ОЗОД ВА ОБОД ЮРТ БАРЧАМИЗНИКИ

Яратган зот Аллоҳ таъолога ҳамдлар бўлсинки бизнинг юртимиз кундан кунга обод бўлиб бормоқда. Бунга юртбошимизнинг оқилона ва ҳалқчил қарорлари сабаб бўляпди десак адашмаган бўламиз. Бу ўзгариш ва тараққиёт ҳар бир юртимиз фуқоросига ўзгача эътибор ва ғамхорликдир.

Давлатимиз тамонидан нафақат юртимиздаги фуқороларга балки қачонлардир адашиб ўзга юртларга чиқиб кетган юртдошларимизга ҳам бу ғамхорлик шамоли тегди десак адашмаймиз.

Юртбошимизнинг ташаббуси билан «Меҳр-5» операцияси доирасида Суриядаги уруш кетаётган «қайноқ нуқталарга» бориб қолиб, «Ал-Ҳол» лагерида 3 йилдан ортиқ вақт давомида ушлаб турилган 24 нафар аёл ва 69 нафар бола Ўзбекистонга қайтарилди.

Юртдошларимиз ўзлари тушунмаган ғоялар ортидан Яқин Шарқ тўлатопларида сарсон бўлган Ўзбекистонликларнинг болаларида гуноҳ йўқ. Айнан манашу жихат бу масалага давлат даражасида эътибор қилинишига сабаб бўлади. Дунёдаги ҳамма давлатлар ҳам ўз фуқоросини қайтаришга ошиқмайди.пандемия даври,жанговор харакатлар ҳамон давом этаётганига қарамай бу операциянинг амалга ошиши узоқ давом этган дипломатик жараёнлар натижасидир.

Давлатимиз тарафидан қайтарилган бу фуқороларга иссиқ овқат,кийим кечак ва турар жой билан таминлаш мақсадида уларни санаторияларга жойлаштирилди.Уларнинг келажак иш ва ўқишга эга бўлишлари ҳам таминланади. Бундай ғамхўрлик ва меҳрни ҳис қилаётган юртдошларимиз албатта бунинг шукронасини қилишимиз лозим.

Лекин шунга қарамасдан диний саводхонликни кимлиги ва маълумоти номаълум бўлган кишилардан ўрганиш ҳали ҳамон давом этмоқда. Ҳаммамизга маълумки яқинда оммовий ахборот воситаларида яшрин ҳужра ташкил этиб,болаларни ўқитаётган шахс фош этилди. Биз ким диний таълим бераман деса ишониб эргашиб кетавермасдан динни кимдан олаётганимизга эътибор қилайлик. Машҳур тобеъинлардан Муҳаммад ибн Сийрин: “Илм бу дин демакдир,уни кимдан олаётганингизга эътибор беринг” деганлар. Шундай экан азизлар юртимиз қонунларига амал қилиб,фарзандларимизни қонуний йўл билан очилган тил курсларида ва қуръон ўргатувчи курсларда ўқитайлик.Ким ва нима ўргатиши номаълум бўлган шахслардан эхтиёт бўлайлик.

Р.Эрназаров

Боғот тумани бош имом—хатиби

Leave a Reply

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *