ДУОХОНЛИК ВА СЕҲР ИСЛОМДА ҚОРАЛАНГАН

Ислом дини авваламбор инсоният оламини ҳидоятга самимийликка чақиради, лекин сеҳр жоду дуохонликка билишликни даъво қилса, кофир бўлади. Аллоҳ таоло Қуръони Каримда: “Ғайб (Яширин иш ва нарсалар) калитлари унинг ҳузуридадир, уларни ундан ўзга билмас деб марҳамат қилган. Сеҳр ўзи нима бу сеҳргар билан жин ўртасидаги келишувдан иборат бўлиб, унга кўра жин сеҳрга итоат қилиб, ёрдам беради ва сўраган нарсасини бажаради. Шунинг учун сеҳр сеҳр жоду қилмоқчи инсон жинга атаб баъзи ҳаром ва ширк амаллларни бажаради. Бундан маълум бўладики сеҳр жоду қилувчилар маъсият, ширк ва куфрдан бошқа нарса эмас буларнинг қиладиган амаллари ислом дини келишидан олдин бу иш жуда кўп авжи чиқиб кетган эди. Ҳозирги вақтда Қуръон, ҳадис китобларини ўзбекчага маъноларини чақиб, намозхонларимиз буларни ўқиб сеҳр жоду дуохонлик, улуғ гуноҳ эканлигини билиб аста секинлик билан тушини бормоқдалар. Пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи васаллам марҳамат қиладилар: “Кимда ким сеҳр жоду қилувчи ёки фол очувчига бериб, унинг айтаётган гапларига ишонса, Муҳаммад саллоллоҳу алайҳи васаллам нозил қилинган (ислом дини)га куфр келтирибди” (Имом Аҳмад ривояти)

Азизлар, фолбинлар кўпинча келажакда рўй берадиган ишларни билишларини даъво қиладилар, бу эса шариат ҳукми бўйича, куфр ҳисобланади, чунки ғайбни фақат Аллоҳ таолонинг ўзигина билади, кимки уни билишини даъво қилса, кофир бўлади.

Муҳтарам азизлар, минг афсуслар бўлсинки, бугунги кунимизда ҳам фолбинларнинг ҳам жамият ҳам оилалар тинчлигига раҳна солаётганини ҳеч кимга сир эмас, турли хил дуохонлик азайимхон ва улар каби бошқа шахслар хузурига бориб, ҳам вақтини нақдини сарфлаб Яратганга осий бўлаётганини ҳалигача англамаяптилар. Жамиятимизга юз бераётган ажримларини катта қисмига айнан шулар сабабчи бўлаяпти десак хато қилмаган бўламиз.

Пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи васаллам марҳамат қиладилар: “Уч нарсадан ҳеч ким саломат бўлмайдилар: гумон, шумланиш ва ҳасад қилсангиз, ўзингизни тийинг (ҳасадни рўёбга чиқарманг). (Имом Абдураззоқ “Мусаннаф”да ривоят қилганлар). Шунинг учун ҳам ёқмаган нарсани кўрганда инсон “Эй Аллоҳни яхшиликни келтирувчи ҳам ёмонликни дафъ қилувчи ҳам ўзингсан! Сенда ўзга илоҳ куч ҳам, қудрат ҳам йўқ деб айтишликка буюрилганмиз. Бу ҳақда Пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи васаллам марҳамат қиладилар: “Кимда шумланишлардан бири пайдо бўлса, (Эй Аллоҳ, ёмонликни ҳам яхшилик ҳам фақат Сендан ўзга илоҳ йўқ) деб айтсин” деганлар. Демак инсон сеҳр жоду қилувчилар, фолбинларга бориб гуноҳга ботмасдан, бўлмағур гумон ва шумланишдан сақланмоғи керак шундагина инсонларни ишларида барака, тижоратларида унум бўлади.

Аллоҳ таоло барчаларимизни бўлмағур фисқу фужур ва ёмонликлардан омонда сақласин. Омин.

Н.Яқубов

Хива тумани “Гулланбоғ” масжиди имом-хатиби

Leave a Reply

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *