КЕЧИРИМЛИЛИК ВА МУРУВВАТ ХАЛҚИМИЗГА ХОС ҚАДРИЯТ

Муқаддас динимизнинг асосий шиорларидан бири тинчлик ва ҳотиржамликни асраб авайлаш экани барчага маълум. Қуръони каримда баён қиладики: “Эй, иймон келтирганлар! Барчангиз ёппасига тинчлик ишига киришингиз”. (Бакара, 208 оят).
Лекин оятга мувофиқ эмас балки тескари иш тутиб, динимиз кўрсатмалари ва давлатимиз тарафидан берилан эркинликларни оёқости қилиб, динига ва ватанига хиёнат қилаётганлар ҳам йўқ эмас. Мана шундай бузғунчи кимсаларнинг юртимиздан баъзи ёшларни, уларнинг илимсизлиги ва тажрибасизлигидан фойдаланиб, йўлдан уриб, адаштирганлари ҳам бор гап.
Халқимиз азал азалдан адашганга йўл кўрсатиб, йиқилганни турғизиб қўйган миллатдир. Бу азалий анъаналар ҳозир ҳам изчил давом этмоқда десак муболаға қилмаган бўламиз.
Шу йил 15 июнь куни Тошкент шаҳрида «Ижтимоий барқарорликни таъминлаш, муқаддас динимизнинг софлигини асраш – давр талаби» мавзусида анжуман бўлиб ўтди. Тадбирда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раҳбарлари, дин арбоблари, «Нуроний» ва «Маҳалла» жамғармалари, Хотин-қизлар қўмитаси, «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракати фаоллари, ҳокимликлар, ҳуқуқ-тартибот идоралари вакиллари, илм-фан ва маданият намояндалари, исломий таълим муассасалари мутасаддилари ва талабалари, жамоатчилик вакиллари иштирок этди. Президентимиз ўз маърузаларида Кейинги йилларда халқимиз ўртасида кенг тарқалган “Ўз уйингни ўзинг асра!” деган даъватга бугун “Ўз болангни ўзинг асра!” деб қўшимча киритиш вақти келди, деб ўйлайман. Адашган ёшларни тарбиялашимиз, керак бўлса, жазони ўташ жойларига ҳам бориб, улар билан гаплашишимиз лозим. Чин дилдан тавба қилиб, ота-онаси, оиласи бағрига, тўғри йўлга қайтишни ният қилган одамларга амалий ёрдам беришга мен давлат раҳбари сифатида доимо тайёрман”, деб таъкидладилар. Биринчидан, Жойларда махсус ҳисобга олинган фуқароларнинг турмуш шароити, ижтимоий-иқтисодий аҳволи, муаммоларини ўрганиш, ушбу тоифа шахслар нега радикаллашиб кетганининг сабабларини ҳар томонлама чуқур таҳлил этиш вазифаси қўйилди. Иккинчидан, диний маърифат ва маънавий-ахлоқий тарбия масалалари бўйича маҳалла маслаҳатчилари, профилактика инспекторлари, имом-хатиблар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг тегишли ходимлари учун малака ошириш ўқувларини ташкил этиш таклифи киритилди. Бу ўқувларда уларни диний экстремистик ва террорчи гуруҳларнинг иш усули, ғаразли ғоя ва мақсадлари билан таништириб борилади. Чунки, адашган шахслар билан ишлайдиган мутахассис, у маҳалла маслаҳатчиси, имом-хатиб ёки профилактика инспектори бўладими, аввало бузғунчи кучлар қандай ғояларни илгари сураётганини билиши керак.
Бу борада Боғот тумани Хокимлиги томонидан жойлардаги диний экстремизмга алоқадорлиги учун махсус хисобда турган шахслар ва уларни оила аъзолари билан сухбатлар ўтказиш, уларга моддий ва маънавий ёрдам бериш, уларни жамиятга қайтариш, билмасдан кириб кейинги ҳаётида пушаймон бўлган шахсларни руйхатдан чикариш борасида ишлар жадал суратда олиб борилди. Туманда қидирувдаги шахсларнинг оила аъзолари билан ҳам ижобий суҳбат олиб борилди. Жумладан, 1973 йилда Боғот туманида туғилган диний экстремистик оқим аъзоси, ҳозирда қидирувда бўлган Собиров Шуҳрат Содиқовичнинг оила аъзолари билан суҳбатлашилди. Оиласидаги муаммолар ўрганилиб, аёли ва бир фарзанди касал эканлиги маълум бўлди. Уларга амлий ёрдам кўрсатилиб, шифоҳонада даволанишлари таъминланди. Фарзандлари мактабдаги тўгаракларга ва мактаб кутубхонасига аъзо қилинди.

К.Илясов
Боғот тумани “Исмоил шайҳ бобо” масжиди имом хатиби

Leave a Reply

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *