МИССИОНЕРЛИК ВА ПРОЗЕЛИТИЗМ

Миссионерлик ўзига хос ва узоқ тарихга эга. Жумладан, бундай ҳаракат дастлаб буддавийлик доирасида милоддан аввалги III асрдан бошлаб ёйилган. Бугунги кунда эса миссионерлик фаолияти билан фаол шуғулланишга ҳаракат қилаётганлар орасида баҳоийлар, кришначилар билан бир қаторда янги пайдо бўлган секталар борлигини ҳам таъкидлаш зарур.
Миссионерликнинг узвий қисми бўлган прозелитизм — тўғридан-тўғри бирон бир динга ишонган фуқарони ўз динидан воз кечишга ва ўзга динни қабул қилишга мажбур қилишни англатади. Масаланинг ана шу жиҳатига эътибор берилса, миссионерлик ҳаракатлари ортида диний заминда миллатни ичидан бўлиб ташлашга қаратилган ғаразли сиёсий мақсадлар ётганини ва у келтириб чиқарадиган фожиаларни англаб етиш мумкин. Бу, миссионерлар ўз мақсадларига эришадиган бўлсалар улар фаолият олиб бораётган мамлакатда низо ва жанжалларнинг авж олиши, душманлик ҳиссиётларининг пайдо бўлиши орқали динлараро низоларнинг келиб чиқишига замин яратилиши, халқнинг парокандаликка юз тутиши ва маънавий таназзулнинг келиб чиқиши мумкин.
Бугунги кунда фаол миссионерлик билан турли йўналишдаги ташкилотлар шуғулланаётган экан, бундай ҳаракатларнинг ғоявий-ақидавий асосларини кўриб чиқиш мақсадга мувофиқдир. Масалан, христианлар “Миссионерлик ҳар бир диндор учун шарт”, -деб ҳисоблайдилар.
Улар ўз миссионерлик фаолиятида асосан хайрия тадбирларнини ўтказиш амалиётидан фойдаланадилар. Масалан тиббий соҳа имкониятларидан фойдаланган ҳолда миссионерлик амалиётини ташкил этишда эътибор бериладиган жиҳатлар:
Ибодатга келувчилардан касалларининг ҳолидан хабар олиш, уларга дори-дармонларни харид қилишда кўмаклашиш, наркоманларни даволаш билан шуғулланиш, халқаро ногиронлар куни муносабати билан қулоғи паст эшитадиган фуқароларга қулоқ учун мўлжалланган овоз кучайтиргич аппаратлари ва ўзи юролмайдиган ногиронлар учун аравачалар харид қилиш, шифохоналарга ҳомийлик қилиш, уларга чойшаблар, ёстиқ жилдлари, тиббий ходимлар кийимлари каби зарур нарсаларни етказиб бериш, ҳамда ногиронлар уйларига турли, жумладан, озиқ-овқат маҳсулотлари ва бошқа нарсалар билан ёрдам кўрсатиб фаолият олиб борадилар. Бундай фаолият билан ўзларининг сафдошларини кўпайтирадилар. Бунинг оқибатида эса, аянчли мушкулликларга дучор бўлиниши мумкин.

Х.Аҳмедов
Шовот туман бош имоми

Leave a Reply

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *