ИСЛОМ ДИНИДА УЛУҒ ИНСОНЛАРГА ҲУРМАТ

Ислом динида инсонлар бир-бирлари билан ҳурмат эҳтиром билан кўришишлари буюрилган. Уламолар ва раҳбарларга ҳурмат уларнинг сўзларига итоат қилиш миллий қадриятларимиз ҳисобланади. Юртимизни равнақи, халқ фаровонлиги ушбу олимларнинг сўзлари панду-насиҳатларига амал қилиш барчамизни бурчимиз. “Эй иймон келтирганлар! Аллоҳга итоат этингиз ва Пайғамбарга итоат этингиз! Амалларингизни зое қилмангиз.” (Муҳаммад сураси 33-ояти)

Азизлар, Аллоҳ таолога ва унинг Расулига итоат этиш деганда ислом дини кўрсатмаларига амал қилмоғимиз тушунилади. Имом Абу Лайс Самарқандий раҳимуллоҳ Аллоҳ ва унинг Расулига итоат этиш маънасидаги мазкур оятни “Аллоҳнинг фарзандларига, Расулуллоҳнинг суннатларига итоат этингиз” дея тафсир қилганлар. Аллоҳ таоло ва унинг Расулига қилишга улуғ ажру савоблар ваъда қилинган. Бунга қарши чиққанлар эса қаттиқ қораланган. Бу ҳақда Қуръони Каримда шундай марҳамат қилади, уни остидан анҳорлар оқиб турадиган боғларга (жаннатга) киритур. (Улар) У ерда абадий (бўлурлар) бу улкан ютуқдир. Ким Аллоҳ ва (Унинг) Пайғамбарига итоатсизлик қилса ва ҳудудларидан тажовуз қилса, дўзаҳга абадий (қолиши учун) киритур ва унинг учун ҳал қилувчи азоб (бордир). Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат қиладилар: “Ўзидан каттани ҳурмат қилмаган кичикка иззат ҳурмат икромда бўлмаган мендан эмас” деганлар.

Азизлар, инсон ва жамият ҳаётининг барча тармоқларини қамраб олувчи мукаммал шариатимизда оддий фуқаронинг раҳбарга қандай муомала қилишлиги ислом динида кўрсатиб ўтилган. Аҳлисуннани муҳим масалаларига урғу бермоқдалар. Унга кўра тинч аҳоли томонидан қонуний йўл билан сайланган ҳукумат раҳбарига, ҳаттоки у жабр қилса ҳам, итоат қилиш, унинг амридан бўйин товламаслик лозим бўлади, балки раҳбарга бўйсуниш ақидамизнинг аслий муҳим масалаларидан бири ҳисобланади. Аллома Абу Муҳаммад Барбаҳорий раҳимуллоҳ айтадилар: “Подшоҳга дуоибад қилаётган кишини кўрсангиз, билингки, у нафси ҳавосига эргашувчи кишидир, подшоҳнинг салоҳиятининг сўраб, уни дуойи ҳайр қилаётган кишини кўрсангиз билингки, у суннатга эргашувчи кишидир.”

Давлат раҳбари ва ҳукуматга итоатда бўлишини “Ғайри исломий” деб тушунувчи ўша кимсалар ўзларини гўёки адолатпарвар, исломга тўлиқ амал қилувчи комил мусулмон қилиб кўрсатишади. Аслида эса улар шариатимизда айни ушбу мавзу билан боғлиқ аҳкомларни мутлақо билмаслиги, бунинг оқибатида уларнинг тутган йўли фақат вайронкорликка мусулмонларнинг зарарига хизмат қилаётганидан далолат бермоқда десак тўғри бўлади.

Аллоҳ таоло барчаларимизни катта ҳурмат кичикка иззатда бўладиган солиҳ бандаларидан қилсин. Омин.

Ш.Бойназаров

Хива тумани “Хон Исмоил Журжоний” масжиди имом-хатиби

Leave a Reply

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *