжиҳатлиги, шу муқаддас заминда яшаётган барча миллат вакилларида бағрикенглик маданияти йилдан-йилга мустаҳкамланиб бораётир.

Конституциямизнинг 18-моддасида: «Ўзбекистон Республикасада барча фуқаролар бир хил хуқуқ ва эркинликларга эга бўлиб, жинси, ирқи, миллати, тили, дини, ижтимоий келиб чиқиши, эътиқоди , шахси ва ижтимоий мавқеидан қатъий назар, қонун олдида тенгдирлар», деб кўрсатилган. Бу асосий қонунда шунчаки белгиланмасдан, амалда ҳам намоён бўлмоқда. Буни нафақат жамиятнинг ҳар бир фуқароси ҳис қилмоқда. Айни пайтда жаҳон ҳам жамияти эътироф этмоқда, ўзбек моделининг мазкур масаладаги тажрибасидан намуна олмоқда. Бу бежиз эмас. Чунки мамлакатдаги тинчлик ва барқарорликнинг асосий омилларидан бири муроса тамойили бўлган диний бағрикенгликдир.

Барча нарсадан доимо хабардор ва ҳар нарсага қодир Аллоҳ инсон зоти ер юзини обод қилиб, ўз жинсидан бўлган бошқа қавм ва элатлар билан тинчлик-омонликда, ўзаро ҳамкорликда яшашга, Унинг Ўзигагина тоат- ибодатда бўлишга чорловчи илоҳий кўрсатма ва тавсияларни пайғамбарлари орқали баён қилиб берди. Аллоҳ таоло Қуръони каримда марҳамат қилиб айтадики: «Биз элчи (пайғамбар)ларни фақат (одамларга)хушхабар элтувчи ва огоҳлантирувчилар сифатида юборурмиз. Кимки имон келтириб, (хатоларини) тузатса, у (каби)ларга хавф ҳам йўқ, ва улар ташвиш ҳам чекмайдилар» (Анъом, 48). Асрлар давомида кишилик жамияти хаётига дойр барча тартиб-низом ва коидалар узининг илохий асосига эга булиб келган. Fapбy шарқда яшаб, инсоният тамаддуни ва таракдиётига катта таъсир курсатган, хиссасини кушган барча олимлар, файласуфлар яҳдиллик ила шунга иттифок этишган. Зеро, дин, жон, мол-мулк на наслни саклаш хамда химоя килиш жамиятнинг энг устувор вазифаси ва максади булиб келган.

Она диёримизда яшовчи барча халқлар ҳаётида муҳим воқеа бўлган Асосий Қонунимиз қабул қилинди. Маълумки, Асосий Қонунимизда инсон омилининг инсон хуқуқи, шаъни ва қадр-қимматининг энг олий қадрият, деб белгилаб қўйилгани бугунги кунда юртимизда амалга оширилаётган кенг миқёсли ислоҳотлар туфайли ўз исботини топмоқда. Унга асосан олиб борилаётган фаолият ва саъй-ҳаракат ўзининг ижобий натижаларини бермоқда. Бундай ҳолни мамлакатимиз мусулмонлари ҳам диний, маърифий қадриятларни қайта тикланиши борасида ҳам шоҳид бўлмоқдалар.

Асосий Қонунимизда жинси, миллати, дини, ирқи, ёши, эътиқоди, ижтимоий келиб чиқиши каби омилларга кўра инсон хуқуқларини муайян даражада камситадиган бирорта ҳам модданинг йўқлигида, ўйлаймизки, аждодларимиздан мерос бўлиб келаётган миллий қадриятларимиз ва бебаҳо анъаналаримизнинг беқиёс ўрни бор. Минг йилликлар давомида аждодлардан авлодларга, ота-оналардан фарзандларга, ворисларга ўтиб келаётган ва дунёнинг ҳеч бир бурчагида такрорланмайдиган ажойиб муносабатларнинг, инсоний фазилатларнинг Асосий Қонунимиздан ўрин эгаллагани таҳсинга сазовор. Диёримизнинг барча худудларида истиқомат қилувчи мумин-мусулмонлар ушбу қомусда белгилаб қўйилган хуқуқ ва эркинликлардан кенг ва бемалол фойдаланмоқдалар. Мазкур хужжат қабул қилиниши мустақил юртимизнинг давлатчилик тарихида буюк воқеа бўлди. Унга биноан 1998 йил 1 майда қабул қилинган янги таҳрирдаги «Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида»-ги Қонунга асосан диний ташкилотларнинг хуқуқий мақоми белгилаб берилди. Мазкур қонуннинг 5-моддаси эътиқод софлиги, диний бағрикенгликка асослангандир.

Диёримиз мустақилликка эришгач, миллий истиқлол ҳақидаги азалий орзу-умидларимиз амалга ошди. Натижада асрий қадриятларимиз тикланди ва ривожланиб бормоқда. Маданиятимиз, динимиз ўзининг табиий-тарихий, миллий, диний ва фалсафий асосларига қайтмоқда. Айниқса, маънавий меросни ўрганиш, аждодларимиз қолдириб кетган турли соҳалардаги асарларини оммалаштириш, буюк алломалар, улуғ аждодларимизнинг муборак номлари ва ижодининг халққа қайтариб берилиши, она тили ва динимиз ривожланиши учун шароит яратилгани ўзбек халқи, хусусан, мусулмонлар учун буюк халоскорлик ва миллатнинг келажак тараққиёти учун куч омили бўлди.

Инсоният учун энг катта бойлик — тинчлик, унинг манбаи эса ҳамжиҳатликдир. Ўзаро тотувлик ҳамда дўстлик, бағрикенглик ва инсонпарварлик тамойиллари барқарор мамлакатда инсон эмин-эркин яшайди, кўзлаган орзусига эришади. Шу жиҳатдан қараганда, бизнинг энг асосий ютуғимиз, Президентимиз таъбири билан айтганда, аввало, Ватанимиз осмонининг мусаффолиги, жамиятимизда ҳукм сураётган миллатлар ва фуқаролараро аҳиллик ҳамда ҳамжиҳатлик, дўстлик ва бирдамлик муҳитидир. Бу неъматларнинг қадрига етиш ҳамда турли миллат ва элатлар вакиллари бир оила фарзандларидек аҳил-иноқ яшаётган Ўзбекистонимизни кўз қорачиғидек асраб-авайлаш барчамизнинг муқаддас бурчимиздир.

Р.Эрназаров

Боғот тумани бош имом-хатиби

Leave a Reply

Ваш адрес email не будет опубликован.