МИССИОНЕРЛИК ОҚИМИДАН СЕРГАКЛИК

Ушбу мақоламиз орқали сиз азизларга Миссионерлик сўзининг маъноси ҳақида ҳамда нотўғри қарашларининг хатарлари тўғрисида оят ва хадислар орқали раддия бериб ўтамиз.

            Юртимиз мустақилликка эришгач, “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги Қонун қабул қилинди. Мазкур қонунда инсоннинг динга эътиқод қилиши билан боғлиқ конституциявий ҳуқуқлар белгиланган. Қонунга қараганда , ҳар бир исон динга эътиқод масаласини белгилаётган пайтда ҳамда виждогн эркинлиги билан боглиқ бошқа ҳолларда бир дин вакили иккинчи дин вакилини мажбуран ёки алдов йўли билан ўз динига оғдариб олишга йўл қўйилмайди деб таъкидлнган.           Маълумки, Ўзбекистонда 95 фоиздан зиёдроқ фуқаролар муқаддас Ислом динига эътиқод қилувчилардир. Бугунги кунда Ўзбекистонда 2250 дан зиёда диний ташкилотлар рўйхатга олинган бўлсада, шундан 179 таси бошқа диний ташкилотларга тегишлидир. Аммо афсуски, шунча имкониятгак қониқмаган баъзи ғайри исломий ташкилотлар мазкур қонунга тақиқланган миссионерлик фаолиятини амалга оширмоқдаларки, бу биз мусулмонлар учун аламли ва кечирилмас бир ҳолдир. Зеро мазкур “Эътиқод овчилари” ўз ғаразли мақсадларига қисман бўлса ҳам эришаётганлари жумладан Сурхондарё вилоятимизда 250 дан зиёд эркак ва аёллар уларни “ўргимчак тўри”га илиниб қолганлари бутун жамиятни ташвишга солмоқда.   Бугунги мураккаб мафкуравий жараёнларни илмий-амалий жиҳатдан атрофлича таҳлил қилиш ва баҳолаш, уларнинг устувор йўналишларини, кимга ва нимага қарши қаратилганини аниқлаш, аҳоли турли қатламларига таъсирини ўрганиш, миллий манфаатларимизга, ҳаёт тарзимизга зид бўлган зарарли ғоялар ва мафкуравий хуружларнинг моҳиятини очиб бериш, фуқароларимиз қалбида миллий тафаккур ва соғлом дунёқараш асосларини мустаҳкамлаш алоҳида аҳамият касб этади. Шунинг учун қуйида миссионерлар ва уларнинг зарарли оқибатлари ҳақида ба қадри ҳол маълумот беришга ҳаракат қиламиз Худо хоҳласа.

            Луғатда “миссио”сўзи лотин тилидан олинган бўлиб, “юбориш”, “вазифа топшириш”. Миссионер эса “вазифани бажарувчи” деган маънони англатади. Уларнинг мақсалдари  бир динга эътиқод қилувчи халқлар орасида бошқа бир динни тарғиб қилиш. Диний миссия –Черков талқинида – элчилик топшириқларини бажариш, муайян динни бошқа диний эътиқоддаги кишилар орасида тарқатиш; бошқа халқларни христианлаштириш. Шу орқали уларни иқтисодий, сиёсий, ва маънавий жиҳатдан ғарб давлатлари таъсир доирасига тушириш; халқлар ўртасида ўз эътиқодига шубҳа уйғотиш, ишонч ва эътиқодидан воз кечишга олиб келиш; дан иборатдир. Ўзбекистонда бугунги кунда миссионерликнинг асосий қисмини христианлар  ташкил қилсада, аммо булардан ташқари “Баҳоийлар”, “Кришначилар” ва “Егово шоҳидлари” фитналаридан ҳам огоҳ бўлмоғимиз даркор. Ажабланарлиси шундаки,ҳар бир ташкилот аъзоси бошқа дин вакилларини ўз динига қайтаришни ўзининг бурчи деб ҳисоблайди ва ҳар ойлик маошини ўн фоизини ўз ташкилотига ўтказиб туради. Шунинг учун бугун улар кириб бормаган макон ва улар фаолият юритмаётган мамлакатни дунёда топилиши  қийин. Уларининг мақсадга еришиш учун хайрия ёрдам кўрсатиш, турли хил маърифий тадбирлар уюштириш йўли билан ёшлар, кам таъминланган оилалар, беморларга ёрдам бериш, қаровсиз қолган қаряларни ўзларига жалб этиш асосий услубларидан ҳисобланади.

Тарғибот ишларини янадаҳам ривожлантириш мақсадида халқнинг маҳаллий тилида адабиётлар, кичик ҳажмдаги қўлланмалар  жуда ҳам таъсирчан қилиб ёзилади ва кишиларни эътиборини тортиш учун чиройли суратлар ва ҳикоялар билан бойитилган.

            ТАНБИҲ: (Улар ёрдам беришлар яхши эканку деб уларнинг икки тангасига мағрур бўлмаслик лозим. Зеро улар икки танга бериб мусулмонни дин ва имонидан ажратиб қўйишларини ҳам ҳисобга олиб қўйиш лозим). Шунингдек улар Инжилни бузилган шакли ҳатто ўқилса ақидада адашиб диндан чиқадиган даражада  (масалан Исо алайҳиссаломни Аллоҳни Ўғли ва У Зотнинг мўҳтарама   Оналари Биби Марямни Худони хотини деб чоп этиб тарқатмоқдалар. Ҳисоб-китобларга қараганда улар Инжилнинг 593 тилга таржима қилишга улгурган. Жумладан ўзбек ва тожик тилларида ҳам. Таъкидлаб ўтмоқ лозимки, улар хайрхоҳлик қилишлари билан ўз мақсадларига эришмоққа кўп шошилмайдилар. Ўлжани ўзларига яқинлаштириб, тўрга туширгандан сўнг асосий мақсадга ўтадиларки, бу амал йиллар давом этиши мумкин.

Оқибати:  Ўз-ўзидан маълумки миссионерлик домига тушган кимсалар ўз тилидан, динидан, қавмидан,  ҳаттоки ватанидан айрилиб қолади.  Маълумки мусулмон оиласига мансуб шахсларнинг барчаси мусулмон бўлади. Агар, кимдир миссионерлик оқибатида бошқа динга ўтадиган бўлса, оиласидан ҳам ажралиб қолади ва оқибатда ҳаётдан кўз юмганда унинг жонсиз танаси ҳам эгасиз қолади, сабаби бу диндан чиққан одамга жаноза ўқилмайди ва мусулмонлар қабристонига дафн этилмайди, натижада мусулмонлар ўртасида фитна ва фасод пайдо бўлиши муқаррар бўлади.

            Шуни ҳам таъкидлаб ўтмоқ лозимки, Қуъони Карим Пайғамбаримиз (алайҳиссалом)га нозил бўгандан сўнг аввалги тушган китоблар жумладан Инжил ҳам билкул ҳукми ва ҳатто қироати (ўқиши)  мансух (бекор) қилинган. Шунинг учун биз аввалги Пайғамбарлар ва уларга тушган китобларниг барчасига  иймон келтирамиз, лекин у китобларга амал қилиш мутлақ мумкин эмас. 1400 йилдан буён ота-боболаримиз эътиқод илиб келаётган муқаддас ва пок динимиз ва миллий урф-одатларимиз  Оллоҳнинг инояти ва истиқлол шарофати билан бизга қайтиб келди. Бас, биз ҳам ушбу динимиз ва урф-одатларимизга хиёнат қилмасдан келажак авлодга етказиб беришдаги масъулиятимизни  унутмаслигимиз шарт ва лозимдир.

Ш.Болтаев

Шовот тумани “Юсуф Хамадоний” масжиди имом-хатиби

Leave a Reply

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *