Азизлар, Аллоҳ таоло айрим кечалардан айрим кечаларнинг фазилати улуғлигини китобларимизда баён қилган. Бу кечаларда қилинган хайрли амалларнинг ажри жуда улуғдир.[…]
Батафсил...Месяц: Апрель 2020
КОРОНАВИРУСНИНГ ЙЎҚ БЎЛИШИГА ЎЗ ХИССАМИЗНИ ҚЎШАЙЛИК
Президентимиз 3 апрель куни коронавирус пандемияси келтириб чиқарган инқирозга қарши курашиш шароитида тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш масалалари бўйича видеоселектор йиғилишида яна бир[…]
Батафсил...САБРЛИЛИК МЎМИНГА ХОС
Аллоҳ таоло Қуръон оятида бундай марҳамат қилади: “Ҳар бир жон ўлимни тотувчидир. Биз сизларни ёмонлик билан ҳам, яхшилик билан ҳам[…]
Батафсил...Мурувват қилиш барчага бермоқдир
Авваломбор ислом дини бандаларни мурувватга ҳайр-саҳоватга даъват қилади. Шунинг учун ҳам азизлар доимо мурувватли бўлиб силаи раҳмда бўлсак эл-брт янада[…]
Батафсил...МИЛЛАТЛАРАРО ТОТУВЛИК БАҒРИКЕНГЛИК ОМИЛИ Ислом диниття бошқа дин вакилларига нисбатан бағрикенглик тамойиллари белгилаб берилган, унга кўра, инсон дини, ирқи, миллатидан қатьий назар мукаррам қилиб яратилган. Бу ҳақца Қуръони каримда: “Дарҳақиқат, (Биз) Одам фарзандларини (азиз ва) мукаррам қилдик”, дейилган (Исро,70). Ушбу мукаррамлик ҳар бир инсонни инсонлиги учун ҳам ҳурмат қилиш ҳаққини келтириб чиқаради. Исломда ҳар бир тирик жоннинг хурмати ва ўрни бор. Инсонларни турли эътиқодца бўлишлари Аллоҳнинг ҳоҳиншга кўра бўлган ишдир. Аллоҳ инсонларга танлаш эркинлигини берган. Мусулмон китпи Аллоҳнинг иши бехикмат эмаслиги яхши билади. Муқадцас ҳадисларда миллатлараро можаролар, қонли тўқнашувлар қораланган. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам “Ким бекордан- бекорга муоҳид(исломни қабул қилмасдан ислом диёрида келишув асосида яшовчи одам) ни ўлдирса, Аллоҳ унга жаннатни харом қилади”, — деб марҳамат қилганлар. Ҳар хил миллат вакиллари гарчи динлари ва диний эътиқодлари ўзаро фарқ қилсада, бир- бирларининг тиллари, тарихлари, маданиятлари, миллий урф-одатлари ва қадриятларини билиш ва хурматлашга, ўзаро тотув бўлиб яшашга даъват этилган. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳадисларидан бирида дини бошқа бўлган қўшнига ҳам инсонийлик юзасидан яхнш ва чиройли муомалада бўлишга буюрганлар. Диний бағрикенглик — бу турли эътиқодларга эга бўлган кишиларнинг бир замин, бир Ватанда олижаноб ғоя ва ниятлар йўлида ҳамкор, ҳамжиҳат бўлиб яшашини ифодалайди. Диний бағрикенглик маданияти — шахснинг диний қадриятларни ҳурмат қилиши, бошқа динлар, урф-одатлар, диний урф-одатлар, ўзга диний қадриятлар, эътиқодлар ва турмуш тарзига нисбатан сабр-бардошлик, чидамлилик, виждон поклиги ҳамда руҳий покланишдир. Турли маданиятга мансуб аҳоли вакиллари ўзаро аҳил-иноқ яшаб келаётган Узбекистонда миллий ва диний бағрикенглик ҳукм сурмоқца. Бағрикенглик турли миллат ва элатга дахлдор кишиларнинг, турли хил диний эътиқодли инсонларнинг бир замин, ягона Ватан, бир юртда, бир ҳудудца олийжаноб ғоя, орзу-умид, мақсад ва ниятлар йўлида ҳамкор, ҳамфикр ва ҳамжиҳат бўлиб яшашни англатади. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев халқимизнинг дунёқарашида тобора чуқур ва мустаҳкам ўрин эгаллаётган бағрикенглик тамойили тўғрисида шундай дейди: “Бизнинг қадимий ва саховатли заминимизда кўп асрлар давомида турли миллат ва элат, маданият ва дин вакиллари тинч-тотув яшаб келган. Меҳмондўстлик, эзгулик, қалб саховати ва том маънодаги бағрикенглик бизнинг халқимизга доимо хос бўлган ва унинг менталитети асосини таипсил этади”. Ўзбекистоннинг келажаги тинчлик ва бағрикенглик, маданиятлараро уйғунлик ва миллатлараро тотувлик каби омиллар билан чамбарчас боғлиқцир. Ўзбекистонда турли динларга мансуб қадриятларни асраб-авайлашга, барча фуқароларга ўз эътиқодини амалга ошириш учун зарур шароитларни яратиб беришга, динлар ва миллатлараро ҳамжиҳатликни янада мустаҳкамлашга, улар ўртасида қадимий мупггарак анъаналарни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратиб келинмоқца. Давлатимиз раҳбари эътироф этганидек “Ўзбекистоннинг бойликлари кўп, лекин бизнинг энг катта бойлигимиз, энг юксак қадриятимиз — жамиятимизда ҳукм сураётган тинчлик, миллатлараро дўстлик ва ҳамкорликдир”. Ҳозирги вақтда дунёнинг узоқ-яқин турли ҳудудларида ташвишли воқеалар тобора кескинлашиб бораётган бир вазиятда юртимиздаги тинчлик ва барқарорликни сақлаш, диний бағрикенглик ва ҳамкорлик ғояларини кенг ёйиш, адоват ва муросасизликка олиб борувчи ҳар қандай йўлнинг пайини қирқиш муҳим аҳамият касб этади, шу боис, бугунги мураккаб бир даврда инсоният учун тинчлик, барқарорлик неъматлари қанчалик улкан қийматга эга эканини чуқур англаб етмогимиз даркор. Ш.Болтаёв Ҳазорасп тумани Шайх Қосим бобо масжиди имом-хатиби
Ислом динида бошқа дин вакилларига нисбатан бағрикенглик тамойиллари белгилаб берилган, унга кўра, инсон дини, ирқи, миллатидан қатьий назар мукаррам[…]
Батафсил...ЖОХИЛЛАРНИНГ ЖАХОЛАТИ
Бугунги кундаги жохилларни экстремизм ва терроризмнинг келиб чиқиш сабабларини ўрганиш жуда муҳим ҳисобланади. Зеро бирор касалликни даволашдан олдин унга тўғри[…]
Батафсил...ИСЛОМ ДИНИДА ТАЖОВУЗКОРЛИК ҚОРАЛАНАДИ
Маълумки, террорчи ва экстремистик тузилмаларнинг асосий ғояси «жиҳод» йўли билан ўз фаолиятини давом эттиришдир. Бу дегани доимий равишда қайсидир мамлакат[…]
Батафсил...МИССИОНЕРЛИК ФАОЛИЯТИ ВА УЛАРНИНГ ОҚИБАТЛАРИ
«Албатта, Аллоҳ наздида (мақбул) дин Ислом динидир»(Олм Имрон, 79).Биз, алҳамдулиллаҳ, қадимдан Ислом динидамиз. Ота-боболаримиз Ислом дини аҳкомларига амал этиб яшашган.[…]
Батафсил...ТЎҒРИ ЙЎЛДАН АДАШМАЙЛИК
Истиқлолнинг дастлабки кунлариданоқ бебаҳо маънавий-маданий меросимизни холисона ўрганиш ва тиклашга давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири сифатида катта эътибор берилмокда. Айниқса,[…]
Батафсил...ЖАХОЛАТГА ҚАРШИ МАЪРИФАТ БИЛАН КУРАШМОҒИМИЗ КЕРАК
Маълумки мустақилликдан кейин Юртимизда виждон эркинлиги тўлиқ таъминланди. Бу эркинлик фуқароларнинг у ёки бу динга эътиқод қилиш ёки хеч қандай[…]
Батафсил...