ОЗОД ВА ОБОД ЮРТ ШУКРИ

Ватан бу ҳар бир инсон кўнгли ҳаловат топадиган жойдир. Айниқса, у обод манзилда хотиржам яшашдек бахтни ҳадя этса. Хабарингиз бор «Меҳр-5» операцияси доирасида Суриядаги уруш кетаётган «қайноқ нуқталарга» бориб қолиб, «Ал-Ҳол» лагерида 3 йилдан ортиқ вақт давомида ушлаб турилган 24 нафар аёл ва 69 нафар бола Ўзбекистонга қайтарилди.

Ўзга ёт элларда ҳаётнинг нотекис йўлларида адашиб йиллар давомида ижтимоиий кафолатланмаган, очлик, хўрлик, яшаш жойи бўлмай, ҳар куни ваҳимада ухлаб, сувсизликдан, очликдан қийналаётган аёллар ва болаларни ана шундай оғир дамларда Президентимиз яна ўз бағрига олди. Озод ва обод манзилда яшашдек улкан бахт ва имкониятни уларга инъом этди.

Ҳар қандай ақли бор инсон албатта бу билан ҳар қанча фахрланса, ғурурланса арзийди.

Юртимизда ана шундай инсонни ҳайратга соладиган ғамҳўрлик, кечиримлилик, озодлик инъом этилаётган бир пайтда, юртга ҳиёнатсифат тарзда бу яширин, ноқонуний равишда таълим бераётган кимсаларни оқлай олмаймиз.

Илм маърифатда диний таълим олмаган, таҳсил кўрмаган, масалани мағзини билмайдиган, тагини далилини ҳужжатини билмайдиган билимсиз кишилар “биламан” деб гапиришини ўзи асли гуноҳдир.

Маълумки, Аллоҳ таоло Ислом динини инсониятнинг икки дунёдаги бахт-саодатини таъминлаш учун жорий қилган. Лекин минг афсуски илм маърифатда диний таълим олмаган, таҳсил кўрмаган билимсиз кишилар диний таълим бераман деб, болаларни қўрқитиши, оч қўйиши, озор бериши, қийноққа солишлари умуман инсонийликка ҳам шариатга ҳам, қонунга ҳам тўғри келмайди.

Шу ўринда таъкидлаш лозимки, ҳукуматимиз томонидан мусулмонларга ибодатларини эркин адо этишлари учун барча шарт шароитлар яратиб берилгандан кейин ҳам, давлатимиз қонунчилигида ҳужра ташкил қилиш таъқиқлангандан кейин ҳам, бу шахсларнинг тегишли рухсатномаси ва махсус билими бўлмасдан туриб, норасмий равишда бундай хужралар ташкил қилиши, юрт қадрини билмаган, озод ва обод юртни шукрини қилмаган нонкўр кимсаларнинг ишидир.

Ҳ.Кенжаев

Урганч шаҳар бош имом-хатиби

Leave a Reply

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *