ЁВУЗЛИКНИНГ АСОСИ ИСЛОМДАН ТАШҚАРИ

ЁВУЗЛИКНИНГ АСОСИ ИСЛОМДАН ТАШҚАРИ

Қуръони карим келтирган аҳлоқ меҳр – оқибат, раҳм-шафқат, камтарлик, ҳавойи нафсдан воз кечиш, ҳурмат ва тинчликдир. Мусулмонлар шу илоҳий кўрсатмаларга амал қиладилар ва ҳамиша юмшоқ феълли, раҳм – шавқатли, адолатпарвар, софдил бўлишга ҳаракат қиладилар. “Ислом” сўзининг маъноси Аллоҳга бўйсуниш (итоат)ни билдириб, ўзаги “тинчлик”, “сулҳ” маъносидадир.

Ер юзида юксак аҳлоқ асосларига риоя қилишга, шайтоннинг йўлидан юрмаслик, зулм қилмасликка чақиради: “Эй мўминлар, тўла ҳолдаги Исломга киринглар! (Яъни, Исломнинг баъзи хукимларига итоат қилиб, баъзиларига итоат қилмайдиган кимсалардан бўлманглар!) Ва шайтоннинг изидан эргашманглар! Шубҳасиз, у сизларнинг очиқ душманларингиздир” (Бақара, 208). Ушбу ояти каримадаги «Коффатан» (Яъни ёппасига ) сўзи араб тили қоидасига биноан ҳол вазифасини бажармоқда. Тафсир китобларида келтирилишича, мана шу биргина сўз бир жиҳатдан барча инсонлар бирлашган ҳолда тинчлик йўлини тутишлари лозимлигини билдирса, бошқа жихатдан тинчликни барқарорлаштириш учун қайси йўл билан бўлса ҳам ҳисса қўшиш зарурлигини билдиради.

Мамлакатимиз мустақилликка эришгач, бутун жамиятимизда бўлгани каби диний-ижтимоий жабҳада ҳам улкан ижобий ўзгаришлар рўй берди. Айниқса, дин аҳлига кенг эркинликлар берилди. Мазкур имконият ва имтиёзлардан ўзларининг ғаразли мақсадлари йўлида фойдаланишга уринувчилар ҳам пайдо бўлди. Масалан, хориждан юртимизга кириб кела бошлаган турли бузғунчи оқимлар, ислом фундаментализми, экстремизм, миссионерлик кўринишлари намоён бўлди. Улар ўзларининг ғаразли мақсадларини рўёбга чиқариш учун турли йўллар билан соддадил кишиларга таъсир ўтказишга ҳаракат қилдилар. Экстремистик руҳдаги адабиётлар ҳам кириб кела бошлади. Диёримизда экстремистик ҳаракати авж олиб, халқимиз орасида динлараро ва миллатлараро низоларни келтириб чиқариш хавфи пайдо бўлди.

Натижада диёримизда дин ниқоби остидаги экстремистик, ақидапарастлар мавжуд Конституцион тузумга қарши бориб, ҳокимиятни эгаллаш ва Ўзбекистонда Ислом давлати қуриш, халқни қўрқувга солиб, ҳукуматга нисбатан ишончсизлик хиссини уйғотиш учун турли жиноятлар ва террорчилик ҳаракатлар содир этиш йўли билан эл-тинчлигини бузишга уриндилар. Уларнинг асл мақсади ҳукуматпарастлик, яъни давлатни қўлга олишдан иборат эди. Бунга ҳукуматимиз томонидан ўз вақтида зарба берилди ва уларнинг пайи қирқилди. Лекин бу бузғунчи оқимлар таг-томири билан тугатилди, дегани эмасдир.

Фуқароларимиз бундай бузғунчи оқимларнинг келиб чиқиш тарихи, уларнинг ғоявий мақсадлари ҳақида яхши билишлари ва уларнинг ғаразли ғояларига алданиб қолмасликлари лозим.

Ҳозирга замон талаби ҳар-бир фуқарони ижтимоий ҳаётда фаол бўлиб, турли воқеа-ҳодисалардан бохабар бўлиб туришларини тақозо этмоқда, улар жамиятимизда рўй бераётган воқеа-ҳодисотларга теран кўз билан назар ташлаб, динимиз ва Ватанимизнинг дахлсизлигига раҳна соладиган қора кучларга қарши муросасиз кураш олиб бормоқликлари, айниқса, турли бузғунчи оқимлар, ақидапарастлик, экстремизм каби қабиҳ ниятли кишиларнинг пуч ғояларига алданмасликлари, доимо сергак ва огоҳ бўлмоқликлари лозим.

Президетимизнинг муқаддас динимизга, маънавиятимизга бўлган ҳурмат-эътибори нақадар юксак эканлигига 2017 йил 15 июн куни ташкил қилинган “Ижтимоий барқарорликни таъминлаш, муқаддас динимизнинг софлигини асраш давр талаби” мавзусидаги анжуманда яна бир карра амин бўлдик. Шундай экан, Президентимиз томонидан олдимизга қўйилган долзарб вазифаларни тўлақонли адо этишимиз, юртдошларимиз билан очиқ мулоқотни кўпроқ ташкил қилиш, бир сўз билан айтганда, эзгуликка хизмат қилиш биз учун ҳам қарз, ҳам фаздир. Зеро, Ислом динининг асл мақсади фақат ва фақат эзгулик ҳамда яхшиликдир. Ҳазорасп тумани Саноат қишлоғи Саноат махалласи истиқомат қилиб хозирги кунда қидирувда бўлган Туркистон Ислом харакатига аъзо бўлган Отажанов Комилжон Тохирович 07.04.1970 йилда туғилган, Отажанов Шермат Тохирович 13.08.1977 йилда Ҳазорасп тумани Саноат махалласида туғилган фуқаронинг оиласига бориб, Ҳазорасп тумани Саноат қишлоғи Саноат маҳалласида истиқомат қилувчи Отаси Отажанов Тохир ва Онаси Қазақова Қутлибика билан суҳбат ўтказилди. Суҳбат давомида Фарзандлари бу оқимларга кирганлигидан ҳақиқатдан ҳам пушаймон эканликларини билдирдилар.

Шу жумладан биз имом-хатибар туманимизда яшовчи диний экстемизм оқимларига мансуб шахсларнинг уйларига кириб, уларни бу йўллари хато эканлигини оят ва ҳадислар орқали тушунтириб тарғибот ишларини олиб бордик. Натижада улар бу йўллари хато эканлигини тушуниб етдилар ва ўз кечиримларини изҳор қилдилар.

 

 

 

Ўктамбой Жуманазаров

“Шоҳпир” жоме масжиди имом ноиби                                                            

Leave a Reply

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *