ЖАХОЛАТГА ҚАРШИ МАЪРИФАТ

Ҳозирги давр глобал сиёсий жараёнлар, турли манфаатдор кучларнинг ўз мақсадлари йўлида олиб бораётган геосиёсий ўйинлари билан жахон афкор оммасини ташвишга солмоқда. Маълумки хар қандай геосиёсий ўйин,  гарчи у бошламада тинч, шунчаки ташвиқот орқали илгари сурилган бўлсада охир оқибатда низога-қонли уришларга, мудхиш фожиага айланади.

Айнан шундай манфаатпараст кучларнинг халқаро сиёсатда дин омилидан фойдаланишига интилишаётгани, хатто бунга бош урғу сифатида қарашаётгани ўта хатарли холатдир.

Аксар ғарб давлатларнинг оммавий ахборот воситалари тинимсиз равшда одамлар онгига ислом динимизни бузғунчилик, қотиллик, вахшийлик, зўровонлик дини деб кўрсатишга уринишяпти. Бунга асос эса яқин шарқ мамлакатларида хокимият талашиб, шу мухорабада динимизни байроқ қилиб олган бир гурух ақидапараст, экстремистик, террорчиликни касб қилиб олган кимсаларнинг содир қилаётган жиноятлари турибди. Бу кимсалар муқаддас динимиз ахкомларини бузиб, ўз ёвуз ниятлари йўлига йўналтириб талқин қилишяпти. Бу хатти харакатлари билан аксар хали онги тўла шаклланмаган, эътиқоди суст ёшларни ўз даъватлари ортидан эргаштириб, уларни жахолат батқоғига ботиришмоқда. Энг ёмони – бугунги бизнинг тасаввуримиздаги жахолат батқоғи аслида янада қўрқинчли, янада жирканч-у қонга ботирилган.

Ислом динимиз тарихидан яхши маълумки, ҳали Аллоҳнинг мўминларни эзгуликка чорловчи муқаддас китоби Қуръони карим пайғамбаримизга нозил қилинишдан олдин яна шундай жохилият замонлар бўлган. Жахолат замони одамлари яхшилик ва ёмонлик, эзгулик ва баднафслик, ҳалол ва харомнинг фарқига боришмаган.

Муқаддас динимиз ахкомлари айнан ана шу қараш, яшаш тарзини тарозуга соладиган инсонларни фақат яхшиликка , эзгуликка чорлайдиган амалларни бизлар ва суннат ва фарз қилдилар.

Ўргимчак тўри аталмиш интернет сахифаларига ин қуриб олган ана шундай ёвуз ақидапараст кучлар Қуръони карим оятларини, муқаддас хадисларимизни бузиб талқин қилиш орқали ёшлар онгини захарлашяпти, уларни кўп қадим қадриятларимиздан узоқлаштириб, аксинча охири вой бўлган йўлларга – жахолатга тортишяпти. Бунга алданиб қолаётганлар озми-кўпми борлиги ачинарли, албатта.

Динимиз тинчлик, баҳрикенглик, инсонпарвар, бир сўз билан айтганда эзгуликни ўзида мужассам этган. Пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи васалламдан қилинган хадиси шарифларда хам инсонларга яхши амаллар қилишга, хар қандай ёмонликлардан қочишга буюрилади: Айтиладики: “Мусулмон-қўли ва тилидан ҳеч ким зиён кўрмаган киши. мўмин – бошқаларнинг моли ва жонига тажовуз этмайдиган киши. Мухожир- гунох ва маъсиятларни тарк этган киши”. Яна бир қудсий хадисда айтиладики: “Умматим хеч қачон залолатда бирлашмайди”.

Залолат жахолатнинг бир кўриниши, инсонниг икки дунёсини барбод қиладиган, барча ёмонликлар жамланган бир ахлат ўраси янглиғдир.

Кўп минг йиллик қадриятларимиз аслида буюк бобокалонларимиз амал қилган, даъват этган, ўзларининг гўзал хулқлари, инсоний одоблари , кўп савоб амаллари негизида сайқалланган. Ўз умрларини диний ва дунёвий илмларни эгаллашга, бошқаларга шу йўлда ибрат бўлишига бағшланган буюк қомусий олимларимиз хаётлари, яратган ўлмас асарлари, қилинган яхши амалларини ўргансак бунга яна ва яна амин бўлаверамиз. Бу буюк аждодларимизни бутун жахон афкор оммаси устозлар мақомида билади, буюк кашфиётларни тан олади.

            Бу буюк зотлар чуқур билим эгаси бўлиш билан бир қаторда маърифатли инсонлар хам эдилар. Хеч қачон хато йўлга юрмаган, жахолатдан доимо огох бўлган, ўз замондошларини бундан огох қилган, хатто ўта оғир замонларда хам ўз эътиқодларини сақлаган, имонидан айро тушмаган шундай улуғ зотларнинг ҳаётий сабоқларини билишимиз, ўрганишимиз ва албатта уларнинг муносиб ворислари бўлишимиз керак.

Унутмайликки, вақт тарозудир. Узоқ ёки яқин тарихда ўтган манфаатпараст, жохил, бузғунчи кимсаларни ким хам эслайди бугун? Қайсидир минтақаларда номлари қолган бундай кимсаларни аслида ёмонликдан огох қилиш учун эслаймиз ва ёмон амалларни лаънатлаймиз.

Аллох таоло “Бақара” сурасининг 195 оятида қатъий огохлантиради: “Ўз қўлларингиз билан ўзларингизни халокатга ташламанг!”.

Аллох таоло огох этаётган халокат бу жохилият, бу залолат.

Ҳалокат аталмиш жахолатнинг кушандаси – бу маънавият. Маънавият – бу чин инсоний амаллар, яхшиликни улуғлаш, уни асраш, эл-юрт учун эзгу амалларни бажариш, шу амалларни авлодларга – фарзандларга хам юкуниш, уларни бахтиёр яшашга йўналтиришдир.

Бугун ёвуз кучларнинг пуч ғоялари, сохта даъватларига билмасдан учиб, йўлидан адашган ёшларимизни жахолат батқоғидан қутқариш, уларни маърифатсари йўналтириш хар биримиз учун фарзий амалдир.

Х. Кенжаев

Урганч шахар бош имом-хатиби

Leave a Reply

Ваш адрес email не будет опубликован.