ВАТАН ТИНЧЛИГИНИНГ ҚАДРИГА ЕТАЙЛИК

Яратганнинг улуғ неъмати хисобланмиш Истиқлол туфайли озод ва обод юртимиз кун сайин чирой очиб бормоқда. Юртбошимиз томонидан 2021 йил “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили” деб эълон қилинди.

Тарихан қисқа муддат ичида истиқлол туфайли диний, миллий қадриятларимиз, бебаҳо маънавий маданий меросларимизнинг тикланиши ўзлигимизни танитди. Айниқса истиқлол йилларида, пойтахтларимизда ва республикамизнинг барча хухудларида қурилаётган, иқтисодий, маданий-маърифий тараққиётимизга хизмат қиладиган иншоатлардан фахрлансак арзийди.

Истиқлол боис мўмин мусулмонлар барча диний ибодатларни эмин-эркин адо этаётганликлари улкан бахт ва олий саодатдир.

Ўтган йиллар мабойнида  барча сохаларда жуда катта ишлар қилинди. Давлатимизнинг   эркин ва фаровон хаёт қуришда  олиб борган хар бир ислохотлари тахсинсинга лойиқдир. Буни биз, бугунги кунда барча сохадаги эришган ютуқларимиз, эгаллаган марраларимиз мисолида кўришимиз мумкин. Айниқса тараққиётнинг ўзбек моделини бугун бутун жахон эътироф этишининг узи ёрқин мисол бўла олади.

Хукуматимизнинг узоқни кўзлаб олиб бораётган оқилона сиёсати сабаб мураккаб ва шарафли йўллар босиб ўтилди.

Мустақиллик шарофати билан халқимизнинг маънавияти ва диний қадриятлар қайта тикланди.

Мустабит тузим даврида қатағон қилинган юзлаб юртдошларимиз, Ватанимизнинг фидойи фарзандлари хотираси абадийлаштирилди.

Мамлакатимизда 130 га яқин миллат вакиллари турли динларга эътиқод қилиб, тинч-омон  яшаб келмоқдалар. Ана шу эзгулик ва тинчлик осойишталик омили бўлган диний бағрикенглик тамойилларини янада мустахкамлаш ва ривожлантиришга диёримизда алохида эътибор қаратилмоқда.

Хар бир инсон хохлаган динига эътиқод қилиш хуқуқига эга. Диний қарашлар мажбуран сингдиришга йўл қўйилмайди.

Юртимиз мўмин мусулмонларига хар йили  юртимиздан беш мингдан зиёд фуқороларимиз муборак хаж ва умра зиёратларига зиёратга бориш бахтига мушарраф бўлмоқдалар.

Шунинг учун бугунги дорул омон кунларга етган инсоннинг зиммасида биргина бурч борки, у хам бўлса  тинчликни шукрини қилиш ва фарзандларимизга бунинг ўзидан ўзи бўлмаганлигини англатиб, ватанга содиқ фарзанд қилиб тарбиялаш. Мана Истиқлол боис юртимизда тинчлик осойишталик, фаровонлик, тотувлик хукм сурмоқда.

Шундай бўлсада тинчлигимизни кўраолмаётганларнинг тахдиди хали хануз давом этмоқда. Бу эса биздан огохликни талаб этади. Бунинг учун хар биримиздан ижтимоий хаётда содир бўлаётган вокеаларга огохлик билан қараб, мамлакат хаётига хавф туғдирувчи хар қандай иллатнинг ўз вақтида олдини олишга хисса қўшиш талаб этилади. Бундай хавфларнинг таъсири фаровон хаётимизга дахл қилиши эхтимолдан холи эмас.

Шунинг учун дунёда бўлаётган вокеа ва ходисалардан хамиша огох бўлиш, она Ватанимиздаги тинч ва фаровон хаётнинг қадрига етиш, шу фаровон, осуда хаётни янада мустахкамлаш учун хар бир инсон ўз хиссасини қўшмоғи, эл-юрт тақдири. Келажаги учун дахлдорлик туйғусини дилига жо қилмоғи даркор . Аллох таоло юртимизни тинч осойишталиги  бардавм айласин.

У.Шерметов

Ҳазорасп тумани “Ҳазрати Довуд” масжиди имом-хатиби

Leave a Reply

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *