Жахолатга қарши маърифат

Ҳаммамизга маълумки президентимиз ташаббуси билан “Бир жахолатга ўн маърифат” шиори остида ёш авлодни миллий ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ва ҳар-хил маънавий тахдидлардан асраш мақсадида таълим муассасаларида ёшлар ўртасида кенг тарғибот ва ташвиқот ишлари олиб борилмоқда.
Шундай тадбирлардан бири Боғот тумани 1-сон мактабда ҳам бўлиб ўтди.Тадбирда ёшларга Ислом динининг асл моҳияти, унинг тинчлик дини эканлиги ва бугунги кундаги дин номидан бўлаётган ҳунрезлик ва бузғунчиликлар жахолат ва билимсизлик оқибатида бўлаётганнини тушинтирилди.Таълим муассасасида бўлиб ўтган бу тадбирда вақтдан унимли фойдаланиш, илм олишнинг фазилати ҳақида ҳам маълумот бериб ўтилди.
Маърузачилар тамонидан берилган маълумотларда жумладан шундай дейиди:
Маълумки, мустақилликдан кейин Юртимизда виждон эркинлиги тўлик таъминланди. Бу эркинлик фукароларнинг у ёки бу динга эътикод килиш ёки хеч кандай динга эътиқод қилмаслик хуқуқини беради. Мамлакатимиз аҳолисининг 90 фоизидан ошиғи мусулмон бўлиши билан бирга бошқа динга эътиқод қилувчилар ҳам бор ва уларга мусулмонлар қаторида барча эркинликлар тўлик кафолатланган. Бугунги кунда ислом динига нисбатан бутун дунёда қизиқиш ва интилиш кучайиб, унинг хайрихох ва тарафдорлари купайиб бормоқда. Бунинг асосий сабаби муқаддас динимизнинг ҳаққонийлиги ва поклиги, инсонпарварлиги ва бағрикенглиги, одамзотни комиллик ва эзгуликка чорлаши билан боғлик.
Таассуфки, хозирда ислом динини никоб килиб, манфур ишларини амалга ошираётган мутаассиб кучлар хали онги шаклланиб улгурмаган, тажрибасиз, ғўр ёшларни ўз тузоғига илинтириб, улардан ўзларининг нопок максадлари йўлида фойдаланмокда. Бундай ножуя харакатлар аввало муқаддас динимизнинг шаънига доғ бўлишини, охир-оқибатда эса маънавий хаётимизга салбий таъсир кўрсатишини барчамиз чуқур англаб олишимиз ва шундан хулоса чиқаришимиз зарур. Бугунги кунда диний шиорлар остида сиёсий хокимятга интилаётган диний экстремистик ташкилотлар Марказий Осиё мамлакатлари, хусусан Ўзбекистондаги ижтимоий – сиёсий вазиятни издан чикаришга харакат қилаётгани ачинарли бир холдир.
Ҳозирги кунда шу бўшликни тўлдиришга уринадиган ва ғаразли максадларини амалга оширишни уйлаб юрганлар кўп. Оқибатда эса бундай мафкуравий хуружлар натижасида баъзилар ўзи туғилиб ўсган юртидан, ота-онасидан тониб, унга хиёнат килиб, ватанпарварлик туйғуларидан махрум бўлиб, инсонийлик табиатидан хам чиқиб қолганини ўзлари тушунмаяпти. Мухтасар килиб айтганда, ёшларимизнинг маънавий оламида бўшлик бўлмаслиги учун уларнинг қалби ва онгида соғлом хаёт тарзи, миллий ва умуммиллий қадриятларга хурмат-эхтиром туйғусини ёшлик пайтидан бошлаб шакллантириш зарур.
Бугун, XXI аср глобаллашув жараёнида ёларимиз радио-телевидение, матбуот, интернет каби воситалар оркали хар-хил ахборот ва маълумотларни олмоқда. Баъзи бир акидапарастлар ўз ғаразли максадлари йўлида мафкуравий таъсир ўтказишга уриниб, қабих ишларини амалга оширмоқда. Маълумки, хар кандай касалликни олдини олиш учун, аввало, киши организмида унга карши иммунитет хосил қилинади
Фикрга қарши фикр, ғояга қарши ғоя, жахолатга карши маърифат билан курашиш хар қачонгидан кўра мухим ахамият касб этмокда. Демак, сиз ёшлар бундай вазиятда мустакил фикрлаб, маънавиятлик, миллий кадриятларига содик, дунё караши кенг, иродаси мустахкам, сабр–бардошли, ошкора ва пинхона кўринишдаги маънавий тахдидларга доим таййор турадиган, замон билан баробар кадам ташлайдиган инсон бўлишингиз лозим.
Муқаддас динимизда мусулмон қандай бўлиши керак? деган саволга оддий қилиб жавоб берилган.
Расулуллох ( с.а.в.) муборак сўзларида « Мусулмон, унинг қўли ва тилидан бошқа бировларга азият ва озор етмайдиган кишидир » деганлар. Қуръони каримда уруш чиқариш йўлидаги фитнани қотилликдан ҳам ёмон жиноят ҳисобланган. Динларнинг бирортасида зулм, қотиллик, одам ўлдириш ёқланмаган, аксинча меҳр-оқибатли, сулҳпарвар, инсонпарвар, раҳм-шафқатли бўлишга чорланган. Аллоҳ таоло инсонларга қарата бундай дейди:
“Эй инсонлар, дарҳақиқат, Биз сизларни бир эркак (Одам) ва бир аёлдан (Ҳавво) яратдик ҳамда бир-бирларингиз билан танишишингиз учун сизларни (турли-туман) халқлар ва қабилалар қилиб қўйдик…”
(Ҳужурот сураси, 13-оят).
Демак, халқларнинг, элат ва қабилаларнинг ҳар хиллиги урушиш, жанжаллашиш учун эмас, балки бир-бирлари билан топишиб-танишишлари, бир заминда аҳил-иноқ яшашлари учун экан. Бинобарин, бир ота ва бир онадан тарқалган инсониятнинг бир-бири билан Аллоҳ тақиқлаган ишлар туфайли урушиб-талашиб юриши Ислом динига зиддир. Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссалом ҳам кўплаб ҳадисларида бу ғояни илгари сурганлар. Охирги (Вадо) ҳажларида:
“Бир-бирингизнинг қонингиз ва обрўйингизни тўкишингиз, мол-мулкингизга тажовуз қилишингиз барчаларингизга ҳаромдир”, деганлар (Имом Муслим ривояти).
Шу нуқтаи назардан қараганда, муқаддас ислом динимизни пок сақлаш, уни турли хил ғаразли хуруж ва хамлалардан, тухмат ва бўхтонлардан химоя қилиш, унинг асл мохиятини ўниб–ўсиб келаётган сиз ёшларга туғри тушунтириш, ислом маданиятини эзгу ғояларини кенг тарғиб этиш асосий вазифамиз хисобланади.
Ёшлик инсон ҳаётида бир марта бериладиган ғанимат даврдир. Бу ғанимат палладан унимли фойдаланиб илм ва камолот ҳосил қилиш керак.
Пайғамбаримиз алайҳиссалом маҳамат қилган ҳадиси шарифда:
“Беш нарсадан олдин беш нарсани ғанимат бил.Қариликдан олдин ёшликни. Касалликдан олдин соғликни. Камбағалликдан олдин бойликни. Ўлим келишидан олдин ҳаётни. Бўш вақтни машғулликдан олдин” деб марҳамат қилганлар.
Вақтимизни ғанимат билиб, ўзимизни хам илм, касб-хунар, спорт ва манфаатли ишлар билан машғул килишимиз барчамиз учун фойдалидир. Чунки халқимизнинг эртанги куни қандай бўлиши сиз азиз ёшларнинг бугун кандай таълим ва тарбия олишингизга боғлиқ.
Сўзимиз охирида Имом Бухорий бобомизнинг бир ҳикматли сўзларини айтишлик билан якун ясайман. Имом бухорий раҳматуллоҳи алайҳи айтдилар: дунёда илмдан бошқа нажот бўлмаган ва бўлмайди ҳам.

Қ.Искандаров
Боғот тумани “Абдол бобо” масжиди имом хатиби

Leave a Reply

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *