ОСОЙИШТАЛИК БАРҚАРОРЛИК ОМИЛИ

Тинчлик ва осойишталик. Оддий, аммо дунё қадар чуқур маънони ўзига жо этган шу икки калом замирида ривожланиш, тараққиёт ва фаровонлик тушунчалари мужассам. Шу боис мамлакатимизда фуқароларнинг тинчлиги ва миллий тотувлигини таъминлаш масаласи конституциявий норма даражасида мустаҳкамлаб қўйилган. Бу улуғ тушунчалар халқимизнинг онгу тафаккурига чуқур сингиб кетган. Шунинг учун ҳам биз тинчликнинг моҳияти, аҳамияти ва қадр-қимматини теран англаймиз. Лекин, шуни таъкидлаш лозимки, глобаллашув жараёни кечаётган ҳозирги шароитда ёшларимизни Ватанга муҳаббат, юртга садоқат, миллий қадрият ва анъаналаримизга ҳурмат руҳида тарбиялашнинг самарадорлигини ошириш, муқаддас динимиз, миллий маданият, азалий қадрият ва асрий анъаналаримиз илдизига раҳна солишга интилаётганоммавий маданиятниқоби остидаги мафкуравий таҳдидлар таъсиридан ёш авлодни ҳимоя қилишга қаратилган тарғиботташвиқот ишлари кўламини янада кенгайтиришимиз зарур

Халқимиз тинчлик ва хотиржамликни юксак қадрлайди, зотан, бу улуғ неъматлар барқарор жойдагина тараққиёт бўлади, бунёдкорлик ишлари ривож топади. Президентимиз Ш.Мирзиёев раҳнамолигида мамлакатимизда тинчлик ва осойишталикни таъминлаш, инсон манфаатларини ҳимоя қилиш борасида амалга оширилаётган улкан ишлар замирида ана шу эзгу мақсад мужассам. Айниқса, айни кунларда юртимиз янада гўзал қиёфа касб этмоқда. Юртимизда қад ростлаётган замонавий иншоотлар, хушманзара масканлардан кўзингиз қувнайди. Қаерга борманг бунёдкорлик, ободончилик ишларининг гувоҳи бўласиз. Албатта, бундай ютуқлар ҳаётимиздаги юксалишлар Ватанимизда ҳукм сураётган тинчлик ва осойишталик мевасидир. Демак, осуда ҳаётимизнинг қадрига етиб, тинчлик-осойишталикни кўз қорачиғидек асраш ва мустаҳкамлаш ҳар биримизнинг бурчимиздир.

Ислом дини кишиларни тинчликни асраш ва барқарорликни таъминлаш йўлида имон, инсоф, адолат, ҳамжиҳатлик ва бирдамлик билан ҳаракат қилишга, фитна ва ўзаро адоватга барҳам беришга чақиради. Бу бежиз эмас, албатта. Зеро, тинчликпарварлик ислом динининг моҳиятини ташкил этади. 

Мустақиллик шароитида этник муносабатлар ва дин соҳасида олиб борилаётган изчил ва оқилона сиёсат туфайли мамлакатимизда миллатлараро тотувлик, динлар ва конфессиялараро ҳамкорлик қарор топди. Конституциямизда «Ўзбекистон Республикасида барча фуқаролар бир хил ҳуқуқ ва эркинликларга эга бўлиб, жинси, ирқи, миллати, дини, ижтимоий келиб чиқиши, эътиқоди, шахси ва ижтимоий мавқеидан қатъи назар, қонун олдида тенгдирлар», деган тамойилнинг мустаҳкамлаб қўйилиши эса, бу борадаги ишларнинг қонуний асоси бўлиб хизмат қилмоқда. 

Тинчликнинг қадрига етиш, уни сақлаб туришда оилада ота-онанинг роли катта. Ота-она фарзандларига тинчлик олий неъмат эканлиги, тинчлик ҳукм сураётганлиги сабабли фаровон ҳаёт кечираётганимизни мунтазам тушунтириб боришлари даркор. Айниқса, аёл киши болалари тарбиясига масъул бўлгани учун ҳам болаларига тинчлик ўзи нима экани, бугунги кундаги мустақиллигимизга осонлик билан эришмаганимиз, унинг қадрига етишимиз кераклигини тушунтириш билан бир қаторда фарзандларида миллий ғурур ва ватанпарварлик туйғусини шакллантириб бориши зарур. Шундагина фарзандларимиз элим-юртим деб ёниб яшайди ва жамиятга керакли шахс бўлиб етишади. 

Д.Абдуқодиров

Урганч шаҳар Кўзли ота масжиди имом-хатиби

Leave a Reply

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *