ИЛМ КАМОЛОТ ВА ФАЗИЛАТДИР

Ҳозирги пайтда инсоният ҳаётидаги тараққиёт ва ривожланишни илм-фансиз тасаввур қилиб бўлмайди. Бирор соҳа йўқки, у илмсиз равнақ топган, юксалган бўлса. Шу боис Аллоҳ таоло илм ўрганишга интилишни ҳар бир мўмин-мусулмон зиммасидаги фарз этиб қўйган. Қуръони каримнинг илк нозил бўлган ояти ҳам “Ўқи” деган амр бўлди. Аллоҳ таоло илм  излашни ва ўрганишни мусулмон бандаларига қатъий буюрган. Қуръони каримнинг бир неча оятлари бунга далолатдир. Аллоҳ таоло айтади: “…Аллоҳ сизлардан имон келтирган ва илм ато этилган зотларни (баланд) даража (мартаба)ларга кўтарур. Аллоҳ қилаётган (барча яхши ва ёмон) амалларингиздан хабардордир”  (Мужодала сураси, 11).

Юқоридаги оятда Аллоҳ таоло илмни улуғ неъмат ва юқори даража ва камолот сифатида зикр қилади, олиму фозиллар ва билимдонлар даражаси юқори эканини билдиради, банда қанчалик кўп илм олса, тафаккури кенгайса, Аллоҳдан шунчалик қўрқадиган бўлишини баён этади. Илм излаш ва унга эга бўлиш ҳақида Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссаломдан жуда кўплаб ҳадиси шарифлар ривоят қилинган: “Илм Чинда (Хитойда) бўлса ҳам, уни излаб топиб, эгаллангиз”,  деб таълим берганлар. Қуйидаги ҳадиси шарифда олиму боамалнинг даражаси обиддан ҳам баланд эканлиги, илм инсонга улуғ фазилат эканлиги таъкидланади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳузурларида бири обид ва бири  олим бўлган икки киши зикр этилди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Олим кишининг обидга нисбатан фазли менинг ораларингиздаги энг қуйи табақа вакилига нисбатан фазлим кабидир”,  деб марҳамат этдилар. Сўнг у зот алайҳиссалом: “Дарҳақиқат, Аллоҳ, Унинг малоикалари, осмон ва ер аҳллари, ҳатто инидаги чумоли ва денгиздаги балиқлар ҳам одамларга яхшилик ўргатувчи олимларни дуо қилишади”,дедилар.

 “Илм олиш ҳар бир мусулмонга фарздир”  деган ҳадиси шарифга амал қилинган юртимиздан довруғи дунёни тутган улуғ олимлар, фан дарғалари, атоқли имомлар етишиб  чиқишди. Имом Бухорий, Имом Термизий, Абу Ҳафс Насафий, Абу Али  ибн Сино” Аҳмад Фарғоний, Абу Райҳон Беруний, Бурҳониддин Марғиноний, Абу Мансур Мотуридий каби буюк олимлар ва мутафаккирларнинг яратган бой илмий мероси жаҳон маданияти ва таммадунига бебаҳо хазина бўлиб қўшилган.

Илк ваҳийнинг ўқишга, илм олишга даъват билан бошланишининг, Аллоҳ охирги динини ўқиш-ёзишни билмайдиган пайғамбар орқали инсониятга етказишни ирода қилганининг буюк ҳикмати бор эди. Аллоҳ таоло илмни қиёматгача бандалари учун Аллоҳ маърифатига эришиш, ҳақиқатни топиш, икки дунё саодатига эришиш воситаси қилди. Илмсизлик ва жаҳолат,  инсониятни тубанликка, ҳалокатга олиб боришини билдирди. Инсонларни илм олишга ва бу орқали Парвардигорини танишга буюрди. “Илм” сўзи Қуръони каримнинг саккиз юз ўн бир жойида турли маънолари билан келган. Қуръон ва суннатда илм инсониятни турли аҳлоқсизликлар, ҳаром, ёмон йўл ва  амаллардан қайтариши зикр этилган, зеро дунёнинг ободлиги, бардавомлиги ва бахт саодати ҳам илм, маърифат билан чамбарчас боғлиқлиги ҳаммамизга яхши маълум.

Илм фазилати ҳақида Пайғамбаримиз Муҳамаддан (алайҳиссалом) жуда кўп ҳадислар ривоят қилинган. Абдуллоҳ ибн Масъуддан (розияллоҳу анҳу) ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Икки кишига ҳавас қилиш жоиз: биринчиси – Аллоҳ таоло берган мол-дунёни ҳақ йўлга инфоқ-эҳсон қилувчи кишига; иккинчиси – Аллоҳ таоло илм берган бўлсаю, ўша илм билан ҳукм қилган ва уни бошқаларга ўргатган кишига”, деганлар” (Имом Бухорий ва Муслим ривояти).

Луқмони ҳаким ўғлига бундай насиҳат қилган экан: “Эй ўғлим, олимлар билан ўтир, улар орасига кир, чунки Аллоҳ ерни осмон суви билан тирилтиргани каби қалбларни ҳам илму ҳикмат нури билан тирилтиради”.

Фарзанднинг келажакда аҳли солиҳ, баркамол инсон бўлиб етишиши,  аввало,  унинг ёшлигида олган одоб-охлоқи ҳамда илм-маърифатига боғлиқдир. “Ёшликда ўрганилган илм тошга ўйилган нақш кабидир”, деб бежиз айтилмаган. Тўғри, бола ёшлик қилиб илмнинг аҳамиятини яхши тушунмаслиги мумкин. Шунинг учун ота-оналар фарзандларининг илм эгаллашларига алоҳида эътибор беришлари лозим. Айниқса, ота-оналар ўз фарзандларига тўғри маслаҳатлар бериб,  уларни соғлом ва бақувват улғайишлари,  илмли,  маърифатли, ватан, жамият учун зарур ва муҳим бўлган барча илмий соҳалар бўйича етук мутахассис бўлишлари учун ғамхўр бўлишлари керак. Кўпинча катталарнинг лоқайдлиги  ва бепарволиги туфайли  фарзандлар турли бўлмағур йўлларга кириб қолади, енгил-елпи яшашга ўрганади.

Бугунги кунда яратилган шарт-шароитларнинг шукрини қилиб,  берилган имкониятлардан унумли фойдаланиб, фарзандларимизга дунёвий-диний билимларни уйғунликда ўргатиб, миллий-диний ҳамда умумбашарий қадриятлар асосида тарбиялаб, ёшларимизни ким қаёққа етакласа кетаверадиган қилиб эмас, онгли равишда ўз мустақил фикрининг соҳиби бўлиб, вояга етказиш, атрофдаги воқеа-ҳодисаларга дахлдорлик ҳиссида тарбияласак айни муддао бўлур эди.

Аллоҳ таоло илм йўлида жиддий саъй-ҳаракат қилаётган барча илм  толибларига диний ва дунёвий илмларни мукаммал эгаллашларида ва уларни ҳаётга татбиқ этишларида улуғ муваффақиятлар ато айласин!

Усмонов Алишер

Боғот тумани Иморат бобо масжиди имом-хатиби

Leave a Reply

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *