КЕЧИРИМЛИ БЎЛИШ – ОЛИЙЖАНОБ ФАЗИЛАТ

Яратганга шукроналар бўлсинки-жонажон юртимизда барча соҳаларда олиб борилаётган ислохатларни, айникса жорий йилда мухтарам Юртбошимизнинг ташаббуслари билан диний сохадаги ислоҳатларни кўриб бенихоя қалбимиз ғурур ва ифтихорга тўлди. Диний соҳадаги тарихий воқеа деб инсонларни калбини забт этган кун 15- июн 2017-йил бўлиб, унда Мухтарам Юртбошимиз мамлакатимиз бўйлаб диний уламолар, имом – хатиблар, жамоат ташкилотлари, ва бир қатор зиёлилар билан Республикамиз пойтахти тошкент шаҳрида ўтказилган видео селектр ва ундаги муҳтарам Юртбошимиз тарафидан янграган олийжаноб сўзлардир.

Ушбу кунги сўзлардан бири буюк адиб Абдулла Авлонийнинг сўзларидан келтириб юртбошимиз ўзлари “Узрни қабул қилиш – олийжаноб кишиларнинг фазилатидир” деган сўзларидир. Бундай сўзлар ва фикрлар йиғилиш ниҳоясига қадар давом этди. Айниқса мамлакатимиздан бир вақтлар Диний экстремистик оқимларнинг пуч ғояларига алданиб қўшилиб кетган, бугунги кунда махсус ҳисобда турувчи шахсларни кечириш ва уларни рўйхатдан чиқариш кераклиги таъкидланди. Уларни келажакда яна алданиб қолмасликлари учун, уларнинг оилалари билан яқиндан танишиб, муаммо ва камчиликларини ҳал қилиб бериш масалалари юртбошимиз тамонидан илгари сурилди.

Мухтарам Юртбошимизнинг ушбу сўзларидан келиб чиққан холда Хоразм вилояти Ҳазорасп туманида ҳам бир қатор ишлар амалга оширилди. Жумладан туман Ички ишлар бошқармасида махсус ҳисобда турувчи диний экстремистик оқимлар аъзоларининг хонадонига туман хокимлиги тамонидан ташкил қилинган комиссия аъзолари билан биргаликда кириб, Юртбошимизнинг ҳар-бир айтган сўзларини оила аъзоларига етказдик.

Аввалига бизни яхши қабул қилишмади, сўнгра биз мақсадимизни яъни Мухтарам Юртбошимизнинг олийжаноб сўзларини, уларнинг ҳолидан хабар олиш мақсадида, камчилик ва муаммоларини ҳал қилиш эканини тушунтирганимиздан кейин, хурсанд бўлиб қабул қилишди.

Жумладан Диний экстремистик оқимга мансублиги билан ҳисобда турувчи фуқаролар Соифназаров Абдулла, Хажиев Дадахонлар бу янгиликдан бошлари осмонга етгани, юзлари халқ олдида ёруғ бўлгани, бундан кейинги ҳаётларида юрт равнақи, фарзандлари келажаги учун хизмат қилишларини таъкидлаб ўтдилар. Бугунги олиб борилаётган одилона сиёсатдан рози эканликларини, келажакда авлодларидан бундай адашганлар чиқмаслигини таъкидлаб, юртимизнинг тинчлиги ва осоишталигига хизмат қилишларини айтиб ўтдилар. Дархақиқат азизлар, тинчлик осоишталик улуғ неъмат, буни қадрига етиш уни авайлаб асраш ҳар-биримизнинг бурчимиздир. Пайғамбаримиз С.А.В айтадилар “Иккита неъмат борки, инсонлар уларнинг қадрига етишмайди- улар сихат-саломатлик ва тинчлик осоишталикдир” деганлар.

Бугунги кунда манашу тинчликлинг шарофати, Мухтарам Юртбошимизнинг саъй-ҳаракатлари билан юртимизнинг бир қанча вилоятларида муқаддас динимизни софлигини сақлаш, диний қадрлар салохиятини янада ошириш мақсадида илмий марказлар очилиши, Тошкент шахрида Ислом маданияти марказининг ташкил қилиниши, Бухоро вилоятида Мир-Араб мадрасасини нуфузини ошириш мақсадида Мир-Араб ислом институтини ташкил қилиниши шулар жумласидандир.

Аллоҳ таоло Юртимизни тинчлигини барқарор айласин. Юртбошимизни олиб бораётган ишларида ўзи мададкор бўлсин.

А. Рахимов.

Хазорасп туман “Сулаймон Боқирғоний”

жоме масжиди имом- хатиби

Leave a Reply

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *