СОФ ДИНИЙ ЭЪТИҚОДГА ҚАЙТИШ

2017-йил 15 июнь куни Тошкент шаҳрида «Ижтимоий барқарорликни таъминлаш, муқаддас динимизнинг софлигини асраш-давр талаби» мавзусида анжуман бўлиб ўтгандан кейин барча имом хатиблар иш фаолиятини янада жадаллаштириб, юртбошимизни биз имом-хатибларга қилган мурожаатларидан келиб чиқиб, бугунги кунда ижтимоий-маънавий муҳитни ва аҳоли турмуш шароитини яхшилаш, ёшларни ёт турли диний экстремистик оқимлар таъсиридан асраш масаласида жойларда қизғин тарғибот ва ташвиқот ишлари бошланди. Муҳтарам юртбошимизни бизга билдирган ишончлари биз имом-хатиблар учун масъулият, ҳам улкан шараф. Юртимизда тинчликни, осойишталикни сақлашда сидқидилдан хизмат қиламиз.

Биз ҳам ушбу тадбирларда фаол бўлиб, туманимиздаги турли диний ёт оқимлар таъсирига тушиб, пуч ғояларга алданиб қолганларни нотўғри йўлдан қайтаришни ўз зиммамизга олдик.

Хива туманидаги турли диний ёт оқимлар таъсирига тушиб, пуч ғояларга алданиб қолганларни нотўғри йўлдан қайтаришда туманимиздаги иқтидорли имомлардан 3та гурух ташкил қилиниб, адашганларни нотўғри йўлдан қайтариш ва уларни соғлом эътиқодга ишонтиришда маърифий тарғибот-ташвиқот ишлари олиб борилди, ушбу олиб борилган харакатларимиз натижасида адашганлардан юзма-юз суҳбат ўтказиб тушунтириш ишлари олиб борилгандан кейин нотўғри йўлдан қайтдилар. Хозирги кунда ҳам туманимиздаги имом хатиблар томонидан тарғибот-ташвиқот ишлари жадал суратда олиб борилмоқда. Зероки мархум президентимиз И.Каримов айтганларидек: «Фикрга қарши фикр, ғояга қарши ғоя, жаҳолатга қарши маърифат билан курашиш ҳар қачонгидан кура муҳим аҳамият касб этмоқда.». Биз умид қиламизки ёт ғоялар таъсирига тушиб қолган бошқа тумандошларимизни ҳам нотуғри ғоя таъсиридан қайтарамиз.

Хива туманида истиқомат қилувчи 1945-йилда туғилга Тиллаев Омонгалди давлатимиз мустақиллигининг илк йилларида қадриятларимиз, миллий урф одатларимиз қайта тикланганлигидан хурсанд бўлиб, ота боболаримиз мусулмон бўлган аммо савет даврида диний қадриятларимиз топталганлигини гувохи бўлган Тиллаев Омангалди 1997-1998-йилларда диний илм ўрганиш мақсадида билмасдан ёт оқимлар таъсирига тушиб қолганлигини ва ўша даврдан ички ишлар ходимлари томонидан қора рўйхатга олинганлигини, кўча-кўйда, тўй-маросимларда ўрни йўқлигини, инсонлар нафрат билан қараётганларини гурух аъзоларига таъсирчан холатда кўзларига ёш олиб сўзлаб берди.

Хозирда юртбошимизни ташаббуслари билан бизга ўхшаган адашганларга имконият берилаётганлигидан ва бизни кечириб, қора рўйхатдан ўчириш тўғрисидаги ҳабарни эшитиб чексиз хурсанд бўлдик, келажакда биз ҳам эл-юрт равнақи учун, ёшларни нотўғри йўлдан қайтаришда ўз ҳиссамизни қўшамиз деб ваъда бераман дедилар.

Президентимиз Шавкат Мирзиёев буюк маърифатпарвар мутафаккирларимиздан бири Абдулла Авлонийнинг ушбу олтинга баробар: «Олийжаноб кишилар узрни қабул қилур» деган сўзларини ёдга олиб, ёт оқимга адашиб қолганлар ўз хатосини тушунса, кечирилиши ва уларнинг соғлом фикрловчи жамиятга қўшилишини гурух аъзолари хар бир адашганга тушунтирилди. Бу тарғибот ташвиқот ишларини янада кучайтирамиз ва ҳалкимиз оросида битта ҳам диний оқимга кириб қолган, адашган бўлмаслигига эришамиз.

Турли ёт оқимларга қўшилиб, улар тарафида бўлиш Ўзбекистон фуқаросига умуман тўғри келмайди. Халқимиз орасида соғлом муҳит бўлиши, албатта биз имом-хатиблар, инсонлар миясида ғоявий бўшлиқ пайдо бўлмаслигига ҳаракат қилишимиз зарур. Агарда биз имом хатиблар юртдошларимизни шундай окимларга кириб қолишидан асрасак, ўйлаймизки Ўзбекистонимиз тинчлиги ва фаравонлигига ўз ҳиссамизни қўшган бўламиз.

Зероки марҳум биринчи Президентимиз И.Каримов айтганларидек: «Барчамизга аён бўлиши керакки, қаердаки бепарволик ва лоқайдлик ҳукм сурса, энг долзарб масалалар ўзибўларчиликка ташлаб қўйилса, ўша ерда маънавият энг ожиз ва заиф нуқтага айланади. Ва аксинча – қаерда хушёрлик ва жонкуярлик, юксак ақл-идрок ва тафаккур хукмрон бўлса, ўша ерда маънавият қудратли кучга айланади.».

Биз имом-хатиблар тарғибот ташвиқот ишларини шундай олиб боришимиз керакки, токи юртдошларимиз миллий ўзлигини, миллий қадриятларни, шу билан бирга дунёни чуқур англайдиган, замон билан баробар қадам ташлайдиган инсонлар бўлиб етишсин.

Ана шунда жоҳил ақидапарастларнинг «даъвати» ҳам, ахлоқ-одоб тушунчаларини рад этадиган, биз учун мутлақо бегона ғоялар ҳам уларга ўз таъсирини ўтказа олмайди.

Б.Ходжаев

Хива тумани бош имом-хатиби

Leave a Reply

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *